“Ўзгидромет” 2 ноябрь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Об-ҳаво Тошкент шаҳрида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Об-ҳаво республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, келаси ҳафта бошида шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Ой давомида шимолда кечаси 10 даражагача совуқ бўлиши, шарқий ва марказий вилоятларда эса 8 даража совуққача, жанубда 2 даража совуққача пасаяди.
Изоҳ (0)