• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Юлдузнинг «Истиқлол»га қайтиши Озодбекнинг бетоблигига тўғри келди, саҳнада Миржалол Қосимов ва қўли синган Ботир Қодиров

    15 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройи «Мавсум хитлари» тақдирлаш-концерт дастурига мезбонлик қилди. Унинг доирасида 2016 йил ҳисобидан қўшиқлари хитга айланган хонандалар сийланди, деб ёзди «Sayyod.com».

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан ташкил қилинган концертда узоқ кутилган танаффусдан кейин Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.

    Юлдузнинг қайтиши Озодбекнинг бетоблиги билан параллел келди

    Концерт дастурида халқ артисти Озодбек Назарбековнинг иштирок этиши кутилган бўлиб, санъаткор «Жиги-жиги» қўшиғи учун тақдирланиши керак эди. Бироқ у бетоблиги сабаб «Истиқлол»га ташриф буюра олмаган. Қўшиқ клипини кўрсатиб бериши керак бўлган раққосалар концерт бошланмай турибоқ кийимларини кўтарганича «Истиқлол»ни тарк этган.

    Юлдуз Усмонованинг саройга қайтиши эса мухлислар томонидан ҳаяжон билан кутиб олинган. Тахминан 9 йил давомида Усмонова «Истиқлол»да қўшиқ айтмагани таъкидланган бўлиб, унинг созандалари чиқиб келганидаёқ зал томошабинлар шовқинига бурканган.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Усмонова «Қироличаман» қўшиғини куйлаб бўлганидан кейин «Истиқлол» ундан яна бир тарона талаб қилган. Бунга жавобан қўшиқчи «Бормикин» қўшиғини ҳам куйлаб ўтган. Саҳнани тарк этар чоғида эса қўли ёрдамида уни ўпиб ҳам қўйган.

    Халқ артистига мукофотни футболчилик ва мураббийлик фаолияти билан машҳур Миржалол Қосимов топширган.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    «Бриллиант қўл»

    Шу куни мухлислар қўшиқчи Ботир Қодировнинг қўлига эътибор қаратди. У ўнг қўлининг бармоғини синдириб олган бўлиб, «Истиқлол»га гипси билан ташриф буюрганди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Қодиров мана шу қўли билан Гулсанам Мамазоитовага мукофот топширди. «Алдама мани» таронаси учун. «Sayyod» ўз хабарида қўшиқчининг либосига алоҳида эътибор қаратиб, унинг дидига қойил қолганини яширмаган.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Бироз кейинроқ Ботир Қодировнинг «Нима бўлди?» таронаси ҳам хит даражасига чиққани эътироф этилди. Унга мукофот саҳнага гипсларсиз чиқиб келган «Shov-shuv.uz» сайти эгаси Жасур Хамроев томонидан топширилди.

    Муниса Ризаева ҳам қўшиғи учун, ҳам карашмаси

    «Ўзбекнаво» «Sayyod» сайти эгаси Сардор Комиловни ҳам унутиб қолдирмади. У Муниса Ризаевани «Манбоп» қўшиғи учун табриклади.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Муниса Ризаева бошқа томондан ҳам хурсанд бўлди. У Рашид Холиқовнинг «Йўқ дема» таронасига ишланган клипдаги чиқиши ва карашмаси билан ҳам овоза бўлганди. Йил тароналаридан бири сифатида мана шу қўшиқ ҳам эътибордан четда қолмади. Мукофот Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилором Умарова томонидан берилди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Қўшиқчи Ҳалима, жюри Ҳалима, тарона «Ҳалима»

    Актриса Ҳалима Сардор Раҳимхон билан бирга куйланган дуэт таронаси учун «Наврўз» радиоси директори Миравзал Мирсодиқов томонидан тақдирланди. Қўшиқ номи «Ҳалима».

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    У бироздан кейин Бунёдбек Саидовни «Лўппи» таронаси учун тақдирлаши ҳам керак эди. Бироқ кийим алмаштиришда қолиб кетгани билан бутун зални кулдирди. Бунёдбек эса мукофотни дастёр қизлардан олиб қўя қолди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Қўшиқчи Шоҳруххон ўз рафиқаси Асал Шодиева клипида суратга тушган «Дарак йўқ» қўшиғи учун эмас, балки бутунлай бошқа қиз рол ижро этган «Алдамадим»и учун соврин қабул қилиб олди. Мукофот топширишга йўлдош Муслимбек Йўлдошев бўлди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Феруза Каримова «Дастингдан» қўшиғи учун аталган совғани хонанда Абдурашид Йўлдошевнинг қўлидан қабул қилиб олди.

    Лола ва «Лолажон»

    «Лолажон»и билан ном қозонган Музаффар Мирзараҳимовни саҳнага қўшиқчи Нилуфар чақирди. Музаффар эса мукофотни олиши билан ҳаяжонланиб, саҳнадан тушиб кетди. Нилуфар эса яхши тилкларини унинг ортидан айтиб қолаверди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Лола «Хабар ол» таронаси учун эътирофни Муҳаммадисо Абдулхаировнинг қўлидан олди.

    Фото: «Shok.uz»

    Фото: «Shok.uz»

    Улуғбек Раҳматуллаев «Қирмизи олма» қўшиғи учун совринни Мавлуда Асалхўжаевадан олди.

    Фото: «Shok.uz»

    Фото: «Shok.uz»

    Алишер Файзни тақдирлаш учун «Ўзбекнаво»нинг ўз ходими саҳнага чиқиб қўя қолди — лицензия бўлими раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров. Яқиндагина у раҳбарлик қиладиган бўлим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимовга 15 йил деганда лицензиясини қайтариб берганди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Концерт дастурини «Диёр» гуруҳининг қўшиғи очиб берган.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Ҳасан ва Ҳусан триосининг чиқиши эса «Sayyod» томонидан танқид қилинган: «Очиғи, йигитларнинг ижоди сустроқ кўринмоқда. Динамика йўқдек. Янги ғоялар, изланиш, ижод, меҳнат ва албатта мантиққа яқинроқ ҳазиллар ўйлаб топишларини тилаймиз», — деб ёзилган хабарда.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»

    Концертнинг кулминацион қисми Дилдора Кунузоқованинг чиқиши бўлди. Мухлислар учун нотаниш ном кўпчиликни хайрон қолдираётган бир пайтда, у қўлтиқтаёқда намоён бўлди ва ўз ижоди билан олқишли бўлди.

    Фото: «Sayyod.com»

    Фото: «Sayyod.com»
    16.12.2016, 15:04   Изоҳ (0)   283894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шоҳрух рэпер қиз фарзандли бўлди

    16.12.2016, 14:08

    Американинг энг бой машҳур кишилари (фотогалерея)

    16.12.2016, 12:40

    Дональд Трампнинг инаугурация маросимида 16 ёшли Жеки Иванко АҚШ мадҳиясини ижро этиши маълум бўлди

    15.12.2016, 17:22

    Россияда Гарри Поттер ҳақидаги саккизинчи китоб бир ҳафта давомида 300 мингдан ортиқ нусхада сотилди

    15.12.2016, 16:31

    «Ўзбекнаво» раҳбарининг виртуал қабулхонаси тайёрланди

    15.12.2016, 14:25

    Кристофер Ноланнинг янги — «Дюнкерк» номли фильмининг биринчи трейлери чиқди (видео)

    14.12.2016, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.