• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Холокост архитектори” — Адольф Эйхманнинг Исроил разведкаси томонидан қўлга олиниши

    Бундан 64 йил олдин 11 май куни “Моссад” разведка хизмати ходимлари Буэнос-Айресда Исроил томонидан қидирувда бўлган ҳарбий жиноятчи Адольф Эйхманни қўлга олади. Нацист Қуддусга олиб келиниб, суд қилинади ва унга ўлим ҳукми чиқарилади. Исроилликларнинг муваффақиятли операцияси Иккинчи жаҳон урушидан кейин Аргентинадан қўним топган Учинчи рейхнинг бошқа тарафдорлари орасида ваҳима уйғотади.

    Адольф Эйхман, ўзи устидан бошланган суд жараёнида
    Фото: AP Photo

    Қочоқ нацистлар нима учун Аргентинадан қидирилган?

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб нацист жиноятчилар жазодан қочишга муваффақ бўлади. Улар “каламуш йўллари” тизими орқали Европа ва Жанубий Африка давлатларига қочиб, қалбаки ҳужжатлар билан яшай бошлайди. Учинчи рейхга содиқ хизмат қилган Миллий-социалистик немис ишчилар партиясининг кўплаб собиқ аъзолари немис диаспораси боълган Аргентинага қочиб оътади. Нацистларнинг ўз ватандошларига қўшилиб кетиши қийин кечмайди, бунинг устига мамлакат президенти Хуан Перон ҳам очиқ-ойдин уларни қўллаб-қувватларди. Бундан ташқари, ўнлаб йиллар давомида Адольф Гитлернинг ўзи ҳам сувости кемасида Аргентинага қочиб кетгани тўғрисида миш-мишлар юрарди. Кейинчалик Америка махсус хизматлари ушбу версияни ҳам текшириб кўргани маълум бўлади.

    Нацистлар режимининг энг номдор шахслари — Освенцим асирлари устида тажриба ўтказган доктор Йозеф Менгеле ҳамда Холокост ташкилотчиси, яҳудийларни ўлим лагерига юбориш операциясини бошқарган Адольф Эйхман ҳам айнан Аргентинадан бошпана топганди. Нюренберг жараёнидан кейин Исроил ҳукумати томонидан қидирувга берилган шахслар орасида улар мос равишда иккинчи ва биринчи ўринни эгалларди.

    Эйхманнинг жиноятлари тўғрисида Халқаро трибуналда “СС”нинг юқори мартабали собиқ ходими Дитер Вислецени кўрсатма берган эди. Унинг сўзларига кўра, бир сафар Эйхман “табассум билан қабрга ётишини, чунки 5 миллионга яқин инсоннинг ўлимига алоқадор эканини алоҳида мамнуният билан англаши”ни тан олган. Вислеценига ишониладиган бўлса, 1945 йил февраль охиридаги учрашувда Эйхман урушда мағлубиятга учрашса, ўз жонига қасд қилишини айтган.

    Эйхманнинг изи тасодифан пайдо бўлди

    Аслида эса маккор нацист ўлиш ниятида эмасди. Таниш-билишлари орқали у нафақат Рикардо Клемент номида Аргентина фуқароси паспортини қўлга киритади, балки оиласини Атлантика орқали олиб ўтишга эришади. 1952 йилда Эйхман никоҳни қонунийлаштириш мақсадида ўз рафиқасига қайта уйланади ва Аргентинада у билан бирга яшаш имкониятини қўлга киритади. “Клемент”лар оиласи қўним топган Буэнос-Айресда жиноятчининг тўртинчи ўғли дунёга келади. Ҳаёт давом этар, ҳали у қадар қаримаган Эйхман (у 1906 йилда туғилган) Mercedes-Benz’нинг маҳаллий филиалига ишга жойлашади. Қайсидир онда оила аъзолари хотиржамликка берилиб, огоҳликни сусайтиради. Улар Европада “СС”нинг қочоқ оберштурмбаннфюрери ҳақида аллақачон унутиб юборишган деб ўйлай бошлайди.

    “Эйхман” фильмидан кадр

    “Моссад” Эйхманни қандай топгани ҳақида бир нечта версия мавжуд. Қочоқнинг қаерда экани ҳақида биринчи бўлиб Германия разведкаси хабар топгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Аммо МРБ билан маслаҳатлашувлардан кейин Эйхман канцлер Конрад Аденауэр атрофидаги айрим нацистлар ҳақида сирларни ошкор қилиши мумкинлиги хавфи сабаб суриштирувлар тўхтатиб қўйилади. Бироқ Исроил разведкаси қаршисида бундай муаммо йўқ эди. Аксинча, ёш давлат раҳбарлари ҳарбий жиноятчиларни қўлга олиб, жазолашни ўз бурчи деб биларди.

    Маълумотларга кўра, Эйхман шахсини аниқлашда германиялик яҳудий Лотар Герман асосий ролни ўйнаган. 1930 йилларда Дaxау конслагерида ўтирган Герман озодликка эришгач, Германиядан кўчиб кетган. 1950 йилларда эса катарактадан азият чекиб келган Герман бутунлай кўриш қобилиятини йўқотади, аммо ақл-ҳуши жойида бўлгани боис халқаро сиёсат билан қизиқар, хусусан, нацистлар режимининг таниқли шахслари тақдирини кузатиб борарди.

    Фото: AP Photo

    1954 йилда унинг 12 ёшли қизи Сильвия кинотеатрда Клаус исмли йигит билан танишиб қолади. Натижада ўсмир йигитча Германлар уйига тез-тез келиб турадиган бўлади. Бир сафар у Сильвияга отаси нацистлар Германиясида юқори мартабага эга бўлганини мақтанади. Қизининг суҳбатига қулоқ солиб ўтирган Герман бўлажак куёви Эйхманнинг ўғли эканини дарҳол англайди. Эркак ўз тахминлари ҳақида аввалига Буэнос-Айресдаги яҳудийлар жамоаси етакчиларига, кейин эса Бутунжаҳон яҳудийлар конгрессининг Аргентинадаги филиали ҳисобланган АДИА ташкилоти вакилларига айтади. Иккала тузилма ҳам Германнинг мулоҳазаларига қизиқиш билдирмайди.

    Шунда эмигрант Эйхманни Европадалигида ушлашга уринган “нацистлар овчиси” Тувья Фридман ва прокурор Фриц Бауэр билан алоқага киришади. “Моссад” директори Иссер Харелнинг таъкидлашича, айнан Бауэр исроилликларга Германдан олинган маълумотларни тақдим этган. 1957 йилда репарацияга оид музокаралар давомида Бауэр имкон топиб, Исроил делегацияси раҳбарига хабарни етказади. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги эса сиёсий разведка билан маълумотни бўлишади. Муқобил версиялардан бирига кўра, “Моссад” Эйхман ҳақида Фридман орқали хабар топган.

    Нацистни қўлга олган агент Малкин

    “Моссад” ходимлари ўз каналлари орқали нацист Германиядан қочиб кетгач, унинг рафиқаси Аргентинага кўчиб, у ерда иккинчи бор турмушга чиққанини аниқлайди. Герман кўрсатган “Клемент”нинг уйи кузатувга олинади. Нимадандир шубҳаланган Эйхман яшаш манзилини ўзгартиради ва таъқибдан қутулиб қолади. Аммо 1959 йилнинг охирида яна исроиллик агентлар эътиборига тушади. Узоқ кузатувлар, оиланинг янги уй олди-сотдисига боғлиқ ҳужжатларини ўрганиш асносида, шунингдек, мавжуд суратларни солиштириш натижасида ушбу шахс Эйхман экани тасдиқланади.

    Эйхман ролини ижро этаётган Бен Кингсли, “Операция финал” фильми
    Фото: “Киного”

    Жиноятчини қўлга олиш ва уни Исроилга олиб кетиш операциясига шахсан Харель бошчилик қилади. Шундай қилиб “1-рақамли нацистни” ушлаш учун энг малакали ходимлар сараланади. Уларнинг барчаси Учинчи рейхдан ўч олиш истагида ёнарди. Харель уларга Эйхманни тириклай қўлга олишни буюради. 33 ёшли Рафаэл Эйтан гуруҳга раҳбарлик қилишни зиммасига олади. Операцияни ўтказиш санаси Аргентина мустақиллигининг 150 йиллиги муносабати билан Исроил делегациясининг Буэнос-Айресга ташрифи санасига белгиланади. Икки давлат ўртасида мунтазам қатновлар йўқ бўлгани боис Эйхманни ҳукумат самолётида олиб чиқиш режа қилинганди. Ҳаво кемаси 19 май куни Буэнос-Айресга етиб келиб, эртаси куни ортга қайтиши лозим эди.

    “Моссад” агентлари Аргентина пойтахтидаги бир нечта уй ва транспортни ижарага олади, алоқа тизимини йўлга қўяди, ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади. Операцияни амалга оширишга жами 30 киши жалб этилади, уларнинг 12 нафари нацистни қўлга олиши ва олиб чиқиши керак эди — қолганлар ёрдамчи функцияларни бажаради.

    Адольф Эйхман
    Фото: AP Photo

    1960 йил 11 май куни махсус хизматлар ходимлари Эйхманни иккита автомобилда кузатувга олади. Агентларнинг аниқлашича, немис ҳар куни автобусда соат 19:00 да ишдан қайтган. Аммо ўша куни у ушланиб қолади ва манзилга соат 20:05 да етиб келади. Қоронғи тушиб бўлган, кўчадаги чироқлар эса ишламасди. 54 ёшли Эйхман чўнтак фонарини ёққан ҳолда уйи томон кетиб борарди. Қўлга олиш ишини 32 ёшли Питер Малкин амалга оширади. Нацист “Моссад” ходимлари машинаси ёнидан ўтаётганида у испанча гапириб, Эйхманни ўзига қаратади ва бўйнидан қайириб, ушлайди. Кейинроқ Малкин ушбу жараён 20 сония давом этганини тан олади.

    Машинадан чиққан Эйтан ва Авраам Шалом ерга йиқитилган Эйхманни қўл ва оёғидан ушлаб, салонга ортади. Оғзига тиқин тиқилиб, маҳкам боғланади, кўзига қора кўзойнак тақилиб, устига одеял ёпилади. Конспиратив квартирага кетишда машина йўлда тўхтаб, давлат рақам белгилари ўзгартирилади. Иккинчи автомобиль бир муддатга кўздан ғойиб бўлади, бироқ кўп ўтмай у ортларидан виллага етиб келади. Исроилликлар Эйхманни иккинчи қаватдаги хоналардан бирига олиб кириб, кроватга боғлаб қўяди. Шундан сўнг, заҳар бор йўқлигини аниқлаш мақсадида жиноятчининг уст-боши яхшилаб текширилади. Асир анчадан буён озод яшаётгани боис заҳарни ташлаб юборганини таъкидлайди, шундай бўлса-да, шифокор унинг тишларини ҳам кўздан кечиради.

    “СС” офицерлари қон гуруҳи рақамини татуировка қилиб туширадиган билаги остидаги жойда чандиқ аниқланади. У урушдан кейин америкаликлар қўлига тушмаслик учун рақамни тамаки билан ўчириб ташлаганини билдиради. Шу сабабли ҳам 1945 йилда унинг кимлигини аниқлай олишмаганди.

    Аарони тил билгани сабаб конспиратив квартирада сўроқ ўтказади. Эйхман қаршилик кўрсатмай, ўз шахсини очиқлайди. 13 май куни разведкачилар Исроил ҳукуматига операция муваффақиятли ўтгани бўйича ҳисобот беради.

    Эйхманнинг Аргентинадан олиб чиқиб кетилиши

    20 май куни анестезиолог шифокор Йона Элиан Эйхманга транквилизатор уколини қилади. Немисга Исроил учувчисининг формаси кийгизилиб, аэропортга олиб борилади ва чегара назоратидан ўтишда у ЙТҲда жароҳат олган Рафаэл Арнон сифатида таништирилади. 21 майга ўтар кечаси бортида ҳарбий жиноятчи бўлган самолёт Исроилга учади. Бу вақтда 300 га яқин нацист бутун Буэнос-Айрес бўйлаб Эйхманни қидираётганди.

    Эйхман устидан суд жараёни
    Фото: AP Photo

    22 май куни Исроил бош вазири Давид Бен-Гурион Аргентинада йўқолган шахс Қуддусда экани ва у судга топширилганини эълон қилади. Аргентина ҳукумати исроилликларни одам ўғирлашда ва суверенитетни бузишда айблайди. Исроил ТИВ раҳбари Голда Меир қонун бузилиши учун расмий узр сўрайди.

    Орадан бир йил ўтгач, 11 апрель куни Эйхман иши бўйича суд бошланади. 15 декабрда унга ўлим ҳукми ўқилади, 1962 йилнинг 1 июнга ўтар кечаси эса у қамоқхонада дорга осилади.

    11.05.2024, 19:05   Изоҳ (0)   12474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Фюрер видолашмоқчи” — Гитлернинг бункердаги сўнгги куни ҳақида

    30.03.2024, 20:31

    Космосда биринчи, ҳамширага тегажоғлик ва раҳбарият билан зиддият. Гагариннинг парвоздан кейинги ҳаёти

    12.04.2024, 13:35

    Бош фашистнинг ўлими. Маъшуқаси билан қатл этилган, жасади 10 йил “жойини топа олмаган” Бенито Муссолини тақдири

    28.04.2024, 08:20

    Украина Харьковдан 1775 кишини эвакуация қилди

    11.05.2024, 18:40

    Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етди

    11.05.2024, 17:25

    Исроил Ғазода халқаро қонунларни бузган бўлиши мумкин — АҚШ

    11.05.2024, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трампнинг набираси қаҳвахонада ишламоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 09:55

    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

    Реклама | 21 июн, 09:00

    Исроил мингта кўчма бошпана қуриш режасини маъқуллади

    Дунё | 21 июн, 09:50

    Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди (видео)

    Ўзбекистон | 21 июн, 09:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди, “Бавария” қийинчилик билан “Бока Хуниорс”ни мағлуб этди

    Спорт | 21 июн, 09:20

    Покистон Трампни Тинчлик Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатди

    Дунё | 21 июн, 09:10

    Хю Жекман мухлислардан қочиб нотаниш кишининг машинасига ўтириб олди

    Лайфстайл | 21 июн, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.