Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати финали бугун, 6 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Бразилия жамоаси Аргентина билан беллашди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Бразилия ҳисобни очди. Гол муаллифи — Феррао. 12-дақиқада Рафаэл ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Аргентина ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди. Учрашувга 6 дақиқа қолганда Аргентина ўйновчи дарвозабон билан ҳараакат қилди. Бразилиянинг мустаҳкам ҳимояси аргентиналикларга қийинчилик туғдирди. 38-дақиқада Аргентина вакили Матиас Роса ҳисобни қисқартирди.
Ушбу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди.
Шу тариқа учрашув бразилияликларнинг ғалабаси билан якунланди ва улар 6-бор бош совринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)