Қозоғистон Экология вазирлиги байрам саналари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Ҳужжатга кўра, байрам саналари рўйхатига 3 сентябрь Қозоқ ит зотлари куни деб киритиш режалаштирилмоқда. Сабаб сифатида този ва тўбет ит зотларини сақлаш ва кўпайтириш соҳасида фаолият юритувчи ходимларнинг байрами йўқлиги тилга олинган.
Този ва тўбет — асл қозоқ ит зотлари бўлиб, “Етти хазина”нинг бир қисми сифатида қаралади. Байрам ит зотларининг тарихи, хусусиятлари ва парваришига бағишланган маърузалар, семинарлар, кўргазмалар ва тадбирлар билан нишонланиши мумкин. Бу эса аҳоли орасида умумий хабардорлик даражасини оширади.
Байрамнинг тасдиқланиши кинология ташкилотлари, қозоқ зотлари ишқибозлари учун тажриба алмашиш, кўргазма, мусобақа ва бошқа тадбирларда қатнашиш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ сарфланишини талаб этмайди.
Изоҳ (0)