• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Болалигимда рафиқамнинг исмини деворга ёзганман”. Озодбек Назарбековнинг тарбиясини олган, оиласини сир тутадиган ва доим кулиб турадиган Алишер Файз 41 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бу йил 41 ёшни қарши олди. 10 ёшида Тошкентга келган ва ўз кучи билан саҳнага чиққан ижодкор ҳақида нималарни биласиз?

    “Илк продюссерим бувим бўлган”

    Алишер Файз (Турдиев) 1984 йили Наманган вилояти Чортоқ туманида дунёга келган. Хонанда интервьюларида болалик йиллари гўзал ўтгани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram

    — Бувимнинг энг эркатой набиралари ўзим бўлганман. У киши фарзандларининг санъаткор бўлишини орзу қилган экан. Менда санъатга қизиқиш сезгани учун уни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берарди. Қаерга борса, мени ўзи билан олиб борар, “Набирам қўшиқ куйлай олади”, деб мақтанарди. Энг қизиғи, тўй-ҳашамга боришимиздан аввал сумкасига иккита тухумни солиб оларди. Уларни илиқ сувга солиб, менга ичирарди. Сўнг санъаткорларнинг ёнига бориб “Набирамга ҳам навбат беринглар, овози жуда ширали” деб мақтарди. У киши билан аёллар гаштагига, ҳатто санаторияга борса, етаклашиб борадиган набира ҳам ўзим бўлганман, дейди Алишер Файз.

    “Болалигимда рафиқамнинг исмини деворга ёзганман”

    Хонанда болалигида тасодифан рафиқасининг исмини деворга ёзгани ва у узоқ йиллар сақлангани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Укам билан ўйнаб, Алишер ва Нигора исмларини деворга ёзганмиз. Сабабини билмайман, бувим ўша ёзув ўчмаслигини хоҳлардилар. Орадан анча йиллар ўтиб, тўй олди уйга уста чақирдик. Уста шўрлик билмай қолиб, деворнинг ўша ерини бўяб юборган экан. Ўша кун унинг охирги иш куни бўлди. Қайтадан ёзувнинг устидан бўятиб қўйгандилар. Тасодифни қарангки, Алишернинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам Нигора билан боғланди. Ҳозирги девордаги ёзув йўқ, аммо болалигимда нега шундай ёзганимизни ҳалигача тушунмайман, дейди хонанда Алишер Файз.

    “Онам бизни ёлғиз тарбия қилган”

    Хонанда онаси ёлғиз тарбиялаган бўлишига қарамай, пулнинг ортидан қувмаслиги ва болаликдаги қийинчиликлар унга сабоқ бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Кичиклигимда онам биз фарзандларни ўзлари катта қилган. Лекин ўша пайтда ҳам пулнинг ортидан қувмаганмиз. Роса зарурат бўлиб турганда қувмаган энди ҳаммаси тартибга келганда қувасизми? Бу ёғини гапирсам дийдиёга кириб кетади. Эскилар билиб айтган: “Битта она мингта болани ҳам боқа олади”. Лекин мингта бола битта онанинг кўнглини ололмайди. Онам кўнглимизни олганлар-да… Бизни қанақа қийинчиликлар билан вояга етказганларини яхшиямки ўша вақтда кўрган эканмиз. Бу ҳозирги кунда ўзимиздан кетиб қолмаслик ёки онанинг бир оғиз гапи, маслаҳатларини эътиборсиз қолдирмаслик учун хизмат қилади, дейди хонанда.

    “Устозим билан танишимга Мирзабек Холмедов сабабчи бўлган”

    Алишер Файз Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг шогирди ҳисобланади. У устози билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — 10 ёшимда Тошкентга келиб, Глиер номидаги мусиқа мактабига ўқишга кирганман. Ўша ерда ўқиб юрган пайтларимда Панорама кинотеатрида концерт қўйишган. Унда сўз устаси Мирзабек Холмедов ҳам иштирок этганди. У кишидан дастхат олиш вақтида “Телефон рақамингизни ҳам бероласизми?” деб сўраганман. Телефонларини олиб, мусиқа мактабининг қоровулхонасидан қўнғироқ қилиб турардим. Қоровул амаки “Ҳеч ким кўриб қолмасин, тезроқ гаплашгин”, деб тайинларди. Бир куни Мирзабек акадан Озодбек Назарбековнинг рақамини сўраганман. “Рақамини билмайман-у, фалон куни Наврўз ресторанига келсангз, у ҳам келади”, деганлар. Борганман, ҳамма санъаткорлар келган. Аммо Озодбек ака келмаган. Кейин уй манзилларини беришган, 186-автобусга ўтириб, уйларига борганман, дейди Алишер Файз.

    “Устозим оталик қилган”

    Алишер Файз устози билан танишгани, унинг уйида яшагани ва устози оталик қилгани ҳақида гапиради.

    Фото: Instagram

    — 2001 йили устозим билан танишганман. Ишончларини қозониш осон бўлмаган. У кишига нафақат қўшиқ айтишим, балки шеър ёзишим ҳам маъқул бўлган. Уйларига олиб бориб, ўз фарзандларидек, муносабатда бўларди.Нима есалар бизга ҳам илинарди, кийим бошимиз билан ҳам таъминларди. Аммо қаттиққўл, тарбияни ёқтирарди. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимизни талаб қиларди.Устозимнинг яна бир шогирди Азиз акам Бекмуродов билан тортишиб қолганмиз. Тўғрисини айтсам, салга йиғлаб юбораверардим. Кейин онамга қўнғироқ қилиб, “кетаман, шундай-шундай бўлди”, деганман. “Бўпти, кел, ўғлим, ашулачи бўлмайсан. Ундан кўра келасан, 2 та қўй, 3 та мол олиб бераман, боқиб юраверасан, кел”, дедилар онам. Бу гапни эшитиб, “ие, ўзи мендан ўтди, йўқ, бормайман”, деб фикримдан қайтгандим. Қаранг, онам бир оғиз гап билан ҳам кўнглимни олганлар, ҳам қанақадир машаққатлардан кечсам, мени нималар кутиб турганини ҳам англатиб қўйганлар. Агар “йўқ, келмайсан” деганларида балки кетворган бўлармидим, дейди Алишер Файз.

    “12 йил телефондан фойдаланмаганман”

    Хонанда узоқ йиллар телефондан фойдаланмагани ва энди бунга мажбур бўлаётгани ҳақида.

    Фото: Instagram

    — Телефон ҳаёлимни чалғитади, деб ундан фойдаланмасдик. Бу жараён 12 йил давом этди. Ҳозир эса телефондан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланаман. Аммо бу одамни чалғитади, баъзан чарчатади.

    Югур-югурлардан чарчаб кетган пайтларимда ўтираман-да, кўзларимни юмиб олиб, 5-10 дақиқага денгиз бўйигами, қаёққадир кетаман. Айтганча, Глиерда ўқиб юрган кезларимда синфдошларимга “Бугун Озодбек Назарбековга шогирд тушиш учун уйларига бораман”, дердим-да, борардим-у, учрашолмасдим. Кўп шунақа бўларди. Уйларига, концерт бўладиган жойларга борардим. Кейин бир ўртоғим “Анчадан бери шунақа деб кетяпсан-у, кўришолмаяпсан, ҳеч кимга айтмасдан бор-чи”, деган куни Озод акам билан кўришиб, суҳбатлашиб, шогирд тушганман. Ўшандан бери бирор иш қилмоқчи бўлсам, оммага ошкор этмасликни одат қилганман, дейди хонанда.

    “Устозимнинг костюмини кийганман”

    Хонанда илк клипига устозининг костюм шимини кийим чиққани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Озодбек Назарбеков билан оёқ ва кийим ўлчамимиз бир хил эди. Бу нарса “Мени кечир” клипини олаётганда ҳам қўл келган. Клипда устозимнинг кийимларини кийиб тушганман. Устозим ҳеч қачон йўқ демасди, қайтангга “Шуни кий, сенга ярашади”, дерди.

    “Оиламни сир сақлайман”

    Хонанда оиласи ҳақидаги маълумотларни сир сақлашининг сабаблари ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Айтайлик, ёнингизда катта бир қимматбаҳо тош бор. Бозорда юрибсиз. Тошни қанақа олиб юрасиз? Сумкага солиб, авайлаб, тўғрими? Ё даст кўтариб юрасизми? Оилам — менинг борим, бойлигим, бахтим! Бахт эса кўз-кўз қилинавермайди, эҳтиётланади. Сабаби шунда. Фарзандларимнинг тарбиясини ўйлаб ҳам шундай қиламан. Чунки болаларимнинг “мен фалончи санъаткорнинг ўғлиман” деб улғайишини хоҳламайман. Бу тарбиясига қайсидир томондан салбий таъсир қилиши мумкин, деб ўйлайман-да! Самимият топишга қийналмасин, дейман, дейди хонанда.

    31 январ, 11:33   Изоҳ (0)   69400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алишер Файз#хонанда#қўшиқчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Севинч Мўминовадан кўнгли қолган актриса, Юлдуз Усмонованинг 42 минг долларлик либоси, “қовун туширган” Асал Абдуллаева

    22.02.2023, 22:27

    Instagram: Паризода рекламадан қанча пул топади? Умрадаги машҳурлар, Юлдуз Абдуллаева илк бор неварали бўлди

    04.04.2023, 22:05

    Instagram: Феруза Норматованинг оила аъзоларига кутилмаган совғаси, туғилган кунини нишонлаётган Луиза Расулова, мухлисларидан дуо сўраган Раъно Шодиева

    24.04.2023, 22:50

    Вазир бўлиб онасининг орзусини амалга оширган, ўғлининг тўйи шов-шувларга сабаб бўлган Озодбек Назарбеков 49 ёшда (фото, видео)

    11.05.2023, 12:50

    Гуллар автокарвони, саҳнада Назарбеков ва Милена Мадмусаева: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)

    21.05.2023, 23:57

    Муножот Йўлчиевадан Алишер Файзгача: Фарғонада юлдузлар иштирокида ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивали — суратларда

    22.05.2023, 19:30

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    18.08.2023, 11:45

    “Яратганим, ўзингга шукр”. Нурзиданинг отаси ўзи, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида (видео)

    20.08.2023, 21:45

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди (фото, видео)

    19.09.2023, 21:36

    2023 йилда вафот этган ўзбек санъати ва маданияти вакиллари 

    31.12.2023, 16:55

    Instagram: Ҳамдам Собиров рафиқасига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, “Кўк Жигули”га қанча пул сарфланган? Озодбек Назарбеков 50 ёшли юбилейини нишонлади

    08.05.2024, 10:51

    Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва озодликдан маҳрум қилинган Озодбек Назарбеков 50 ёшда (фото) 

    09.05.2024, 10:02

    Instagram: Битта рекламадан 80 млн сўм топадиган Мўмин Иброҳимов, рафиқасига сюрприз уюштирган Бобур Мансуров, хорижий фильмда ишлаётган Ойдин Юсупова

    10.06.2024, 10:44

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.