Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз сафига легионер футболчини қўшиб олди.
Педро Moreйро бошқарувидаги пойтахт клуби ўз сафига Ироқ терма жамоаси аъзоси Башар Ресанни қўшиб олди.
Ироқлик футболчи терма жамоа сардори ҳам ҳисобланади. Шартнома 1+1 кўринишида имзоланди.. 27 ёшли ярим ҳимоячи клублар ва миллий терма жамоада 100 дан ортиқ халқаро учрашувларда майдонга тушган. Фаолияти давомида Ироқнинг “Ал Қува Ал Жавия”, Эроннинг “Персеполис”, Қатарнинг “Қатар” СК ва “Маркия” клубларида ўйнаган. Ироқ ва Эрон чемпиони бўлган Ресан ОФК Кубогида ғолиб бўлиб, Осиё Чемпионлар Лигасида икки бор финалга чиққан.
Ироқ терма жамоаси сафида 56 ўйинда 4 гол муаллифига айланган.
Маълумот учун, “Пахтакор” клуби 3 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига қишки йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади.
Изоҳ (0)