• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиғи янада ёмонлашгани қайд этилмоқда

    Рақобат қўмитаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар бўйича ноқонуний реклама бераётганларни огоҳлантирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ҳамда Telegramъда ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, балзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда.

    Қўмита хабарида қайд этилишича, бунда ушбу маҳсулотларнинг рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ, бўрттирувчи иборалар асосида жойлаштирилиши, таниқли шахслар ва жамоат арбоблари томонидан мазкур маҳсулотларни тавсия қилиниши, даволашда фойдаланганликлари, таъсир доираси ва терапевтик самарадорлиги ҳақида фикрлар билдирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

    Айниқса, реклама лавҳаларида фуқароларнинг диний туйғуларидан фойдаланган ҳолда далил сифатида диний блогерларнинг суратлари, улар иштирокидаги видео ва аудио лавҳалардан фойдаланилиб (муайян бир савдо белгиси аниқ гапирмаган бўлса-да), даволаш учун тавсиялар ва кўрсатмалар бериш орқали истеъмолчиларда маҳсулотларга нисбатан бўлган ишончни сунъий равишда оширилишига ва пировардида нотўғри хулоса чиқарилишига олиб келмоқда.

    “Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда”, дейилади қўмита хабарида.

    Маълум қилинишича, қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиғи янада ёмонлашгани тўғрисида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, 2024 йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича мингтага яқин мурожаат кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 миллион сўм моддий зарар қопланиши таъминланган.

    “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламасига доир талаблар белгиланган:

    • улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;
    • уларни қўллаш натижасида одамлар даволангани, уларнинг аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
    • уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги; соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
    • овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг тадқиқотлар ўтказилганлиги, давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги фактларга ҳаволалар қилиш, шунингдек бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларни қўллаш учун тўғридан тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзалликлари ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
    • ҳар бир ҳолда реклама объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши кераклиги белгиланган.

    Қонуннинг 47-моддасига асосан, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасига доир талабларни бузганлик — БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги қонунга асосан ноаниқлиги,бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама эканлиги ҳақида эслатади ҳамда бундай рекламани тарқатиш қонунчиликка биноан жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

    Аввалроқ қўмита дори воситасини рўйхатдан ўтказиш талаблари қийинлашгани сабабли, айрим тадбиркорлар томонидан ушбу таркибли маҳсулотларни биологик фаол қўшимча ҳамда озиқ-овқат қўшимчалари сифатида рўйхатга ўтказиш ҳолатлари мавжудлигини маълум қилганди.

    21.11.2024, 09:41   Изоҳ (0)   7413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Рақобат қўмитаси#биологик фаол қўшимчалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим дори воситалари биологик фаол қўшимча сифатида рўйхатдан ўтказилгани аниқланди

    26.08.2024, 16:35

    Наманганда 700 мингдан ортиқ аҳолидан маиший чиқинди учун ноқонуний пул олингани аниқланди

    11.10.2024, 14:15

    Носоз жиҳозларда тиббий хизмат кўрсатган муассасалар фуқароларга 900 млн сўм қайтаради — Антимонополия

    17.10.2024, 12:15

    Ўзбекистонда авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди

    22.10.2024, 13:15

    Рақобат қўмитаси республика бўйича табиий газ билан боғлиқ мурожаатлар натижаларини эълон қилди

    28.10.2024, 13:25

    “Давр банк”ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди

    29.10.2024, 11:10

    Жиззахда учта кластер жазога тортилди

    30.10.2024, 11:25

    Ўзбекистонда 2025 йили давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

    30.10.2024, 18:22

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархи ошган жойларда бозорни барқарорлаштириш чорасини кўришни топширди

    01.11.2024, 13:13

    Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди

    07.11.2024, 10:40

    Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди

    13.11.2024, 12:50

    Ўзбекистондаги айрим БСК шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди

    15.11.2024, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.