Россиянинг Ленинград вилояти Кудрово шаҳрида 17 январь куни Ўзбекистон фуқаросига ўқ узилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 ёшли ўзбекистонлик йигит тиббий ёрдам пунктига мурожаат қилган. Унинг бош қисмида жароҳат қайд этилган. Шифокорлар йигитнинг бўйин қисмида ўқ жойлашганини аниқлаган. Жабрланувчи оғир аҳволда Александровск шифохонасига етказилган.
Йигит юз берган воқеа ҳақида маълумот берган. Жабрланувчига кўра, Қурувчилар шоҳкўчасидаги “Лента” дўкони олдида номаълум шахс унга қарата ўқ узган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда, ўқ узган шахс қидирилмоқда.
Изоҳ (0)