Владимир Зеленский Украина урушни 2025 йилда тугатиш учун ҳамма нарсани қилиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу жараён дипломатик йўл билан тугаши керак.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ўз тарафимиздан келаси йил уруш дипломатик йўллар билан тугашини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак”, деди у. Зеленский буни амалга ошириш учун ҳали кўп ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Зеленский Public нашрига берган интервьюсида “Уруш тугайди, аммо санаси ҳозирча номаълум” деганди.
“Уруш тугайди, аммо санаси ҳозирча номаълум. Эндиликда Оқ уйни бошқарадиган янги жамоанинг сиёсати билан уруш тезроқ тугайди, бу уларнинг Америка жамиятига берган ваъдаси. Улар учун ваъдани бажариш жуда муҳим”, деди Зеленский.
Фронтдаги вазият қандай?
The Economist нашри эълон қилган мақолада эса, фронтда вазият ёмонлашгани, аммо бу Зеленскийдан сир тутилаётгани таъкидланганди.
Нашр суҳбатдоши Украина расмийлари давлат раҳбарига барча керакли маълумотларни тақдим этмаётганини айтди.
“Бу жуда салбий воқеа”, деб тушунтирди нашр суҳбатдоши.
Нашр мухбирининг Украина шарқидан маълум қилишича, Украина армияси Донбассда мустаҳкам ўрнашган бўлишига қарамай, уларнинг сони билан боғлиқ катта муаммо туфайли ҳамон қийинчиликлар юзага келмоқда.
“Украин ҳарбийлари Америка танкларидан пиёда манёврларида фақат жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқда, чунки уларда ҳужумларни амалга ошириш учун етарли одам йўқ”, деди мухбир.
Изоҳ (0)