Аргентина президенти Хавьер Милей давлат раҳбари ва ҳукумат аъзоларининг маошлари оширилиши билан боғлиқ жанжалдан сўнг инсон капитали бўйича вазир ўринбосарини ишдан бўшатганини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Мен меҳнат вазири ўринбосарини ишдан бўшатдим. Ҳозир у бу ҳақда хабардор қилинмоқда. Мен уни йўл қўйиш мумкин бўлмаган хатоси учун ишдан бўшатдим, — деди Милей ЛН+ телеканалида.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у аллақачон иш ҳақини оширишни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган.
“Ошиқча тўланган пуллар кейинги ой уларнинг маошларидан ушлаб қолинади”, — деди Милей.
9 март куни мухолифатчи депутат Виктория Толоса Паз ижтимоий тармоқда январь февраль ойларида президент ва ҳукумат вазирларининг маошлари 48 фоизга ошгани ҳақида хабар берди. Қонун чиқарувчининг сўзларига кўра, давлат раҳбари ойига 6 миллион песо (6,7 минг доллар) ола бошлаган.
Шундан сўнг Милей бу ҳақида билмаслигини ва маош оширилиши ҳақидаги вазир қарорини бекор қилишини ёзди.
Изоҳ (0)