Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов Япония саёҳатида жўнаб кетди.
Самандар Ҳамроқулов Тоҳир Содиқов билан илк танишув жараёни акс этган архив суратни саҳифасига жойлади.
Инста блогер Марьям Тиллаева мода ҳафталигига кийиб келган кийимлари ҳамда тақинчоқларининг умумий қиймати 40 минг доллар эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Шаҳзода Матчонова Киндер шоколади ичидан чиққан ўйинчоқлар суратини жойлаб, болалик хотираларини ёзиб қолдирди.
Ёрқин Умаров ўғли билан тушган суратини Stories’га жойлади.
Мўмин Иброҳимов актриса Шаҳло Зоирова билан ҳамкорликда вайн суратга олди.
Актриса Феруза Юсупова келинлик либосида тушган суратлари билан бўлишди.
Ижтимоий тармоқларда юз қисмига Юлдуз Усмонованинг ниқобини кийиб олган аёлнинг тўйларда қўшиқ куйлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Муниса Ризаева мухлисларини қизиқтирган саволларига жавобан фарзанди ҳали дунёга келмаганини айтиб ўтди.
“Миллион” кулги жамоаси актёри Асилбек Амиров уйланди. Унинг тўйида кўплаб таниқли санъаткорлар иштирок этди.
Изоҳ (0)