Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Алишер Узоқов кузатувчиларига техник хатолик туфайли унвон олгани ҳақида сўзлаб берди. Актёрнинг айтишича, “Дубльяж санъати” деб номланган китобда у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист деб эътироф этилган. Аслида эса унда унвон ва медаллар йўқ
“Мароқанд” гуруҳи хонандалари янги қўшиқларига клип суратга олдирмоқда.
Раъно Шодиева қизи ва невараси билан биргаликда Истанбулга учиб кетди.
Нилуфар Усмонова 4-октябр куни учинчи ўғли Сулаймоннинг туғилган кунини нишонламоқда.
“Дизайн” кулги жамоаси актёри Дилшодбек Мусабеков Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этган француз актёри Сами Насери билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Муниса Ризаева турмуш ўртоғи Арсений билан ўзаро суҳбати акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Шаҳзода Матчонова ҳеч қачон ўзга инсоннинг устидан кулиб бўлмаслиги ҳақидаги шеърни кузатувчиларига улашди.
“Миллион” кулги жамоаси актёри, вайнер Мўмин Иброҳимов Instagram’даги аккаунтига реклама жойлаштириш орқали ойига ўртача 20 минг доллар топиши ҳақида сўзлаб берди
Шоҳруҳхоннинг янги қўшиғига ишланаётган клипда актриса Юлдуз Ражабова суратга тушмоқда.
4-октябр куни хонанда Зиёданинг укаси Абдуллоҳ уйланди. Никоҳ кечасига ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди.
Изоҳ (0)