• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Рафиқаларининг соясида: энг нуфузли сиёсатчи аёлларнинг эрлари қандай кўринишга эга ва улар нима билан шуғулланади?

    Кучли эркакнинг орқасида кучли аёл туради, дейишади. Аммо ҳаётий мисоллар бу фикр, аксинча тескари бўлиши ҳам мумкинлигини исботлайди. Сиёсат оламидаги таниқли аёллар ва уларнинг карьерасида эрларининг роли ҳақида қуйида танишинг.

    Ангела Меркель ва Иоахим Зауэр

    Ангела Меркель Германия канцлери (2005-2021) лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлиб, у 11 йил давомида ҳеч кимга биринчиликни бермай Forbes’нинг дунёнинг энг нуфузли аёллари рўйхатида етакчилик қилган. Бундан ташқари, 2012 йилда у дунёдаги энг нуфузли одамлар орасида иккинчи ўринни эгаллади (ва у аҳолининг ярми аёллар орасида бундай натижага биринчи бўлиб эришган). Ангела Меркель икки марта турмуш қурган: биринчи марта талабалигида оила қуриб, бу никоҳ атиги 5 йил давом этади (1977-1982), иккинчиси 1998 йилдан ҳозирги кунгача Иоаҳим Зауэр билан биргаликдаги турмуши ҳисобланади.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Иоахим Зауэр — квант кимёгари, тадқиқотчи, Берлин университети профессори, Меркель у билан ГДР Фанлар академиясида танишган. Турмуш ўртоғи сиёсий соҳада қандай шарафли ва муҳим ўринда бўлса, Зауэр ҳам илм-фан оламида шунчалик муҳим ўрин тутади. Улар ҳеч қачон муносабатларини оммага намойиш қилмайди, биргаликда расмий ташрифларга боришмайди ва байрамларда қатнашмайди — ҳатто Ангела Меркелнинг инаугурациясида ҳам эри иштирок этмаган. Рафиқасининг сиёсий карьераси тугаши билан эр-хотин Иоахим орзу қилган жойда биргаликда кўпроқ вақт ўтказишни бошлади.

    Мавзуга доир: Тўртинчи қаватдаги квартира ва творог учун навбат: 66 ёшли Германия канцлери Ангела Меркель қандай яшайди?

    Камала Харрис ва Дуглас Эмхофф

    Сиёсат оламидаги яна бир мутлақ рекордчи — Камала Харрис. У Қўшма Штатларнинг биринчи аёл вице-президенти бўлди (2021) ва Forbes’нинг энг кучли аёллар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Унинг турмуш ўртоғи Дуглас Эмхофф — юрист, адвокат. У 2014 йилда Камала билан турмуш қурган, Дуглас илгари ҳам оила қурган ва аввалги никоҳидан икки нафар фарзанди бор. Бундан ташқари, Камала Харрис Эмхоффнинг собиқ хотини билан ҳозиргача дўстона муносабатда.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Фаолият турига келсак, Дуглас Эмхофф ҳам йирик халқаро корпорациялар, ҳам жисмоний шахслар манфаатларини ҳимоя қилади. Кўпчилик уни сиёсатчининг идеал турмуш ўртоғи деб атайди: у хотинига вақт бағишлаган ҳолда ўз касбини ҳам унутмайди. Эркак рафиқасига нисбатан ўзининг қўллаб-қувватлаши ва илиқ муносабатини яширмайди, аксинча, буни ҳар томонлама таъкидлайди ва ижтимоий тармоқларида аёлининг сиёсий амбицияларига эътибор қаратади.

    Мавзуга доир: Адвокатликдан вице-президентликка қадар. АҚШ тарихидаги биринчи аёл ва қора танли вице-президент Камала Харрис ҳақида

    Колинда Грабар-Китарович ва Яков Китарович

    Колинда Грабар-Китарович Хорватиянинг биринчи аёл президенти (2015-2020) ва мамлакат тарихидаги гўзаллиги ва ҳаёцеварлиги билан ажралиб турадиган энг ёш президент номи билан жаҳон сиёсати тарихига кирди. Тез ривожланаётган карьерасига қўшимча равишда, аёл кундалик ишларда ақллилиги билан ҳам ҳаммани ҳайратда қолдирган – ҳатта у бир марта бу ҳақда шундай деб ҳазиллашган ҳам: «Мен НАТОда сигир соғишни биладиган ягона сиёсатчиман». Грабар-Киторович, шунингдек, ҳашаматли ҳаётни хоҳламаслиги билан ҳам машҳур, гарчи у бунга қодир бўлса-да.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Эри Яков Китарович билан тез-тез оммага кўриниш беради. Уларнинг турмуш қурганига 26 йил бўлди, шу вақт ичида эр-хотин икки фарзандли бўлишди. Жуфтликнинг ҳеч бири хотини сиёсат билан фаол шуғулланиши учун эри болалар тарбиясига кўпроқ эътибор қаратгани, уй ишларини ҳам қилганини яширмайди. Шу сабабли ҳам Яков илм-фан соҳасидаги ўқиши ва карьерасини кечиктиришга мажбур бўлди, аммо Грабар-Китаровичнинг сўзларига кўра, эри учун ҳаётдаги энг муҳим нарса ҳар доим оила бўлган.

    Мавзуга доир: «Сигир соға оладиган дипломат». Хорватиянинг ҳашаматдан воз кечиб, миллий қаҳрамонга айланган собиқ президенти — Колинда Грабар-Китарович ҳақида

    Тереза Мей ва Филипп Жон Мей

    Британиялик сиёсатчи Тереза Мей 1997 йилдан бери Жамоатчилик палатасининг аъзоси. Фаолияти давомида у Буюк Британия бош вазири, Консерватлар партияси етакчиси ва ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Борис Жонсон бош вазирликдан кетганидан кейин айнан Тереза Мейга ўз вазифаларини вақтинча бажариш таклиф қилиниши мумкин. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, унинг узоқ йиллик тажрибаси, шунингдек, бизнес юритишдаги вазминлик ва қатъийлик каби фазилатлари бу борада асқатади.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    2020 йилда сиёсатчи эри билан турмуш қурганининг 30 йиллигини нишонлади. Тереза Мей ва Филипп Жон Мей талабалар консерватив ассоциациясининг дискотекасида танишган ва крикет улар учун яна бир умумий машғулотга айланади. Тереза Мейга қийин пайтларда — Brexit, ички сиёсий қўзғолон ва, албатта, маълум сабабларга кўра тўлиқ барқарор бўлмаган ҳиссий ҳолатдан омон қолишга унинг эри — инглиз банкири ёрдам берган. Тереза Мейнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унинг учун қоя бўлиб, бу биринчи навбатда, сиёсий арбоб сифатида эмас, балки аёл сифатида унга суяниши мумкинлигини билдиради.

    Мавзуга доир: «Темир хонимлар»: Сиёсий карьерасини оиладан устун қўйган машҳур аёллар (фото)

    23.07.2022, 13:50   Изоҳ (0)   28357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Машинасини сотаётган Воҳиджон Исоқов, туғилган кунини нишонлаган Ширин Маматова, ички ишлар ходимлари танимаган Феруза Норматова

    22.07.2022, 22:41

    2 йил аввал санъатни тарк этганини айтган «Уммон»чи Шоҳрух янги йўналиш билан қўшиқчиликка қайтганини маълум қилди (видео)

    22.07.2022, 18:50

    Элёрбек Мелибоев исмини ўзгартириш нияти борлигини ва уни қайси машҳур инсонга ўхшатишлари ҳақида гапириб берди (видео)

    22.07.2022, 16:50

    Голливуднинг афсонавий режиссёри Стивен Спилберг карьерасидаги илк клипни iPhone’да суратга олди

    22.07.2022, 14:36

    «Тахтлар ўйини» сериали юлдузи Эмилия Кларк миясидан икки марта операция бўлгани ҳақида сўзлаб берди

    22.07.2022, 12:53

    Голливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёр ва актрисалари рўйхати эълон қилинди (фото)

    22.07.2022, 10:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10

    Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига берилади

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:00

    Халит Эргенч, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актёрларининг менежери нима сабабдан судланмоқда?

    Кино | 15 июл, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.