• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғоналик галстукли қассоб: “Мақсад — шунчаки тирикчилик эмас” (видео)

    Дилшоджон Раимов Фарғона шаҳрида 23 йилдан буён қассоблик қилиб келади. 40 ёшли гўшт сотувчиси ҳар куни ўз ишини костюм-шим кийиб, галстук таққан ҳолда бошлайди. Гарчи бундай имиж Ўзбекистонда ноодатий бўлса-да, атрофдагилар ва тармоқлардаги кузатувчилар буни яхши қабул қилмоқда.
    “Дарё” мухбири Дилшоджон Раимовдан қассоблик фаолияти ҳақида интервью олди.

     

    Имижнинг пайдо бўлиши

    Туркияга оилавий дам олишга борганимда тилла дўконига кирдик. Костюм-шим кийган, галстук таққан сотувчи бизни очиқ чеҳра билан қарши олди. Унга бирор нарса сотиб олиш учун эмас, шунчаки томошага кирганимизни айтдим. У эса “Ҳар бир келувчи бизга қадрли”, деб маҳсулотлар, нархлари ва сифати ҳақида эринмай, ғижжалаб тушунтириб берди. Чиқиб кетаётганимизда табассум билан кузатиб қўйди. Шундан кейин хулоса қилдим: мен ҳам дўконимда харидорларга шундай кўринишда ва муомалада бўламан.

    Секин-аста гўшт дўконимнинг дизайнини ўзгартириб, ўзим учун имиж яратдим. Галстук тақиб, костюм-шимда юриш кундалик ҳаёт тарзимга айланиб қолди.

    Фото: “Дарё”

    Чет элда 200-300 йиллик дўконларни кўрганимда уларнинг ўз тарихи, шаклланиши ва асосчиларининг расмларини кўрганман. Мен ҳам дўконимизга бошқача жозиба бериш мақсадида расмлар чиздириб, деворларга осиб қўйдим. Бундан ташқари, анча-мунча гулларимиз ҳам бор.

    Ота-онам сабабчи

    Мактабни битирганимдан кейин ўқишга киришга хоҳиш бўлмади. Ота-онам қассобликка мажбурлаб шогирдликка беришди. Бошида ёқмади, қочиб ҳам кетдим. Шогирд бўлиб юрганингизда кўникмаган бўласиз, иш оғир туюлади. Шундай вақтларда ташлаб кетиб, бошқа касб танлашни ҳам ўйлаб кўрганман. Уйдагилар қаттиқ туришди, вақт ўтиб қизиқиб кетдим.

    Фото: “Дарё”

    Эрта тонгдан иш бошлаб, то кечки қоронғигача ишлардик. Кунига 2-3 та мол сўйиб, сотардик. Беш ойча ёрдамчи бўлиб юрдим. Бир йил ичида мустақил мол сўядиган бўлдим. Мана, 23 йилдан бери қассоблик қилиб келяпман.

    Устозим билан 17 йил бирга ишладик. Мустақил иш бошлаганимга беш йил бўлди. Шу давр мобайнида ишимизни такомиллаштириб боришга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳам ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз.

    Туяқуш ва туя

    Дўконимизда туяқуш гўштини сотишни йўлга қўйганмиз. Биринчи марта уни сўйиб, видеосини Instagram’га жойлаб, “Бу қандай ҳайвоннинг гўшти?”, деб пост қўйганимизда 40 миллиондан ортиқ кўрилди. Балки уни тескари қилиб илганимиз кўпчиликка бошқача туюлгандир. Изоҳларда чет элдан ҳам ёзганлар бўлди. Гўштини водийдан, Тошкентдан, ҳатто Хоразмдан боғланиб, сўраётганлар бор.

     

    Фото: “Дарё”

    Туя гўштини ҳам сотяпмиз. Туядан кам гўшт чиққани учун нархи бир оз қимматроқ, лекин харидоргир. Туя гўшти мол ва қўй гўштига қараганда ёқимли, хушбўй ва юмшоқ.

    Мақсад — шунчаки тирикчилик эмас

    Ижтимоий тармоқларда нафақат ўзимиздаги, балки чет элдаги қассоблар фаолиятини кузатиб бораман. Ўрганганларимни ишимизда қўллайман. Шу аснода Ўзбекистондаги энг яхши қассоб бўлиш ва бу орқали дунёга чиқиш нияти пайдо бўлди.

    Фото: “Дарё”

    Насиб бўлса, туристлар келиб кўриб кетадиган қассобликка ихтисослашган комплекс қилмоқчимиз. Унда мол туғилишидан то гўшт бўлиб сотувга чиқишгача бўлган жараёнларни кўрсатиб ўтишни режа қилганмиз. Мақсадим — шунчаки қассоблик қилиб, тирикчилик ўтказиш эмас.

    26.12.2024, 16:44   Изоҳ (1)   7380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарғона#галстюк#қассоб#Дилшоджон Раимов#гўшт#мол

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. / 26.12.2024, 22:02

      Отангизга балли уста! Инсон интилса хар кандай касбни санъат даражасига кутариш мумкинлигини исботлаяпсиз! Оллох мададкор булсин, илахо!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? (рўйхат)

    27.01.2023, 13:28

    “Ўзбекнефтгаз”: 8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний заҳиралари ҳисобланмоқда

    29.01.2023, 14:09

    “Ўзбекнефтгаз”: “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк E-Auksion электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдо...

    31.01.2023, 14:00

    01.02.2023, 15:46

    2023 йилда Андижон, Қувасой, Қўқонда, “Янги Андижон” ва “Эко Фарғона” массивларида когенерация лойиҳалари амалга оширилади 

    01.02.2023, 16:23

    “Фарғонада Бурҳониддин Марғилоний халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил қилмоқчимиз” — Шавкат Мирзиёев 

    02.02.2023, 11:26

    “Пахта майдонларини насосда суғоришда электр харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади” — президент 

    02.02.2023, 11:46

    “Водийда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йил камида 2,5 млрд долларга етказиш бўйича етарли захира бор” — Шавкат Мирзиёев 

    02.02.2023, 11:57

    “Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларга Аи-80 русумидаги автобензинни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилмоқда

    02.02.2023, 12:30

    Оширилган баллар, талабалар томонидан жиноятлар: Жисмоний тарбия ва спорт университетида қатор камчиликлар аниқланди 

    09.02.2023, 13:51

    “Ўзгидромет” 10 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    09.02.2023, 17:20

    “Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганди” — профессор Boxидхон Исмоилов билан ер силкиниши ҳодисаси тўғрисида суҳбат (видео)

    10.02.2023, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.