• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Яратганим, ўзингга шукр”. Нурзиданинг отаси ўзи, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида (видео)

    Наманганлик ёш хонанда Нурзида Исаеванинг отаси илк бор ОАВда кўриниш берди. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев билан суҳбат давомида у ўзининг ҳаёти, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида ҳикоя қилди.

    “70 бўлмаса ҳам, уч-тўрт ҳунаримиз бор”

    Қирғизистон бизнинг ота, Ўзбекистон эса она ватанимиз. Шажарамизга қарайдиган бўлсак. томиримизда ўзбек, қирғиз ва тожик миллатларининг қони оқмоқда.

    Она томондан бувим ва бобом кучли қўшиқчилар бўлишган. Бувим раҳматли касал бўлиб ётганларида бобомдан “Қора кўзим”ни айтиб беришни илтимос қилди. У киши айтди, биз сел бўлиб эшитдик. Бу қўшиқни кейинчалик кўплаб ҳофизлар, масалан, Юнус Ражабий, Камолиддин Раҳимов ижроларида эшитдим, лекин бобом айтганчалик таъсирланмадим. Оилада холаларим ва онам ҳам турли тароналарни маромига етказиб куйлашган.

    Нурзиданинг отаси Дилмурод Исаев

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ота авлоддан эса ўқитувчилик ўтган. Бобом раҳматли 30 йил мактабга директорлик, 15 йил қишлоққа раислик қилди. Иккинчи жаҳон урушининг бошидан охиригача қатнашган. Шу киши ўқишни тамомлаган пайтларим “Ўқитувчи бўлгин, қўшиқчи бўлмагин” деб насиҳат қилди. Бир оғиз гаплари гап, хонандаликка қизиққан бўлсам ҳам буни сездирмадим. Мактабни битириб, бошланғич таълим йўналишига имтиҳон топшириб, натижаси ижобий бўлганидан кейин “Энди болам, қўшиқни ҳам айтаверинг, сизни икки йўналишда кўрмоқчи эдим, биттасида қийналсангиз иккинчиси ўтиб кетаверасиз” деди. Ўқишга кирган йилим — 1996 йили у киши оламдан ўтди.

    Дадам раҳматли геолог бўлган, олдин Бухоро, кейин 18 йил Қирғизистонда ишлаган. У ёқ-бу ёқда кўп юрган, бобо-бувиларимиз қўлида катта бўлганмиз. Қўй боқишга ишқибозлик шундан қолган, ҳозир ҳам қўчқор боқиб, катта қилиб турибмиз. Йигит киши сифатида жуда 70 та бўлмаса ҳам, уч-тўрт ҳунаримиз бор.

    “Кўзинг ожизлиги учун баҳо қўймайман!”

    Низомий номидаги педагогика университетда бошқа факультетлар — тарих, математикада кўзи ожизлар бўлган, мен ўқиган бошланғич таълимда эса бир ўзим эдим. Курсдошлар орасида эса қашқадарёлик бир йигит, қолган 38 нафари қиз.

    Нурзида онаси Салтанат Мўминова билан

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Эсимда қолгани: биринчи курсда Раъно Икромова деган ўқитувчимиз она тили фанидан жуда қаттиқ сўроқ-савол қилганди. Мактаб дастурида ўтмаганларимни ҳам сўраган. “Сени кўзинг ожизлиги учун баҳо қўймайман, бу ерга ўқишга келдингми, ўқишинг керак” деган. Соғлом болаларга 30-40 та топшириқ берса, менга 60-80 та топшириқ берарди. Тўғри қилган экан. Университетни тамомлагандан кейин миннатдорлик билдириш учун йўқлаб борганимда устоз оламдан ўтганларини билдим.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ўқишни битирдим, Косонсойдаги кўзи ожизлар мактабига ишга келдим. Шунга ҳам мана 22 йил бўпти. Илк битирувчиларим Ислом университети, Миллий университет, НамДУ ва Қўқон пединститутда ўқияпти. 9 нафар ўқувчимдан тўрттаси ўқишга кирибди, шундан хурсандман.

    “Ўзидан астойдил сўраса, бугун бўлмаса, эртага беради”

    Ўқишни битириб келганимда бошланғичда ўрин йўқ экан, уч ой синов муддатига мусиқа мактабига ишга кирганман. Ўша ерда ўқитувчилар кўмагида мусиқани ноталар бўйича эмас, оҳанглар ёрдамида ўргандим ва болаларга ўргатдим. 2001 йили бошимга мушкул иш тушиб, катта миқдорда пул топишга тўғри келди. Бировдан қарз олсам, уни тўлаш керак, бунга имкон йўқ. Шеригим чойхоналарга чиқиб, қўшиқ айтишни таклиф қилди. Тўйчи ҳофиз, Расул қори Мамадалиев, Маъмуржон Узоқовлар ҳам чойхоналарда ашула айтишган-ку?

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Биз ҳам 11 йил давомида чойхоналар, дала ҳовлилари, кейинчалик сиҳатгоҳларда қўшиқ айтиб юрдик. Шу билан қўшиқчилик фаолияти ҳам бошланиб кетди, лекин устоз кўрмадим, мусиқий билим олмадим.

    Бобомурод Ҳамдамов ижодларини яхши кўрардим. Тошкентга уч марта қидириб бордим, тополмадим. Бир куни “Чортоқ” сиҳатгоҳида концерт бераётсак, Бобомурод ака учинчи ё тўртинчи қўшиқдан кейин олдимга келиб, доирачини турғизди. У киши ҳам сиҳатгоҳда дам олаётган экан. Ёнимда ўтирди, концертимизда қўшиқ айтди, дуо қилди. Буни нимага айтяпман? Инсон юракдан бир нарсани истаса, астойдил сўраса, Худойим бугун бўлмаса, эртага берар экан. Қолаверса, Комилжон Отаниёзов, Раҳматжон Қурбонов, Шерали Жўраев — умуман, биздан олдинги барча санъаткорларни ўзимга устоз санайман.

    Нурзида кичиклигидан қўшиқлар айтиб юрарди, лекин устози мен эмас. Бошланғич синфларда ўзим ўқитганман, лекин санъат йўлидаги устози мусиқа мактабидаги ўқитувчиси. Ноталар, мақом йўналишларини ўргатган. Қизимни балки менга ҳавас қилган жиҳатлари ҳам бўлгандир, лекин шахсан ўзим бу йўлни танлашига қарши бўлганман. Чунки санъатнинг иши қийин, азобларини кўп кўрганман. Чойхоналарда юрганимизда гармонимизни сойларга отиб юборишган, одамнинг кўнглини синдирадиган муомалалар бўлган. Нурзидани шундан олиб қочмоқчи эдим, аммо бандасининг эмас, Ўзининг айтгани бўлар экан.

    “Нурзида йўлини топиб олганидан кейин ўзимиз учун яшасак ҳам бўлади”

    Баъзилар “Менга 10 соат дарс беришди, фалончига 20 соат, нимага кам” деб нолийди. Аслида ўлчови шундай. Нурзида 1,5 йилдан бери катта саҳналарда қўшиқ айтяпти ва уни бутун дунё таниди. Биз 21 йил қўшиқ айтдик, ҳеч ким танимади. Демак, бизнинг ўлчов шу экан. Барчаси омад ва ниятга боғлиқ, кичиклигидан шуни орзу қилган экан, ниятига етсин.

    Дунёни илм, умрни ақл бошқаради. Илм топиш учун эса уни эгаллаш талаб этилади. Нурзида ҳам бу йил ўқишга кириши керак: Наманган ё Тошкентдаги санъат коллежларига. Ўқишни битирса, ҳам илмли, ҳам тарбияли бўлади.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Нурзида биз боролмаган тадбирларда қатнашяпти, биз нафасини эшитмаган ҳофизлар ва ҳофизаларга ёндош бўляпти. Юлдуз Усмонова, Дилдора Ниёзова, Севинч Мўминова, Гуласал Абдуллаева, Алишер Файз, Отабек Муҳаммадзоҳид, Жалолиддин Аҳмадалиев, хуллас, қизимизга кўмак бераётган, ҳамкорлик қилаётган барча санъаткорлардан миннатдормиз.

    Тасвирга олаётган, лайк босаётган, просмотр қилаётган, қарсак чалаётган ва оиламиз ҳақида турли миш-мишлар тарқатаётганларга ҳам раҳмат. Чунки улар борлигимизни билдириб туради. Ўзи биринчи марта кўндим интервью беришга. Телеканаллардан келишса ҳам унамасдим, аммо “Бу қизнинг дадаси борми ўзи-йўқми, мабодо боқиб олишмаганми?” деган гап-сўзлар кўпайиб кетганидан кейин шунга мажбур бўлдим.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Орзу-ниятларимиз бисёр. Ҳовлимизни битказиб олсак, Нурзиданинг камолини кўрсак, опаси каби муносибига турмушга бериб, тўйларини ўтказсак, елкамиздан тоғ ағдарилгандек бўлади. Шундан кейин ўзимиз учун ҳам яшасак бўлади...

    20.08.2023, 21:45   Изоҳ (0)   25658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мен кўзига нур тилаган Нурзидаман». Болалигида Тошкентда кўчада тонг оттирган ва бугун Андреа Бочелли билан дуэт куйлашни орзу қилаётган Нурзиданинг иқрорлари (ви...

    07.08.2022, 18:01

    TikTok маликаси: 15 яшар Нурзида ижросидаги қўшиқ шу платформанинг ўзида 63 млн марта кўрилди (видео)

    09.04.2023, 20:26

    Кристофер Ноланнинг севимли актёри Киллиан Мерфи нега машҳурликни ёқтирмайди ва юқори гонораридан хижолат бўлади? 

    19.08.2023, 17:40

    Анжелина Жоли, Мадонна ва кўп фарзандли бошқа машҳурлар (фото)

    18.08.2023, 18:35

    Йиллар давомида анорексиядан азият чеккан машҳур аёллар (фото) 

    18.08.2023, 16:44

    “Умрада ҳам орқамдан кузатиб юрган экан”. Руҳий носоғлом мухлислар таъқибига учраган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    18.08.2023, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.