• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Инқирозли вазиятда биринчи навбатда совуқ душ қабул қилсам керак». Матбуот котиблари журналистлар ҳақида

    Тарихга назар солинса, Туркистонда биринчи жадид матбуот органи — «Тараққий» газетаси Тошкент шаҳрида 1906 йил 27 июндан чоп этила бошланганини кўриш мумкин. Ўзбекистонда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида байрам қилиниши ҳам ана шу нашрнинг илк сони чоп этилиши билан боғлиқ. Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил 24 июндаги фармонига кўра «Тараққий» газетасининг биринчи сони чиққан сана республикада матбуот ва ОАВ ходимлари куни этиб белгиланган.
    Ўзбек халқининг ўзлигини ифода этган, маҳаллий халқ манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлаган «Тараққий» ва унга издош газеталар миллий матбуотимизнинг дастлабки намуналари ҳисобланади. Мунавварқори Абдурашидхонов ва у каби ўзбек маърифатпарварларининг қатъий саъй-ҳаракати билан ташкил этилган мазкур нашрнинг илк муҳаррири Исмоил Обидий бўлган. «Тараққий» газетасининг шиори: «Нажот: маслакда сабот, тўғриликда ижобат» деб номланган. Нашр «илмий, адабий, сиёсий, фаний, тижорий» газета бўлганлиги унинг ўзида таъкидлаб кўрсатилади. Газета фаолияти жуда қисқа вақт давом этган. Шундан сўнг Мунавварқори Абдурашидхонов муҳаррирлигида «Хуршид» газетаси чиқарила бошланган. 1907 йил 21 августда «Тужжор» газетаси чиққан.
    Газета фаолиятининг асосини ривожланиб бораётган илғор мамлакатлар тажрибаларини қўллаб, тобора орқага кетаётган миллатни бу йўлдан асраб қолиш учун курашиш ғояси ташкил этган. Унинг илк сонида ўз олдига қўйган мақсади ҳақида шундай ёзилганди: «Газетамиз «Тараққий» номинда ўлиб, бора-бора жисми ҳам исмиға мувофиқ ўлуб, миллатимизни «кейин» бормоғига асло рози эмасдурмиз. Бақадри имкон миллати исломни олий даражада ўлмоғига ва миллати исломдаги тижорат, касб ва корнинг ортмоғига йўл излаб ижтиҳол қилур». «Тараққий» маҳаллий халқ манфаати йўлида чинакамига фаолият юритгани учун ҳам 20-сонига етганда мусодара қилиниб, чоп этиш тўхтатилган. Газета 20 августга қадар, яъни икки ой, бир ҳафта нашр қилинган.

    Мавзуга доир:Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади
    Мана, 28 йилдирки, Ўзбекистонда матбуот, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет-журналистикага дахлдор касб эгалари 27 июнни байрам сифатида нишонлайди. Бироқ ушбу кун нафақат уларнинг, балки соҳани мунтазам равишда маълумот билан таъминлаб турилишида катта рол ўйнайдиган яна бир муҳим бўғин — матбуот хизматлари ходимларининг ҳам ўзига хос айёми саналади. Ҳозирда кўплаб матбуот хизматларининг тизимида аввалроқ журналистика соҳасида фаолият юритган кадрларни учратиш мумкин. Айни йўналишнинг янги даражага чиқиши, ривожланиши, ҳар икки томоннинг ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишига катта урғу берилиши сўнгги йилларда долзарб масалага айланган эди.
    2019 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилиниши ушбу йўналишда янги ишларни бошлаб берди. Қарорда медиа маконда юзага келаётган ҳодисаларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётгани, ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича соҳада ишларни сезиларли даражада ошириш зарурлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, ОАВ фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этаётгани таъкидланди.
    Бироқ бу билан нафақат ОАВ фаолияти учун қулай шароит яратиш, давлат ва жамият ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотлар ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, балки давлат ташкилотларининг фаолияти шаффофлигини ошириш, уларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлик алоқалари, ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилашни ҳам кўзланган эди.
    Ушбу қарор матбуот хизматлари соҳасида катта бурилиш ясади, дейиш мумкин. Қарор билан ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида давлат органи раҳбарининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомида бўлиши ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасини инобатга олган ҳолда, лавозимга тайинланиши белгиланиб қўйди. Холисликни таъминлаш мақсадида суҳбатларни юқори билим ва салоҳиятга эга масъул мутасаддилар, тажрибали ва ўз ишига виждонан ёндашадиган соҳа мутахассисларидан иборат ҳайъат олиб борадиган бўлди. Натижада ушбу йўналишга салоҳиятли кадрлар саралана бошланди.
    «Дарё» нашри байрам арафасида журналистларнинг фаолияти чамбарчас боғлиқ бўлган ана шу матбуот хизматлари соҳасининг бугунги кундаги бир нечта етакчи вакилларига 5 та савол билан мурожаат қилди:

    1. Журналистлар билан ишлашда матбуот котиблари эътибор қаратиши керак бўлган 3 асосий жиҳат?2. Журналистлардаги қайси жиҳатларни ҳурмат қиласиз?3. Фаолиятингиз давомида ОАВ билан ишлашда энг катта қийинчилик туғдирган мавзу қайси?4. Инқирозли вазият юзага келди, сизнинг хатти-ҳаракатингиз?5. Журналистларга аталган байрам табригингиз?

    Қуйида уларнинг жавобларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Шоҳрух Ғиёсов, ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби.

    Шоҳрух Ғиёсов, ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби

    Шоҳрух Ғиёсов, ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Матбуот котиблари журналистлар ишлаш жараёнида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар кўп, шулардан қуйидагиларга иш фаолиятимда аҳамият бериш зарур, деб биламан:

    • агар мен журналистга мурожаат қилсам, унинг холислиги, мавзуни тушунишига ёки тушунтира олишим ва журналист ишлаётган нашрнинг нуфузига аҳамият бераман;
    • агар журналист менга мурожаат қилса, тезкорлик билан сўраган ахборотини олиб бериш (имкон даражасида), ахборотни ёритишда контекстдан юлиб олмаслигини назорат қилиш ва холислигига ишон ҳосил қилгандан сўнг доимий алоқа ушлаб туриш заруратига аҳамият бераман.
    Журналистларда мен биринчи навбатда холислик, тушунмаган мавзусини ўрганишда мутахассисларнинг фикрига таянишга лаёқати борлиги ва албатта тезкор ишлаш қобилиятларини ҳурмат қиламан.

    Ишимизда қийинчилик туғдирадиган мавзулар учраб туради, уларни аниқ санаб бўлмайди, сабаби улар айни ўша вақтда юзага келган вазиятга боғлиқ. Менинг фикримча, қийинчилик мавзуга эмас, мавзуни ёритмоқчи бўлган журналистнинг холислигига боғлиқ. Охирги вақтларда бир томонлама ёндашиб мақола ёзадиган журналистлар кўп учраяпти, нима учун муносабат олмасдан бир томонлама ёритдингиз деб сўрасангиз, асосийси ёлғон эмас-ку, деб жавоб берадилар, лекин уларнинг қилмиши журналистиканинг олтин қоидаси холисликни бузаётганлигини тан олмайдилар. Ҳақиқий профессионал журналист ҳиссиёт, аламзадалик, маиший муаммоларини мақоласи орқали юзага чиқариш, шахсий манфаатларини устун қўйиш каби иллатлардан йироқ бўлиши керак. Асосий қийинчилик шунда деб ўйлайман.

    1. Тезкорлик билан ҳақиқий вазият ҳақида маълумот олиш;
    2. Муносабат (раддия, баёнот ёки ахборот) тайёрлаш;
    3. Расмий манбалар орқали жамоатчиликка етказиш;
    4. Жамоатчилик муносабатини мониторинг қилиб бориш.
    Ривожланиш ва фаровонлик конструктив танқид, холис жамоатчилик назорати ва соғлом рақобатсиз бўлмайди. Ушбу вазифани ҳозирда журналистларимиз, ОАВ мухбирлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари амалга ошириб келмоқдалар. Албатта, уларга осон эмас, лекин халқ манфаатларига хизмат қилиш осон иш деб ҳеч ким айта олмайди. Фурсатдан фойдаланиб, мана шу касбни ўз ҳаёт йўли деб танлаган юртдошларимизга ишларида омад, ҳаётларида соғлиқ ва оилаларида фаровонлик тилайман.

    Нурбек Саломов, давлат божхона қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби.

    Нурбек Саломов, давлат божхона қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби

    Нурбек Саломов, давлат божхона қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби
    Фото: АОКА

    Журналистлар билан ишлашда матбуот котиблари эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар сифатида ишонч, масъулият, аниқликни айта оламан.

    Журналистлардаги ҳаққонийлик, холислик ва бурчига содиқлик каби жиҳатларни ҳурмат қиламан.

    Ўрганилмасдан ва қайта текширилмасдан эълон қилинадиган фейк хабарлардан иборат материаллар энг катта қийинчилик туғдирган мавзулар дейишим мумкин.

    Инқирозли вазиятда матбуот хизматидан тезкорлик, ОАВ сўровларига ўз вақтида ва аниқ жавоб бериш, холислик талаб этилади. Шунингдек, инқирозли вазиятдан сўнг таҳлил ва баҳолаш жараёнини ҳам амалга ошириш зарур.

    Фурсатдан фойдаланиб, барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклайман. Юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган божхона хизмати ходимлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказиб беришда сизларнинг хизматингиз беқиёс эканлигини эътироф этган ҳолда барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт тилайман.

    Ҳаёт Шамсутдинов, Ўзбекистон бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Ҳаёт Шамсутдинов, Ўзбекистон Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

    Ҳаёт Шамсутдинов, Ўзбекистон Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Журналистлар билан ишлашда матбуот котиблари эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар, биринчи навбатда, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, тезкорлик ва холислик билан ҳамкорлик қилиш, деб биламан.

    Журналистлардаги холисликни ҳурмат қиламан.

    Материалларни бир томонлама ёритиш ва нохолислик кузатилган ҳар қандай мавзу қийинчилик туғдиради. Журналистлар барча далилларни, икир-чикирларни ўрганиши, фақатгина бир томоннинг хулосаларига ишониб қолмаслиги маъқул, деб ўйлайман. Баъзан ишларни кўриб чиқиш жараёни кетаётган вазиятда турли низоли ҳолатлар, ижтимоий тармоқлардаги баҳслар, можароларни учратамиз. Бу албатта, бевосита бўлмаса-да, қандайдир даражада ишимизни қийинлаштиради. Aудитория илк манбада ўқиган гапига ишонади, шунга кўра дарҳол хулоса чиқариб фикр билдириши мумкин. Аммо қайси соҳада ишламасин, профессионал шахс, биринчи навбатда, оддий аудиториядан фарқли равишда, соҳасининг ваколатлари, касбий ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида барча жиҳатларни пухта ўрганиб чиқиши лозим.

    Инқирозли вазиятда, авваламбор, шу ҳолат билан боғлиқ барча жиҳатларни тезкорлик билан чуқур таҳлил қилиб оламан, кейинги ҳаракатларим уларнинг натижаси бўйича асосли расмий муносабат тайёрлаш ва уни жамоатчиликка эълон қилишдан иборат. Инқирозли вазиятлардан чиқишда, шак-шубҳасиз, матбуот котибидан аниқлик, тезкорлик, вазиятни ҳис эта олиш, сезгирлик, тажриба талаб этилади.

    Аввало, барча журналистларни «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан самимий муборакбод этаман. Имкониятдан фойдаланиб, давлат, жамият ҳамда замоннинг ўзи олдимизга қўяётган ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот сиёсати соҳасида иш юритаётган ҳамкасбларимизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.

    Турсунали Акбаров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Турсунали Акбаров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Турсунали Акбаров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
    Фото: Турсунали Акбаровнинг шахсий архивидан

    Асосий 3 та жиҳатни битта қилиб айтсам-чи? Чин журналист — жамиятнинг санитари. Баски, уларнинг анча-мунча эркаликларини кўтариш керак.

    1. Холислик. 2. Тезкорлик. 3. Қитмирлик. Холислик ва тезкорлик — тушунарли. Қитмирлик-чи, дерсиз? Журналистга айни хислат жуда-жуда керак. Қитмирлик — журналист салоҳиятини белгиловчи мезонлардан бири, сираси.

    Ҳамкасблар билан ўртамизда муаммо йўқ. Бироқ баъзан (хусусан, ҳуқуқий мавзуда) масала моҳиятини яхши тушунмаган ҳолда берилган сўров-саволларга жавоб қайтаришда анча-мунча тер тўкишга тўғри келади.

    Инқирозли вазиятда биринчи навбатда совуқ душ қабул қилсам керак-ов...

    Байрам тилагим — ниятларга етишиб яшанг!

    Севара Закирова, Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи.

    Севара Закирова, Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи.

    Севара Закирова, Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи.
    Фото: АОКА

    Журналистлар билан ишлашда матбуот котиблари эътибор қаратиши керак бўлган 3 та асосий жиҳат: аниқлик, ишонч, ҳамкорлик. Аниқ маълумот тақдим этилмаслиги, ахборотнинг ишончсизлиги, ҳамкорликнинг йўқлиги — матбуот котиби ва журналист ўртасида алоқа ўрнатилмаганлигини билдиради.

    Журналистлардаги холислик, профессионаллик ҳамда муаммоларни кўзгу сифатида акс эттира олиш каби жиҳатларини ҳурмат қиламан.

    Тўғриси, Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид илк материални тайёрлаш қийинчилик туғдирган. Сабаби, тизим ҳали мутлақо янги эди ва унинг қулайлиги ҳақида сўз юритиш мушкул бўлган. Чуқурроқ таҳлил ва устозлар кўмаги билан буни уддаладим. Маълумот учун илк материал «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

    Инқирозли вазиятнинг бир турида барча маълумотлар аниқ, иккинчисида қўшимча маълумот талаб этилиши мумкин дейлик. Ҳар икки ҳолатда ҳам Давлат хизматлари агентлиги дастлабки позициясини, яъни ушбу масала назоратга олинганлиги, мутахассислар томонидан ўрганиб тегишли чора кўрилиши билдирилади. Зудлик билан Давлат хизматлари агентлигининг тезкор муносабатлар гуруҳига инқирозли вазият ҳақида маълумот юборилади. Маълумот учун: ушбу гуруҳ ДХА раҳбарияти, масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат.

    Ортиқча ўрганишни талаб қилмайдиган инқирозли вазиятлар зудлик билан ўрганилиб, жойида бартараф этиш чораси кўрилади. Айрим ҳолларда бу жойига чиққан ҳолда жонли эфир тарзида ҳам ташкил этилиши мумкин. Бу турдаги вазият юз берган тузилма раҳбари билан боғланиб, изоҳ сўралади ва асосли маълумот мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида ҳодиса иштирокчиси хабардор қилинади. Ушбу муаммоли масала якуний ечим топгунига қадар, назоратдан олинмайди. Юқорида айтганимдек, соҳага оид ҳар бир жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган масала ДХА раҳбарияти назоратида.

    Қадрли қалам, микрофон ва ноутбук моҳирлари! Авваламбор Давлат хизматлари агентлиги жамоаси номидан соҳамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини халқимизга таъсирчан сўзингиз, фаолиятимизга бўлган объектив нуқтаи назарингиз билан жамоатчиликка етказаётганингиз учун миннатдорчилигимизни билдирамиз.

    Айнан Сизларнинг хабарларингиз, мақола-ю интервьюларингиз, репортажларингиз давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада яхшилашга кўмак беради. Келгусидаги самарали ҳамкорликка умид билдирган ҳолда, Сизларга сўнмас илҳом, ижодий баркамоллик ҳамда янги ғояларнинг амалини тилаб қоламиз. Соғ-саломат бўлинг!

    Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
    Фото: Назокат Абдуқундузованинг шахсий архивидан.

    Журналистлар билан ишлашда матбуот котиби самимий, очиқ ва тезкор бўлиши керак. Самимийлик ҳар қандай ўта машҳур «юлдуз» журналистларни-да ўзига ром этади, улар билан дўстона муносабатлар қуришга замин яратади. Очиқлик – бу ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёр бўлиш, ноқулай масалаларнинг муҳокамасидан қочмаслик ва журналист дўстларимизнинг ишончига киришдир. Тезкорлик ёки ҳеч бўлмаса, белгиланган муддатларда маълумот бериш эса бугунги шиддатли давримизнинг табиий талаби.

    Журналистларни умуман олганда, ҳар қандай шартларсиз ҳурмат қилсам керак... Ўз касбини яхши кўрадиган, изланишдан чарчамайдиган профессионал журналистларнинг ишини кузатаркансиз уларнинг ишидан завқланасиз, илҳомланасиз. Биз матбуот котиблари кўпинча журналистларни холисликка чақирамиз, лекин муаммоларни баралла кўтариб чиқаётган, танқидий мақолалар тайёрлайдиган жасоратли журналистларни жамиятимиз ва давримиз қаҳрамонлари деб ҳисоблайман. Матбуот котиблари ва журналистлар баррикаданинг икки томонида эмас, бир даврада ишлашлари керакки, токи танқид шу муаммони бартараф этишга, унга бошқача назар билан қарашга хизмат қилсин.

    Глобал инновацион индекс мавзуси. Аввал нега индексга кирмадик, кейин нега рўйхатда баландроқ ўринда эмасмиз, деган саволлар... 2030 йилда йилга келиб Глобал инновация индекси рейтингида жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олишимиз учун ҳозирда амалга оширилаётган ишлар кўламига баҳо бериш, олдинга қўйилган режаларимиз ҳақида маълумотлар беришни давом эттиряпмиз.

    Албатта, инқирозли вазиятга нисбатан идоранинг муносабатини имкон қадар тезроқ шакллантириш чораларини кўрамиз. Аввало, юзага келган вазият бўйича раҳбариятга маълумот берилади. Шу йўналишдаги мутахассислардан зарур маълумотлар йиғилиб, дастлабки маълумотлар эълон қилинади. Шунингдек, вазиятнинг қанчалар жиддийлигига қараб, матнли, аудио, видео хабар тарқатиш ёки пресс-конференция ёки брифинг ташкил этиш масалалари ҳал этилади. Оммавий ахборот воситаларидаги вазиятга доир материаллар ва ижтимоий тармоқлардаги фикрлар ўрганилиб, уларда кўтарилган саволларга жавоблар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилади.Ўз навбатида ташкилот ходимларига ҳам вазият бўйича тушунтириш бериш ҳам ўта муҳим, негаки ходимларнинг билдирган фикрлари ва тахминлари ҳам вазиятни янада кескинлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Асосийси, бундай вазиятда ўзимиз, ОАВ ва жамоатчиликка нисбатан холис бўлишга интиламиз.

    Азиз журналистлар, ҳамкасблар, қадрли дўстлар касб байрамингиз муборак бўлсин! Ижодий кўтаринкилик ҳамиша сизга ҳамроҳ бўлсин! Сўз – бу катта куч. Илм-фан, маърифат тарғиботида журналистларнинг, умуман қалам аҳлининг ҳиссаси беқиёсдир. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишдаги шижоатингиз, воқеликка холис қарашингиз, соғлом ижтимоий фикр шакллантиришдаги улкан ҳиссангиз таҳсинга лойиқ. Ишларингизга омад тилайман. Кундан кунга мухлисларингизнинг сони ва... гонорарларингиз миқдори ошаверсин!

    Элмира Бекмуродова, Энергетика вазирлигининг матбуот котиби — вазирнинг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Элмира Бекмуродова, энергетика вазирлигининг матбуот котиби — вазирнинг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Элмира Бекмуродова, энергетика вазирлигининг матбуот котиби — вазирнинг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси.
    Фото: Instagram

    — Берилаётган (юборилаётган) савол ва мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш;— Журналистлар ёритаётган соҳаларидаги мавзулари, жумладан, энергетика соҳасини ривожлантириш масалаларини янада чуқурроқ, саводхонлик билан ёндашган ҳолда оммага тарқатишлари учун доимий зарурий тренингларни ўз ичига олган ОАВ пулини шакллантириш;— ОАВга фақатгина рақам ва далилларга таянган ҳаққоний маълумотлар бериш.

    Журналистларда қуйидаги хислатларни ҳурмат қиламан: ўзи ёзишни режалаштираётган мавзусида чуқур билимга эгалик; иш масаласида ўзи мурожаат этаётган шахсга ҳурмат билдирган ҳолда касбига нисбатан профессионал ёндашувга эгалик; кўзга ташланиб турадиган сарлавҳа ёки текширилмаган навбатдаги шов-шуви орқали аудитория жамлашни эмас, балки мавзуни холис ёритишни кўзлаш.

    Қийинчилик туғдирадиган мавзулар қаторига иссиқ ва совуқ кунларда аҳоли томонидан маиший электр жиҳозларининг ёппасига ишлатилиши туфайли ва модернизация қилиш жараёнида турган, ҳар доим ҳам электр энергиясини истеъмол қилишнинг бундай ўсишига дош бера олмайдиган энергия инфратузилмасининг ҳолати туфайли юзага келадиган электр узилишлари мавзусини киритиш мумкин.Мураккаблиги шундаки, бу вазиятни рақамлар ва объектив маълумотлар билан бир неча марта тушунтиришимизга қарамасдан, бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳар сафар ушбу мавзудан вақтинчалик "шов-шув" яратишга ҳаракат қилмоқда. Ваҳоланки, агар айни мавзу бўйича илгари эълон қилинган материалларга мурожаат қилинса, мавзуни ёритишда кўпроқ объективликка эришилган бўлар эди, деб ўйлайман.

    Инқирозли вазиятда энергетика тизимида инқироз юзага келтирган масалага тааллуқли мутахассисларни топиш, уларга инқироз сабаблари ва ундан чиқиб кетиш доирасида фавқулодда жавоб бериш бўйича топшириқлар юбориш, инқироз ҳолати ҳақида дастлабки қисқача маълумотни эълон қилиш.

    Ҳурматли журналистлар!Барчангизни касб байрамингиз билан табриклайман!Энергетика вазирлиги, шу жумладан, вазирликнинг матбуот хизмати ташкил этилган илк кунлардан бошлаб сизлар билан узвий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Бугун ана шу айём баҳонасида Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш масаласига доимий қизиқиш билдириб келаётганингиз учун «ташаккур» демоқчимиз. Келгусида янада самарали ҳамкорлик қилишимизга ишонаман. Сафингизда энергетика мавзусига чин дилдан қизиқувчи, ана шу қизиқиши ортидан ўз фаолияти орқали энергетика соҳасининг ривожига катта ҳисса қўша оладиган мутахассислар янада ортишига тилак билдириб қоламан!

    Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби.

    Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби.

    Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби.
    Фото: АКТ вазирлиги

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлашда ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш шарт. Энг муҳим 3 асосий жиҳатни санаб ўтадиган бўлсак, биринчиси берилаётган саволларнинг ичида муҳим аҳамиятга эга эмас деб ўйлаган саволга эътибор қаратиш шарт ва шу саволга мукаммал жавоб қайтара олсангиз журналист билан савол жавобда устунликка эришишни кафолатлайсиз. Иккинчиси журналистлар берган саволидан кейин, Сиз берган жавобга қаноат ҳосил қилмаса шу мавзу бўйича баҳсга киришиш мақсадга мувофиқ эмас. Яхшиси шу савол бўйича ўрганиб чиқиб қўшимча маълумот бериш билан кифояланиш керак.

    Учинчи жиҳат ҳар бир оммавий ахборот воситалари вакилларини ўзингизнинг энг яқин дўстингиз сифатида қаранг! Агар у Сизнинг энг ашаддий танқидчингиз бўлса ҳам. Энг муҳим янгиликларни айнан шу танқидчилар орқали кенг жамоатчиликка етказдиришга ҳаракат қилиш шарт. Бу янгиликларни улар орқали кенг жамоатчиликка етказа олсангиз унинг ишончлилиги янада ошади ва натижаси кўпроқ бўлади.

    Аслида журналистларнинг ҳар бир жиҳати ҳурматга лойиқ. Чунки уларнинг захматли меҳнатлари озгина бўлса ҳам жамиятга ёки шахслар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Журналистликнинг тоши жуда оғир. Буни ҳамма ҳам кўтара олмайди. Бундай дейишимга сабаб матбуотда, телерадиоканалларда ахборот сайтларида фаолият юритаётган журналистлар ва блогерлар билан ҳар куни гаплашамиз уларни соҳа бўйича қизиқтираётган саволларига жавоб берамиз вақти келганда жавоб ҳам бера олмай қоламиз. Шундай вазиятларда уларнинг журналистика этикасига қандай риоя қилишларига қараб уларга бўлган ҳурмат белгиланаверади.

    Журналистларнинг яна бир муҳим ҳурматга лойиқ жиҳатлари шуки уларнинг ўз ишлари устаси эканлиги. Яъни журналистга керак бўлган маълумотни ҳар қанақа шароитда ҳам олишидадир. Шундай журналистлар борки, телефонда жавоб бермасангиз эшигингизни тақиллатиб келади, эшикни очмасангиз...ўтирган хонангизга кириб келганини билмай қоласиз. Журналистларининг бу маҳорати ҳурматга лойиқ.

    Бундан ташқари, айтиш керакки, журналистлар тарқатган маълумотлари шахслар манфаатига эмас жамият манфаатига хизмат қилаётганини кўрсангиз у журналистга ҳурматингиз ошиб бораверади.

    Оммавий ахборот воситалари билан ишлашда ҳар доим қийинчиликлар туғилиши табиий. Биласизми ҳозир бу мавзуларни санаб ўтсам, яна журналистлар томонидан шу мавзулар кўтарилади ва мени яна қийнашда давом этади. Яхшиси шу мавзулар сир бўла қолсин...Лекин айтишим мумкинки, ҳар куни бериладиган саволлари бор яъни, нега интернет секин ишлайди? нега интернет қиммат? шу саволлар кўп берилади. Журналистика соҳасида энди фаолият бошлаётган ёки бизни соҳадаги фаолиятни ёритишни энди бошлаётган журналистлар шу саволдан бошлайди.

    Иш фаолиятим давомида инқирозли вазиятга жуда кўп бор дуч келганман. Бундай вазиятдан чиқиб кетиш учун биринчи навбатда стратегик йўналишларни ва қадам-бақадам ҳаракатларни белгилаб чиқаман.

    • Биринчи қиладиган ҳаракатим оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашишга ва бор ҳолатни уларга айтиб маълумот беришдир. Ҳамма ресурсларни ишлатган ҳолатда журналистларга очиқликни таъминлаб бериш керак. Шу очиқликнинг ўзи инқирозли вазиятдан 50 фоизга олиб чиқади. Биронта журналистнинг берган саволига жавоб бермасдан қочиш керак эмас ва нотўғри маълумот бермасликка ҳаракат қилинади. Шу вазиятдаги биргина нотўғри ҳаракат инқирозли вазиятни мураккаблаштириши мумкин.
    • Шу биринчи ҳаракатни уддаласангиз, инқирозли вазиятдан чиқиб кетиш имкониятлари Сиз томонда бўлади.
    • Инқирозли вазиятда Оммавий ахборот воситалари вакилларининг мурожаатларига вақтида жавоб бермаслик билинки,инқирозли вазиятнинг узоқ давом этишига ўзингиз сабабчи бўласиз.
    Биласизми, журналистларни табриклашда ишлатиладиган ҳар бир сўз нақадар муҳим эканлигини чуқур ҳис қиламан. Мен ҳам ўзимни қайсидир маънода журналист деб биламан. Чунки журналист деган дипломим бор. Айтмоқчиманки, бу табрик сўзим ўзимга ҳам тегишлидир. Барчамизга байрам муборак бўлсин!

    Сиз азиз журналистлар фаолиятларингиз давомида ҳар доим халқ ва ҳокимият ўртасида қил кўприк вазифасини бажаришда зафарлар тилайман!

    Лола Рахманбаева, Туризм ва спорт вазири матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Лола Рахманбаева, Туризм ва спорт вазири матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Лола Рахманбаева, Туризм ва спорт вазири матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
    Фото: Лола Рахманбаеванинг шахсий архивидан

    Матбуот котиблари журналистларга қарши томонга қарагандек муносабатда бўлиши керак эмас, аксинча – муаммоларнинг ечимини бирга топадиган ҳамкор сифатида қараши лозим. Ўзим илгари янгиликлар сайтида ишлаганим боис доим ҳамкасбларимизни тушунишга, имкон қадар уларнинг сўровига тезкор жавоб беришга ҳаракат қиламан.

    Журналистларда профессионаллик ва объективлик каби жиҳатларни ҳурмат қиламан.

    Фаолиятим давомида ОАВ билан ишлашда энг катта қийинчилик туғдирган мавзу – сайёҳлар статистикаси, шундай бўлса-да, одамларга тушунарли бўлиши учун бу мавзуда матбуот анжуманлари ва интервьюлар ташкил қилинган, ОАВнинг сўровларига жавоб берилган.

    Инқирозли вазиятлар учун вазирликда раҳбарият бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган, тезкорлик учун Telegram гуруҳи тузилган, жойида муаммоли вазиятни муҳокама қилиб, тезкор ечим топишга ҳаракат қиламиз.

    Қадрли ОАВ вакиллари ва блогерлар! Барчангизни Туризм ва спорт вазирлиги жамоаси номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан қутлайман! Сизларга бугунги кунда энг асосийси мустаҳкам соғлик-саломатлик ва мазмунли умр йўли тилайман. Машаққатли, лекин қизиқарли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Азиз диёримизни янада ривожлантириш ва аҳоли турмушини фаровонлаштириш йўлидаги ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин! Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг ҳамда ҳаётингизни ранг-баранг таассуротлар билан бойитинг!

    Акмал Назаров, Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Акмал Назаров, Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Акмал Назаров, Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
    Фото: Марказий Банк

    1. Хушмуомалалик. Журналист ва блогерлар билан ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни йўлга қўйишда ушбу жиҳат жуда муҳим саналади.

    2. Тезкорлик. Журналистга зарур ахборотни имкон қадар тезроқ тақдим этиш матбуот котибларининг бирламчи вазифасига айланиши керак.

    3. Холислик ва ишончлилик. Кенг жамоатчиликка ОАВ орқали вазиятни тўғри ва холисона етказа олишда матбуот котибининг қанчалик профессионал эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Журналистга берилаётган ахборот ўзида керакли ва атрофлича маълумотларни қамраб олган бўлиши зарур.

    Қайси касб эгаси бўлишидан қатъи назар, аввало инсонийлик жиҳатлари устун бўлиши тарафдориман. Ахборот хизмати ходимида ҳар доим қўлида тайёр материал тургандек гапиришларига кўп гувоҳ бўламиз. Аслида сўралган маълумотларни тегишли бўлинмалар орқали йиғиб олинишини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди. Шу жиҳатдан ўзаро тушуниб, баҳамжиҳат ишлайдиган, ахборотни бир ёқлама эмас, таҳлилий ва холисона ёрита оладиган, билимли журналистларни жуда ҳурмат қиламан.

    Фаолиятимиз иқтисодиёт билан боғлиқ бўлгани учун соҳамиздаги кўпгина мавзуларни ёритишда ихтисослашган журналист кадрлар танқислиги сабаб, албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Муҳими, журналистлар масалага холисона ёндаша олишса, биз имкон қадар уларни зарурий материал ёки мутахассис билан таъминлашга ҳаракат қиламиз.

    Раҳбариятни хабардор этиш ва тегишли бўлинмалар ходимлари иштирокида мавзуни ўрганишга киришиш ва материал тайёрлаб, муносабат билдиришда биргаликда ҳаракат қилиш.

    Барча ОАВ ходимлари ва блогерларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этаман. Қалбларида доим халқпарварлик, уйғоқлик ва шижоат жўш уриб турсин. Захматли меҳнатлари доим қадр топиб, омад ва зафарлар ёр бўлсин!

    Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси.

    Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси.

    Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси.
    Фото: uzedu.uz

    Ҳар куни матбуот котиби ўнлаб одамлар билан суҳбатлашади ва турли жойларга боради. Журналистдан талаб қилинадиган энг асосий жиҳат бу ҳар қандай характерга эга одамлар билан мулоқотга кириша олиш. Бу касбимиз вакиллари учун энг муҳим фазилатлардан биридир.

    Эътибор қаратиш лозим бўлган иккинчи жиҳат бу сиз фаолият юритаётган ташкилотга тегишли маълумот ёки бўлиб ўтиши керак бўлган тадбир журналист учун ҳар доим ҳам қизиқ, деб ўйлаш. Матбуот котиблари қиладиган асосий хатолардан бири шу, яъни доим ҳам биз учун қизиқ бўлган маълумот журналист учун қизиқ дегани эмаслигини англамаймиз. Шу боис журналистга унинг аҳамиятли томонини етказиш учун матбуот котибидан алоҳида маҳорат талаб этилади.

    Учинчи жиҳат — бу матбуот котиби журналистлар билан ўзи фаолият юритаётган соҳа ҳақида содда ва тушунарли тилда гапира олиши керак. У жамоатчилик ва ўзи фаолият юритаётган ташкилот ўртасида ўзига хос таржимон ва кўприк вазифасини бажаради. Бунинг учун матбуот котиби ўзи ишлаётган жойнинг мақсад ва ғояларини яхши билиши керак. Умумий мақсадга ишониш, жамоани қўллаб-қувватлаши ҳам жуда муҳимдир. Агар матбуот котиби ўзи айтаётган нарсага ишонмаса, унда унинг сўзлари бошқаларни ҳам ишонтира олмайди. Шу боис у ўзи ишлаётган соҳанинг имкон борича ичига кира олишни билиши керак.

    Журналистлардаги холислик, ҳаққонийлик ва таҳлилий ёндашувни ҳурмат қиламан.

    Доимий қийинчилик туғдирадиган мавзу бу ўқувчиларнинг мактаб формаси масаласи.

    Инқирозли вазиятда биринчи ва энг асосий қоида бу маълумотни яхшилаб ўрганиб, тезкорлик билан ҳақиқий вазият бўйича маълумот тақдим этиш лозим. Имкон қадар ОАВ ва жамоатчиликка ҳодиса бўйича асл маълумотни тақдим этиш керак, бундай ҳолатда ҳаққоний бўлмаган маълумотни бериш яна бир инқирозли ҳолатни юзага келтириши аниқ. Асл манба жим турса, албатта унинг ўрнига гапирадиган «чаққон» бўлади ва у ҳақиқатни эмас, ҳодисани ўзининг фойдасига талқин қилиб беради.

    Журналист касби жуда қизиқ касб бўлиши билан бирга жуда ҳам катта масъулиятни талаб қилинадиган машаққатли касблардан бири. Шунинг учун ҳам журналистларимизга эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик тилаган бўлардим. Ҳар бир қадамингиз ижобий натижаларга бой бўлсин. Ҳар бир журналистик ишингиз жамиятимиз ва мамлакатимиз фаровонлиги учун хизмат қилсин. Ҳар бирингизнинг оилангиздан тинчлик-хотиржамлик, бахт ва саодат аримасин. Юзингиз ҳамиша ёруғ бўлсин, азиз журналист ҳамкасблар!

    Ирина Сайфутдинова, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби (2021 йилнинг 1 июнидан эътиборан бошқа ишга ўтгани сабабли ушбу лавозимдан кетди).

    Ирина Сайфутдинова, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби (собиқ).

    Ирина Сайфутдинова, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби (собиқ).
    Фото: UzReport

    — ОАВ миссияси. Масалан, ёшлар газетаси ҳамда «фитна, жанжал, терговлар» руҳидаги нашр материални қай йўсинда «узатишига» қараб бир-биридан кескин фарқланади. Биргина хабарнинг ўзи, масалан, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси мактаб ўқувчилари орасида шахмат мусобақасини ўтказгани турлича ёндашиб берилиши мумкин. Биринчи нашр иштирокчилар, ғолиблар, ҳакамлар ҳайъати ҳақида маълумот бериб, ташкилотчиларнинг асосий ғоялари – ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ички ишлар органларининг ёшлар билан муносабатининг янги модели, ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланиши каби жиҳатларни ёритади. Иккинчи нашрнинг саволлари эса: бу кимнинг ҳисобидан? Нега органларнинг ўзларининг тўғридан-тўғри вазифаси – жиноятчиларни тутиш билан шуғулланмаяпти? Болаларни шахмат ўйнашга мажбур қилишдими, қабилида бўлади.

    ОАВнинг мақсадли аудиторияси. Матбуот котиби потенциал ўқувчиларнинг (тингловчи, томошабин) ёш тоифасини инобатга олиши керак. ОАВ миссиясини билиш эса аудитория ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилган ҳолда манзилли мурожаат йўллашга замин ҳозирлайди.

    Бевосита ташкил фаолиятини ёритиб борувчи журналистлар гуруҳига кирмайдиганларни ҳам яхши билиш.

    — Барча томонларни эшитишга тайёрлик – бу холислик, деб аталади. Материални тайёрлашда уни миридан сиригача ўрганиш: масалани ўрганиш, айрим ўринларда билими етишмаслигидан уялмаслик, матбуот котибидан сўрашдан уялмаслик, интернет маълумотларининг ўзигагина ишониб қолмаслик. Қизиқувчанлик – жуда қимматли хислат. Менинг фикримча, айнан қизиқувчанлик журналистда синчковлик ва холислик принципларини шакллантиришга омил бўлади.

    — Агар саволга журналистларни қизиқтириш жиҳатидан ёндашадиган бўлсак, албатта ташкилотимизнинг аҳоли ва ёшлар билан учрашувларини тарғиб қилиш мушкул бўлган. Сиз ва бизнинг кўплаб ҳамкасбларимиз бундай учрашувларга зерикарли, бир хил ва ҳисобот учунгина, деб қарашади. Аслида бу кундалик, мунтазам ишларда чуқур маъно мужассам, улар чиндан ҳам одамларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

    Муҳокама учун осон бўлмаган мавзу – йўллардаги ҳолат, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш. Ўзгаришлар нафақат йўл инфратузилмаси, балки одамлар – ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар, йўл ҳаракатини вужудга келтирувчи ҳар бир иштирокчи, таълим ҳамда гувоҳнома берувчилар онгида ҳам рўй бериши керак. Умуман олганда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ мавзу ўз-ўзидан осон эмас. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят бўладими, бундан қатъи назар, ҳар икки томон – жабрланувчи ва жавобгарликка тортилган шахс ҳам ўзларини ҳақ, деб биладилар ҳамда ўзларига нисбатан (ички ишлар органлари томонидан) ноҳақлик қилган ҳолда, рақиб томонга ён босилмоқда, деб ўйлашади.

    Айнан шунинг учун ҳам юқорида журналистиканинг қимматли жиҳатларидан бири сифатида холисликни эътироф этдим.

    — Нима юз бергани ва унинг атрофидаги ўша вақтдаги ҳолатни аниқлаш. Журналистларга, биринчи навбатда, ҳодиса юз бергани ёки юз бермагани, ташкилотнинг хабари борлиги, ходимлар вазият чигаллашмаслиги ҳамда жиддийроқ оқибатларга олиб келмаслиги учун ишлаётгани ҳақида хабар бериш.

    — Аввало, барча ҳамкасбларимиз ва уларнинг оила аъзолари, яқинларига саломатлик тилайман. Ижодий муваффақият, ўткир қалам, дилкаш давралар ёр бўлсин. Илк уринишлардаги муваффақиятсизликлардан ҳеч қачон тушкунликка тушманг. Сўзнинг, сўзингизнинг кучига ишонинг.

    27.06.2021, 16:17   Изоҳ (0)   85935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор даволанаётгани маълум қилинди

    27.06.2021, 15:58

    «Дарё» мухбири йилнинг энг фаол журналисти сифатида эътироф этилди

    27.06.2021, 14:36

    Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси ҳалок бўлди

    27.06.2021, 14:15

    Ўзбекистонда сўнгги суткадаги эмлаш жараёнида коронавирусга қарши 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

    27.06.2021, 12:13

    Ўзбекистонда 28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    27.06.2021, 11:33

    Ўзбекистонда бир сутка ичида 493 кишида коронавирус аниқланди. Касалликка чалинганлар сони 109 мингдан ошди

    27.06.2021, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.