Қишнинг қорли, изғирин кунларида киши кўчага чиқишга ҳам эринади. Бундай пайтларда иссиққина уйда қайноққина чой ичиб ўтиришга нима етсин? Биз юлдузларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали уларнинг нима билан бандлигини кузатдик. Хўш, улар ҳам ҳаво совуқлигини пеш қилиб, уйда ўтирибдими ёки қизғин ижод билан машғулми?
Муниса Ризаева шу кунларда «Шадози» тўй либослари салони учун уюштирилаётган фотосессия билан банд.
Хонанда фотосессиядан ортиб, радиоларга интервью беришга ҳам улгурмоқда.
Қўшиқчи Шаҳзода ва актриса Гулчеҳра Эшонқулова эса биргаликда MY5 каналидаги кўрсатувни суратга олиш ишларини тугатиб, энди унга овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда.
Актёр Йигитали Мамажонов Instagram’ига айни пайтда Москвада эканлигидан дарак берувчи суратларни жойламоқда. Ташрифи мақсадига ойдинлик киритмади.
Собиқ «Сетора» гуруҳи аъзоси Лайло ҳам MY5 канали кўрстувларида фаол иштирок этмоқда. У ўз саҳифасига «Топ дизайнер» дастуридан фотосуратларни жойлади.
Хонанда Нилуфар Усмонова шу кунларда ижод ва хизмат билан банд эмаслигини, бор вақтини ўзи ва оиласига сарфлаётганлигини қайд этди ҳамда бунинг исботи сифатида фарзандлари даврасида тушган суратини эълон қилди.
Улуғбек Раҳматуллаев эса, аксинча ижодга шўнғиб кетган. У ўзининг «Ёшлик қайтмайди» қўшиғига клип ишламоқда.
Манзура ҳам Instagram’ига ижод ишлари билан бандлигидан дарак берувчи суратларни жойламоқда. Улардан бирида хонанданинг концерт учун рақс ҳаракатларини ўрганаётганлигини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)