Аргентина ҳукумати парламентга ижро ҳокимияти керакциз деб ҳисоблаган 70 та қонунни бекор қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Бу ҳақда Қайта тартибга солиш ва давлат трансформацияси вазирлиги маълум қилди.
“Тўкилган барглар” қонуни орқали ҳукумат фуқароларнинг шахсий эркинликларини чеклаб қўювчи ва ҳар хил турдаги ортиқча харажатлар келтириб чиқарадиган тўсиқларни олиб ташлаш ниятида”, дейилади вазирлик баёнотида.
Матнда аниқлик киритилишича, агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ўз аҳамиятини йўқотган, янги қонунлар билан ўзаро зиддиятга эга ёки керакциз "бюрократик юк"ни келтириб чиқарадиган нормалар бекор қилиниши мумкин. Қайта тартибга солиш ва давлат трансформацияси вазири Федерико Стурсенеггернинг сўзларига кўра, гап жами 70 та қонун ҳақида гап кетмоқда.
Улар орасида, хусусан, Аргентина оммавий ахборот воситаларида хорижий капитал иштирокини чекловчи қонун ҳам бор. Амалдаги меъёрга кўра, фақат Аргентина компанияси газета ёки телеканал эгаси бўлиши мумкин, хорижий компанияларнинг улуши эса 30 фоиздан ошмаслиги керак.
Изоҳ (0)