• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Аҳад Қаюмнинг маҳсулоти — тирикчилик манбайи, кино эмас”.  Меҳриддин Раҳматов санъатдаги муаммолар ва орзусидаги рол ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Меҳриддин Раҳматов “Дарё”га берган интервьюсида ўзбек киносидаги бугунги муаммолар ва орзусидаги образлари ҳақида гапирди.

    — Ҳозир ҳамма нарсани кино деб бўлмайди. Фалончи кино оляпти, писмадончи кино ишлаяпти — буларнинг бари теленовеллага ўхшаш нарса. Улар бадиий фильм эмас. Ҳақиқий фильм ҳақида гапирсам, устозлар, ўз ишининг усталари бўлган инсонлар ўйнаган кинолар бор — “Ўткан кунлар”. Мустақилликдан кейин ҳам ишланган яхши фильмлар талайгина — улар билан буларни аралаштириш керак эмас. Нега ўзбек киноси ундай, нега бундай дейишади, тушунмайман. Ўзбек киноси эмас улар! Аввал бадиий фильм билан новеллани ажратиб олиш керак. Аҳад Қаюмни гапиришади, унинг маҳсулотига тирикчилик манбаи сифатида қараш керак. У кино эмас! Шуни тушунтира олмаяпмиз. Кинонинг ўз олами, ўз одамлари бор. Яхши фильмлар яна ишланади, албатта.

    Фото: “Дарё”

    Актёр касбининг қийинчилиги, бемор ҳолида ҳам суратга олиш майдончасига етиб боргани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

    — Билсангиз, витамин Э деган укол бор. Уни олгандан кейин сафарга чиқиш, зах, совуқ жойларда юриш мумкинмас. Шу уколни уч-тўрт кун олганимдан кейин суратга олиш майдончасига кетганман. “Қасамёд” фильмининг сёмкаси эди, Шаҳрисабзнинг тоғли ҳудудида бўлган. Қиш пайтлари, актёрлар жамоасини ёзги лагерга жойлаштиришган. Ўз номи билан ёзги — шароити ҳам шунга мўлжалланган. Иситиш тизими у ёқда турсин, чироқ йўқ эди, шам кўтариб юргандик. Устоз Рихси Иброҳимова, яна бир қанча актёрлар бор эди, чопонларга ўраниб олганмиз. Ишонасизми, ҳеч ким касбидан нолимаган, чидаган. Чунки ҳамма касбини севган.

    Хуллас, орада театрдаги спектакл учун Тошкентга бориб келишим керак эди. Пойтахтга қайтганман, ролни ўйнаб, кечаси яна йўлга чиқишим керак эди. Ҳалиги витамин Э совуқда кўп юрганим учун акс таъсир бериб юборган, иситмам 39-40 даражага кўтарилиб кетган. Армия қўмондони ролини ўйнашим керак.

    Қайси соҳа эгаси шундай баланд ҳарорат билан ишга боради? Режиссёрга айтсам, келмасангиз бўлмайди дейди. Ўрнимга ким боради? Шунда аёлимнинг кўзига ёш келиб шу сизга зарурми, дадаси, деган. Зарур, деганман. Мени бутун бошли армия кутяпти, ҳаммаси режалаштирилган, молиялаштирилган. Қайтадан суратга олиш учун катта маблағ кетади. Бир оёғим қотиб ишламай қолган, қаердандир ҳасса топиб, таксига ўтириб Шаҳрисабзга етиб борганман.

    Режиссёр аҳволимни ўз кўзи билан кўриб, “Ҳа, чиндан ҳам мазангиз йўқ экан” деб, мен эпизодимни ўйнаб бўлишим билан орқага жўнатиб юборган.

    Фото: “Дарё”

    Меҳриддин Раҳматов Жалолиддин Мангуберди образи учун турк актёри олингани, ролни романтик қилиб юборишгани ҳақида куйиниб гапирди.

    — Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри ўйнаганда ич-ичимдан оғриндим. Рости, бу ролни ижро этишни жуда хоҳлагандим. Унинг ҳаёти, юришлари, фаолияти ҳақида 7 йил шуғулландим, ҳозир ҳам ўрганиб келяпман. Бир актриса Хоразмдаги музейга борганда саркарданинг ҳайкалини тасвирга олиб, сизнинг ҳайкалингизни ўрнатиб қўйишибди деб, менга видео юборган эди. Кўпчилик шу ролга сиз моссиз деганида, спектаклларда унинг ролини ижро этганимда ва юқоридаги ўхшашликлар сабаб бу образга меҳрим бошқача тушганди. Ниятим сўнгани йўқ, ичимда Жалолиддин образи яшайди. Насиб этса халқимизга шу ролни тақдим этаман.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳар бир актёрнинг орзуси бўлади. Менинг орзуйимдаги рол — Жалолиддин Мангуберди образи. Кўпчиликнинг фикрича ёшим ўтганмиш. Лекин ҳали қалбим ёш (кулиб). Шахсий фикрим — Жалолиддин ёки шу каби саркардаларнинг юз тузилиши романтик бўлмаган. Улар севги-муҳаббат ҳақида гапириб, гулзорма гулзор шаталоқ отишга вақти бўлмаган. Унинг фикри кеча-ю кундуз халқни бирлаштириш бўлган. 17-18 ёшида жангга кириб, шу ёшида душман қўлидан отасини қутқариб қолган. 33 ёш — ўлимига қадар қўлидан қилични қўймаган. Битта жангда минглаб мўғулни ўлдиришга мажбур бўлган инсоннинг юзини тасаввур қилиб кўринг. Гул кўтарадиган инсон бўладими у? Бу каби инсонлар ҳақида фильм олганда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Севги-муҳаббат эпизодлари бундай фильмларга шарт эмас деб ўйлайман.

    Фото: “Дарё”

    Суҳбатни тўлиқ ҳолатда Дарё Lifestyle каналида томоша қилинг.

    [video id=“RZNXoWV5Yw4” type=“youtube”]

    25.09.2024, 10:21   Изоҳ (0)   11858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Турмушга чиқаётган Дилноз Ҳакимова, синглисига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Чеченка, орзуси ушалган фудблогер 

    12.09.2024, 09:45

    “Ҳамдам Собировга тақлид қилмайман”. Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди? (видео) 

    18.09.2024, 13:37

    “Тўйим концертимдан кейин бўлиши керак эди”. Хонанда Дилноз энг катта орзуси ушалгани ҳақида (видео) 

    20.09.2024, 21:20

    Турк сериалларидаги томошабинларнинг энг кўп эътирозига сабаб бўладиган ҳолатлар (фото)

    24.09.2024, 17:55

    Париждаги Олимпия ўйинлари юлдузига айланган Жанубий кореялик спортчи қиз сериалда бош ролни ўйнайди

    24.09.2024, 16:36

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11

    Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг “Ан-Наҳда” ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:02

    Тошкентдаги клиникада 9 ёшли бола бурун операцияси вақтида вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:53

    Дунёда ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади — БМТ ҳисоботи

    Дунё | 26 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.