• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатида йил дастури ижроси

    Бугун ОКМК ахборот хизмати томонидан «Олмалиқ кон-металлургия комбинатида йил дастури ижроси» мавзусида пресс-тур ташкил этилди

    Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ўтказилган пресс турда Би-Би-Си телерадиокомпанияси (Буюк Британия), Atameken Business Медиа Holding телеканали, «Хабар» агентилиги (Қозоғистон), КНИА «Кабар» агентлиги (Қирғизистон), «Сзинсзи Жибао» газетаси, «Sinxua» агентлиги (Хитой), «Спутник» ҳамда «Фергана»(Россия) ахборот агентликлари вакиллари ва юртимиз ОАВлари иштирок этишди.

    Дастлаб, ОАВ вакиллари учун бирлашма фаолияти ва 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

    Бирлашма ОКМК таркибидаги энг муҳим таркибий бўлинма саналиб, унда молибден ва волфрам метали, тузлари, молибден ҳамда волфрам штабиклари ва брикетлари, волфрам карбиди, оловбардош керамик маҳсулотлар, қаттиқ қотишмалардан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади,- дейди бирлашма директори Илҳом Асадов. - Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилган. Бирлашма томонидан 2022 йил январь декабрь ҳолатига кўра, 33,3 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Ички бозорга эса 29,18 млрд сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Комбинат таркибий бўлинмаларига эса 1,09 млрд сўмлик маҳсулот юборилган. 2022—2026 йилларда бирлашмани ривожлантириш дастурига кўра, умумий қиймати 161,05 млн доллар бўлган 34 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

    Дастурга кўра, 2022 йилда Молибден ишлаб чиқаришни ошириш, Нодир металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, емирилишга бардошли қопламалар қўллаш технологияларини жорий этиш, карбид чиқиндиларидан кобалт оксиди олиш, рух ишлаб чиқаришининг қайта ишланувчи эритмаларидан индий ажратиб олиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 135 та янги иш ўрни яратилди. 20 дан ортиқ маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

    2022 йил бирлашма меҳнат жамоаси учун самарали йил бўлди. Корхона томонидан 421,3 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 180,2 фоизга муддатидан аввал бажарилди. Маҳсулотлар экспортида 33,33 млн долларлик натижа қайд этилиб, режа 284,9 фоизга уддаланди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 42 та лойиҳа бўйича 110,3 млрд сўмлик маҳсулот тайёрланган. Ишлаб чиқаришдан олинган соф фойда эса 180,2 млрд сўмни ташкил этмоқда. Режа бажарилиши эса 4,9 бараварни ташкил этган.

    Шундан сўнг, журналистларга ўзбек-корейс илмий технологик маркази фаолияти таништирилди.

    - Бирлашма қошида 2019 йили ўзбек-корейс илмий техник марказ фаолияти йўлга қўйилиб, марказ мутахассислари томонидан саноат тажриба асосида самарали илмий изланишлар олиб борилмоқда, - дейди Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш маркази директори, профессор, Ўзбекистон-Корея дастурининг координатори Амир Обидов. -Жорий йилнинг 25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон (12 млн АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

    Мазкур грант маблағлари доирасида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг ўзбек-корейс илмий технологик маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади. Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. Янги цехда Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.

    Лойиҳа 2023-2027 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Бирлашма таркибидаги Ўзбек-Корейс илмий технологик марказидаги саноат тажриба цехига пилот ускуналар етказиб берилиб, қўшма илмий тадқиқот дастури амалга оширилади. Ўзбекистонда Корея томонидан Нодир металлар ва мис саноати экспертлари иш олиб боради ва комбинат муҳандислари Кореяда амалиёт ўташади.

    Пресс тур давомида ОАВ вакиллари бирлашманинг техник кутубхонаси, Композит материаллар ва қаттиқ қотишмалари ишлаб чиқариш, Молибден ва волфрам ишлаб чиқариш бўйича пирометаллургия ҳамда Асбобсозлик ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш цехларида бўлишиб, технологик жараёнлар билан танишдилар.

    Тадбирда комбинат олимлари ҳамда бирлашма, марказ мутахассисларининг самарали илмий тадқиқот ишлари натижасида 2021 йилда рений металли, 2022 йилда эса молибден металини соф ҳолатда олинишига эришилгани, шунингдек, жорий йилнинг август ойида юқори даражада мустаҳкамлик ва эгилувчанликка эга никел асосли янги суперқотишма олингани маълум қилинди.

    Ушбу қотишмадан узоқ ишлайдиган, масалан, автомобилсозлик, ички ёнув двигателлари, юқори иссиқликда ишловчи қурилмалар, нефть-газ соҳасида, аэрокосмик ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Яна бир янги маҳсулот аммоний октамолибдат бўлиб, у тутунни камайтирувчи ва оловни сўндириш хусусиятига эга. Ушбу модда барча пластик маҳсулот (поливинилхлорид )ларига қўшилганда биринча навбатда ёнғинни ўчириш хусусиятга эга. Энг афзаллик жиҳати, пластик қурилиш материалига қўшилганда унинг ёнувчанлигини тўхтатиши билан аҳамиятли.

    Пресс-тур иштирокчилари ўз таассуротларини билдиришди.

    Маржан Жумабай, Atameken Business Медиа Holding телеканали мухбири: - Пресс-тур давомида комбинат ҳақида кўп маълумотга эга бўлдим. Айниқса, бирлашмада амалга оширилаётган ишлар менда катта таассурот қолдирди. Бирлашмада илм-фан ютуқларидан саноат соҳасида самарали натижаларга эришилаётганлигининг гувоҳга айландим. Комбинат маҳсулотларининг Қозоғистон давлатига экспорт қилиниши ҳам менга қизиқ. Ўйлайманки тадбир давомида комбинатни ўзимда кашф этдим.

    Нигора Элмуродова, «Севимли ТВ» телеканали мухбири: Комбинатда иккинчи маротаба бўлишим. Аввалги тадбирда Қалмоққир ва «Ёшлик-1» конларидаги жараёнлар ҳам мен учун қизиқ бўлганди. Бирлашмадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам катта таассурот қолдирди. Айниқса, молибдендан инсон соч толасидан ҳам ингичка бўлган сим олиниши, қаттиқ қотишмалардан юқори қийматли маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни барчага қизиқ. Тайёр маҳсулотларнинг олиниши замирида албатта машаққатли меҳнат ётади. Буни Уларнинг кичик деталларигача томошбинга етказиб бера олишимиз керак. Чунки биз одатда тайёр маҳсулотларни кўрамиз, айнан бу жараёнлар ортида оғир меҳнат ётганини доим билавермаймиз. Ўйлайманки, пресс турдан олинган таассуротлар орқали комбинатда ишлаётган ишчи-ходимларнинг залворли меҳнатини кўрсатиб берамиз. Яна мени ҳайрон қолдирган жиҳат комбинатда ўз ишининг усталари, етук олимлар меҳнат қилаётгани ҳам комбинатнинг жаҳонда эътироф этилишини таъминлайди.

    Тадбирда ОАВ вакиллари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

    ОКМК ахборот хизмати

    28.12.2022, 18:00   Изоҳ (0)   7729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ушбу Янги йилни нишонлаш Central Park’даги Coca-Cola карнавали туфайли фақат энг илиқ хотираларни олиб келади

    28.12.2022, 15:00

    Ушбу Янги йилни нишонлаш Central Parkъдаги Coca-Cola карнавали туфайли фақат энг илиқ хотираларни олиб келади

    28.12.2022, 15:00

    «Агробанк»: Кредит картадан хорижда фойдаланинг!

    28.12.2022, 12:14

    Gross мамлакатда суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади

    28.12.2022, 09:00

    BroServis мобил қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш маркази

    27.12.2022, 20:17

    BroService мобил қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш маркази

    27.12.2022, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови 10 фоиз оширилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 08:55

    Кинотавсия: япон киноижодкорлари томонидан суратга олинган қизиқарли сериаллар

    Маданият | 7 июн, 08:51

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.