“Ўзгидромет” 5 ноябрь, сешанбадан ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилганди. Қуйида ёғингарчилик эҳтимоли бор ҳудудлар келтирилди.
Об-ҳаво Тошкент шаҳрида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Сизни қизиқтириши мумкин:
Тошкентда 2024 йил иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади
Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Қашқадарё вилоятида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Сурхондарё вилоятида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво тоғолди ва тоғли ҳудудларда:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)