• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ота-онаси ажрашганидан сўнг жиноят йўлига кирган, 17 ёшида бир инсон ўлимига сабабчи бўлган йигит надоматлари (видео)

    Ҳар бир бола тўкис оилада, ота-онаси бағрида улғайишни истайди. Афсуски, турли сабаблар билан эр-хотин бир-бири билан ажрашади ва бундан кўпроқ болалар жабр кўради. Нотўкис оила, меҳрсиз ота-она, депрессия ва моддий етишмовчиликлар сабаб баъзи болаларнинг ахлоқида ҳам ўзгаришлар сезилади. “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши бўлган маҳкум эндигина 18 ёшни қаршилаган. У 2023 йили бир гуруҳ тенгдошлари билан етказган оғир тан жароҳати сабаб 16 ёшли бола вафот этгани учун озодликдан маҳрум этилган.

    Маҳкум 16 ёшда, у 24-сонли тарбия колониясига 2023 йилнинг август ойида келтирилган. Унга Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми “д” банди билан суд ҳукми ўқилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    — 2017 йили ота-онам ажрашиб кетишган. Унгача ҳам анчагина оилавий жанжаллар бўлиб ўтди. Онам иккимиз алоҳида яшай бошладик. Уйимиз йўқлиги учун ижарага кўчиб ўтдик. Пулдан кўп қийналардик. Шу боис онам 2021 йилнинг август ойида ишлаш учун Россияга кетди. Мен ёлғиз ўзим Фарғонадаги ижара уйда қолдим. Пулдан қийналганим учун ишлашга мажбур бўлгандим. Истироҳат боғида майда-чуйда ишларни қилиб, тирикчилик қилардим. Ўша ерда ўзимдан катта болалар билан танишдим. Улар “Сенга яхши иш топиб берамиз”, дейишди ва тунги клубга олиб боришди. У ерда қўшиқ қўйиб, ўйинлар ташкил қилардим. Тез орада у ердаги муҳитга мослашиб кетдим. Умуман уйга келмайдиган, тунги клубда яшайдиган бўлиб қолдим. Мактабга умуман бормай қўйганимдан кейин ўқитувчиларим онам билан боғланишган. Аммо пул топишга қизиқиб қолганим учун уларнинг гапига эътибор ҳам бермадик. Шундан кейин мени Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштиришди, — дейди маҳкум.

    Ажрашиб, фарзандига умуман эътибор бермай қўйган ота ва ишлаш учун Россияга кетган она. Назоратсиз қолган ва ахлоқсиз инсонлар билан дўст тутинган суҳбатдошимиз ўзи ўқийдиган мактаб маъмурияти сабаб бир неча бор Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилган. Афсуски, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган назоратсиз, ахлоқсиз ва жабр кўрган болаларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам бериш марказидаги таълим-тарбия унга кор қилмади.

    Фото: “Дарё”

    — Марказга тўрт марта жойлаштирилганман. Охирги борганимда у ерда олтита жиноий шерикларим билан танишганман. Бир-биримиз билан яқиндан танишганимиздан кейин марказга яна битта болани келтиришган. Бир кун кўникиш бўлимида сақланганидан кейин, бизнинг ёнимизга олиб чиқишган. Унга шунчаки бу ерда ким хўжайин эканлигини, зўрлигимизни кўрсатиб қўймоқчи бўлганмиз. Бир жиноий шеригим унга тазйиқ ўтказиб, унга қўл кўтарди.

    Шу орада иккита шеригимизни текширув учун касалхонага олиб кетишди. Улар қайтганида зўравон шеригимиз янги келган болага лезвия билан таҳдид қилиб, касалхонадан қайтганларга “Сенларни онадан сўкди”, деб ёлғон гапирди. Янги келган бола ҳам қўрққанидан айбдор эканлигини айтди, шундан кейин дўппослаш зўрайиб кетди. Уни бир кун давомида дўппосладик. Кечки соат 19:00 га яқин бола ўзини йўқотиб, ҳушсиз аҳволга келди.

    Марказга 48 соатлик ва бир ойлик муддатга болалар юбориларди. Ходимлар 48 соатлик муддати тугаган 25 нафар болани ота-онасига топшириш билан банд бўлишганидан фойдаланганмиз. Шунинг учун дўппослаётганимизни ҳеч ким сезмаган.

    Кечки соат саккизларда оғир аҳволда уни касалхонага олиб кетишган. Орадан 15 дақиқа ўтиб, “Ўлди, йўлда жони узилибди”, деган хабар келди. Аввалига айбимизни тан олмаганмиз, аммо экспертиза ходимлари исботлаб беришганидан кейин ҳаммасини рўй-рост айтиб берганмиз, — дейди маҳкум.

    Бир инсон ўлимига сабабчи бўлиш... Агар бу ишни ҳали вояга етмаган болакайлар содир этса, қанчалар қўрқинчли. Кичик жуссаси, ҳали гапни гапга улаб эркин гапиролмайдиган боланинг қўлидан шундай қабиҳлик келишига ишонгингиз келмайди. Афсуски, катталарнинг бепарволиги сабаб улар анча эрта улғайишган. Энг ёмони эса улар сабаб бир инсон фарзандидан айрилди. Она-ку, ишлаш учун хорижга кетди, ота-чи? Нега фарзанди ҳақида қайғурмади?

    Фото: “Дарё”

    — Дадамнинг бошқа оиласи бор, у ерга бориб ортиқча бўлиб яшашни хоҳламадим. Аввал дадам билан у қадар яқин бўлмаганмиз, деярли умуман гаплашмасдик. Суд жараёнларида онам Россияда бўлгани учун у қонуний вакилим бўлди. Ўша вақтда анча яқинлашдик, гаплашдик. Онам ҳалигача қайтгани йўқ, ҳатто судимга ҳам келолмади. Чунки ўша вақтлари чипта нархлари анча баланд эди.

    Фото: “Дарё”

    Қилган ишимдан пушаймонман, шунчаки кўнгилхушлик учун бесабаб бир инсоннинг ўлимига сабабчи бўлиб қолдик. Бундан афсусланаман. Кайф-сафога берилганимдан, катталарнинг айтганини қилмай, енгил ҳаётни танлаб хато қилганимни англадим, — дейди маҳкум.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    16.04.2024, 18:21   Изоҳ (0)   10285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Надомат” — 56 ёшида норкобизнесга аралашиб қолиб, 10 йилга озодликдан маҳрум бўлган аёл қисмати (фото, видео)

    19.03.2024, 18:45

    Машҳур спортчининг ўлими кимга керак эди? — Ушу-саньда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимовга уюштирилган суиқасд сабаб 9 йилга қамалган йигит надомат...

    27.03.2024, 15:40

    “Маишатга берилиб, онамнинг умрини едим” — сохта тадбиркорлик ортидан қамалган ака-укалар тақдири (видео)

    06.04.2024, 21:15

    Uzum Market платформанинг ўзида товарларни реклама қилиш сервисини ишга туширди

    16.04.2024, 18:00

    Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди

    16.04.2024, 17:54

    Вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари экспортчиларга кўмаклашишдаги эътиборсизлиги учун танқид қилинди

    16.04.2024, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.