Ўзбекистонда дўлана мавсуми одатда кузнинг ўрталарида, сентябрь ва октябрь ойларида бошланади. Дўлана ўзининг кичик, думалоқ шакли, қизил ёки сариқ ранги билан ажралиб туради ва халқ орасида шифобахш мева сифатида машҳур. Унинг таркибидаги витаминлар ва антиоксидантлар юрак-қон томир тизими учун фойдали.
Ўзбекистонда дўлана, асосан, тоғли ҳудудлар, хусусан, Фарғона водийси, Тошкент вилояти ва Самарқанд атрофларида ўсади. Маҳаллий фермерлар ва деҳқонлар ушбу мевани йиғиб, бозорларга олиб чиқади. Дўлана нафақат янги ҳолатда истеъмол қилинади, балки ундан қоқи, мураббо, шарбат ва шифобахш дамламалар ҳам тайёрланади.
Қишга тайёргарлик сифатида дўланани йиғиб, қуритиб қўйиш урф бўлган. Дўлана мавсуми нафақат мева йиғиш ва сотиш, балки халқ табобатида кенг қўлланиладиган маҳсулотни захиралаш ва ундан турли таомлар тайёрлаш даври ҳисобланади.
Расмлар Тошкент шаҳри, “Эски Жува” деҳқон бозори ҳудудида олинган.















Изоҳ (0)