• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзидан 11 ёш кичик қизга уйланган, фарзандларининг санъаткор бўлишини истамайдиган ва санъатдан кетмоқчи бўлган Улуғбек Раҳматуллаев 43 ёшда (фото, видео)

    “Лайлойимсан”,  “Соғиниб” ва “Қирмизи олма” каби қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев бу йил 43 ёшни қаршилади. Асли тарихчи бўлган Улуғбек Раҳматуллаев нега санъатни танлагани ва машҳурлик ҳам бир синов эканини айтади.

    “Ўлган ҳайвонларни топиб келиб, ўрганардим”

    Кўпчилик хонандалар болалигида санъатга қизиққани, мусиқа мактабида таҳсил олгани ҳақида гапиради. Аммо Улуғбек Раҳматуллаев болалигида санъаткор бўлишни орзу қилмаган.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Болалигимдан фазогир бўлишни орзу қилганман. Кейин Ўзбекистонда ракета учирилмаслигини эшитиб, бу қароримдан қайтганман. Ҳозир мени кўпчилик оғир-босиқ инсон сифатида билади. Аммо болалигимда ниҳоятда шўх, ота-онамнинг энг муаммоли фарзанди бўлганман. 10 ёшимда жарроҳлик соҳасига қизиқиб қолганман. Ўлган ҳайвонларни олиб келиб, тажрибалар ўтказардим. У пайтдаги хатти-ҳаракатларимни эсласам ҳозир қўрқиб кетаман.

    Мактабда шеър ва қўшиқ айтишни яхши кўрардим, аммо санъаткор бўламан, деган қатъий қарор бўлмаганди. Шунинг учун ҳам санъат институтида эмас, Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўқишни истагандирман, дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    “Муаммоли фарзанд бўлганман”

    Хонанда болалигидаги унутилмас воқеа ва шўхликлари билан боғлиқ хотираларни эслади.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Оддий ўзбекона оилада дунёга келганман. Бизда миллий қадриятларга тўлиқ риоя қилинади. Болалигимдан исроф нима эканини ўргатишган. Ҳар доим овқатланиб бўлгандан кейин ликопчани тозалаб қўйсам “баракалла” деган сўзни эшитардим. Боғчада ҳам шундай қилганимда боғча опамиз кузатиб ўтирган экан. Ёнимга келиб “Нима бало, итмисан, нега ликопчани бунчалик тозалаяпсан”, дегани кўнглимга жуда оғир ботган. Боғча даври деганда мана шу воқеа такрор-такрор ёдимга тушади.

    Болалигимда шўх ва тўполончи бола эдим. Қўшнимизнинг катта тут дарахти бўларди. Мактабдан қайтаётганда ҳамма болалар оёқ кийимларини ечиб, тутга чиқарди. Тўйиб тут еб, кейин уйларига кетарди. Болалигимга бориб қизғанчиқлик қилардим ва тут емасин деб оёқ кийимларини ариққа оқизиб юборардим. Шундан кейин тўполон бошланарди. Дадам савдо билан шуғулланарди ва дўконлари бор эди. Жанжал қилиб келишганидан кейин дадам дўкондан янги пойабзал олиб берарди. Болалар эски пойабзали ўрнига янгисини олганини кўриб роса жаҳлим чиқарди, дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    “Илгари сон, ҳозир сифат учун ишлайман”

    Хонанда ҳеч қандай манфаатсиз унга ёрдам берган инсонлардан миннатдорлиги ва ижодни бошлаган кезлари сифатни эмас, кўпроқ сонни ўйлагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Ойбек Алиев деган журналистни кўпчилик танийди. Мана шу инсон менга ҳеч қандай манфаатсиз одамларга ёрдам беришни ўргатган инсон бўлади. Яратган мени шундай инсонлар билан учраштирганидан ҳамиша миннатдорман.

    Аввалги ижодимдан уяладиган пайтларим кўп бўлади. Чунки у пайтларда сифат учун эмас, сонга ишлаганман. Фақат санъатда эмас, бошқа соҳаларда ҳам шундай бўлса керак. 40 ёшдан кейин одам кўп нарсалар ҳақида ўйлаб қоларкан. Балки бу тажриба, балки савиянинг ўсиши билан боғлиқдир, дейди хонанда.

    “Аёлим мендан 11 ёш кичик”

    Хонанда 2010 йили Ирода исмли қиз билан оила қурган. Ҳар доим ҳам шахсий ҳаётини ошкор этишни истамайдиган хонанда аёли билан қандай танишгани ва унинг қайси фазилатларини ҳурмат қилиши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Аёлим билан катта опам таништирган. Ёшимиздаги фарқ 11 йил бўлгани учун у менга худди ёш боладек туюлган. “Жуда кичкина-ю, бўлмайди”, деганман. Аммо ахлоқининг гўзаллиги ўзига мафтун этган. Ўшанда онам “Аёл киши тез улғаяди, битта фарзандли бўлса кўрасан”, деганди. Ҳақиқатан ҳам худди шундай бўлди.

    Аёлим ниҳоятда рашкчи, бу менга ёқади. Аммо рашкнинг ҳам чегараси борлигини билади, шу боис 14 йилдан буён биргамиз, дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    “Қирмизи олма”ни мендан ўғирлашган

    Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғи рус ва доғистонлик тингловчилар орасида ҳам машҳурликка эришган. “Яблоко любви” қўшиғини нафақат ёши катта хонандалар, балки болалар ҳам ижро этган.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Бу қўшиқ ҳақида “Қайси давлатдан ўғирлагансиз?” деган саволни кўп беришади. Аслида бу қўшиқни 2017 йили YouTube тармоғига жойлаганмиз. Унинг илк ижрочиси ўзимман. Мендан кейин бу қўшиқни 15-16 та ижрочи айтди. Уларнинг орасида профессионал ижодкорлар ҳам бор. Қўшиғимни ижро этгани учун улардан ҳақ олмаганман, бир оғиз илтимос қилишса бўлди. Ҳеч қачон “Менинг қўшиғимни айтма”, деб қаршилик билдирмайман. Аксинча, хурсанд бўламан. “Қирмизи олма”ни мендан ўғирлашган,  дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    Фақат “қитиқлайдиган” саволлар беришади

    Хонанда кейинги пайтларда интервью беришни истамаслиги ва ҳамма негатив бўлиб кетгани ҳақида гапирган.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Кўрсатувларга боришни 90 фоизга камайтириб юборганман, 95 фоиз десам ҳам тўғри бўлади. Сабаби ўзим хоҳлаган даражадаги қизиқарли кўрсатувларни кўрмаяпман. Менга “санъатга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган”, “биринчи қўшиғингиз қайси эди” деган саволларни бериш хато, чунки миллион марта жавоб берилган, ижтимоий тармоқларда ҳам бор. Шахс сифатида ўйланиб қоладиган саволларни хоҳлайман, шунақа нарсаларни топа олмагандан кейин узоқлашиб қолдим.

    Ёки телевидениедаги бир кўрсатувга борсангиз бошловчи сизни ким биландир уришишингизга сабаб бўладиган, “қитиқлайдиган” саволларни беради, кейин сиз ҳам кимнидир ғийбат қиласиз, гуноҳ бўлади. Ундан кейин бир ой ўзингизга келмайсиз, нега бордим дейсиз. Кўрсатувни эфирга берма дейишга виждонингиз йўл қўймайди, сабаби унинг орқасида қанча мухлислар турибди, қолганлар меҳнат қилган. Шунақа ҳолат бўлгани учун ҳақиқатан ҳам ўз касбини ҳурмат қилган инсонлар билан суҳбат қилишга югураман. Тонгги дастурлар бор, яхшиликни раво кўрадиган. Пиар деган нарса шунақа тушунча бўлиб қолдики, уни кўришлари учун инсонлар ҳамма ишни қиладиган бўлиб қолди, дейди хонанда.

    “Санъатдан кетгим келди”

    Хонанда санъатдан кетиш ҳақида ўйлаганини ҳам яширмайди.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — Менда шундай давр бўлди, санъатдан ҳам кетгим келди. Чунки соҳамиздаги бир-иккита инсонлар, ёши катталари ҳам бор, фақат ёшлар дея олмайман, отини айтмайман, шахсиятга теккизиб гапирадиган одам эмасман, шу соҳага доғ тушираверганидан ҳурмати пасайиб қолган ҳолатлар бўлди. Мен уялдим, чунки мен ҳам шу соҳанинг бир бўлагиман деган фикр бўлди.

    Санъатдан кетсаммикан, деб ўйладим. Менда ҳеч қачон бунақа ҳолат бўлмаган эди. Бироқ яхши фикрлайдиган мухлислар борлиги, уларни қўллаб-қувватлаши натижасида, ишимни яхши кўрганим учун ўзимни ушлаб қолдим. Ё бу ҳолатдан ўтдик, ёки ўрганиб қолдик.

    “Фарзандларимнинг санъаткор бўлишини истамайман”

    Хонанданинг 4 фарзанди бор, аммо хонанда келажакда уларнинг санъаткор бўлишини истамаслигини гапирди.

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    — “Машҳур бўлиш маза-я, сизни ҳамма танийди”, дейишади. Аслида машҳурлик роҳат эмас, синов бўлади. Бу гапим билан нолимоқчи эмасман. Аммо ҳамманинг назарида бўлиш ҳам осон эмас. Бу инсонга катта масъулият юклайди.

    Бу йил ижодга кириб келганимга 23 йил бўлибди. Ўйлаб қарасам, 20 йил умрим фақат югур-югур ва йўлда ўтибди. Алам қиладигани оилам учун етарлича вақт ажратолмадим. Шунинг учун ҳеч бир фарзандимнинг санъаткор бўлишини истамайман. Яхшиси, бошқа соҳани танласин ва ўз касбининг устаси бўлсин, дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    30 январ, 10:27   Изоҳ (0)   127122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Улуғбек Раҳматуллаев#хонанда#қўшиқчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик юлдузлар қишнинг қорли кунларини қандай ўтказмоқда?

    28.01.2015, 17:49

    Юлдузнинг «Истиқлол»га қайтиши Озодбекнинг бетоблигига тўғри келди, саҳнада Миржалол Қосимов ва қўли синган Ботир Қодиров

    16.12.2016, 15:04

    Instagram: Қандил ичида куйлаган Муниса, 20 йиллик танаффусдан сўнг санъатга қайтган Паризода, Ситора Фармонова Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиғини «ўзлаштирди»

    04.03.2021, 22:48

    Хонанда Лола бош ролни ижро этган фильмлар (видео)

    02.06.2021, 16:46

    400 дан 2500 АҚШ долларигача: Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандалари пойтахт тўйларидаги «бирров»и қанча? (фото)

    18.08.2022, 17:45

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди (фото, видео)

    19.09.2023, 21:36

    Instagram: Ўғилли бўлган Даврон Кабулов, ўзбекча рекламада суратга тушган Сами Насери, кўп болали отага айланган Отабек Мирзахолов

    23.10.2023, 22:15

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    Жарроҳ бўлишни орзу қилган, ота-онасининг “қулоқсиз” фарзанди бўлган ва қўшиқларидан бирини 16 та хориж санъаткори ижро этган Улуғбек Раҳматуллаев 42 ёшда (фото, в...

    01.02.2024, 11:30

    Профессионал хонанда, маҳоратли актриса ва икки ўғилнинг онаси Асал Шодиева 32 ёшда (фото)

    13.04.2024, 12:51

    Instagram: 22 млн сўмлик жаримага тортилган Мўмин Иброҳимов, янги машинали бўлган Валижон Шамсиев, Тошкентга келган Бурак Ўздемир

    14.05.2024, 22:10

    Instagram: Битта рекламадан 80 млн сўм топадиган Мўмин Иброҳимов, рафиқасига сюрприз уюштирган Бобур Мансуров, хорижий фильмда ишлаётган Ойдин Юсупова

    10.06.2024, 10:44

    Суперлига. “Сўғдиёна” 6 та гол урилган ўйинда “Динамо”дан устун келди, “Қизилқум” “ОКМК” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди 

    28.06.2024, 22:04

    Суперлига. “Насаф” сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига “Қизилқум”дан устун келди, “Динамо” 5 та гол урилган ўйинда “ОКМК”ни мағлуб этди 

    16.08.2024, 22:23

    Юлдуз Усмоновадан Рафет эл Романгача. Янги мавсумда кимлар концерт беради? (фото)

    22.08.2024, 13:43

    Суперлига. “Олимпик” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди 

    20.10.2024, 20:08

    Суперлига. “Пахтакор” “Қизилқум”га мағлуб бўлди ва чемпионлик учун курашдан чиқди

    26.10.2024, 18:13

    Суперлига. “Насаф” “Динамо”га қарши ўйинда камбекни амалга ошириб, ғалаба қозонди

    28.10.2024, 20:27

    Умра сафарига йўлланма ва 6 та янги қўшиқ. Улуғбек Раҳматуллаевнинг “кулдириб, йиғлатадиган” концертидан репортаж (видео)

    13.11.2024, 11:05

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    “Ҳазилларимдан таъсирланган мухлисимиз ажрашиш фикридан қайтибди”. Аваз Охун янги концертида оила мавзусида кўп гапирганига изоҳ берди (видео) 

    19.11.2024, 22:40

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    “Энг ноодатий Янги йил”. Байрамни саҳнада, йўлда ва Австралияда кутиб олган машҳурлар(видео)

    31.12.2024, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.