• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Машҳур спортчининг ўлими кимга керак эди? — Ушу-саньда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимовга уюштирилган суиқасд сабаб 9 йилга қамалган йигит надоматлари (фото, видео)

    2021 йилнинг 17 август санасида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-саньда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди.

    Йигит аввалига роса дўппосланган. Сўнгра пичоқланиб, яримжон ҳолатда машинага солиб олиб кетилган. Марҳумнинг жасади Чироқчи туманининг Еттитом қишлоғидан топилган. Энг қизиғи, бу қотиллар орасида ҳали 16 ёшга тўлмаган ўсмир йигит ҳам бор эди.

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги сонида у нега қотилликка шерик бўлгани ҳақида сўзлаб берди. Ўйлаймизки, маҳкумнинг афсус-надоматлари “кўча ҳаёти”га қизиқаётган ва ўйламай қадам ташлаётган инсонлар учун сабоқ бўлади.

    Маҳкум — 18 ёшда, у 2023 йилнинг 15 апрель санасида Зангиота туманидаги 24-сонли тарбия колониясига келтирилган. Унга қадар Қашқадарёдаги 5, Бухородаги 4 ва Тошкентдаги 1-сонли ҳибсхоналарда сақланган.

    У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисми, 137-модда 3-қисми ва 277-моддалари билан 9 йил-у бир ойга озодликдан маҳрум этилган.

    — Болаликдан спортнинг футбол турига қизиққанман. Бир муддат Қаршидаги “Насаф” клубига ҳам қатнаганман. Ундан кейин қўл жанги билан шуғулландим. Бир нечта мусобақаларда ҳам иштирок этгандим. Спортдан ташқари, мусиқага бўлган қизиқишим ҳам юқори эди. Тўртинчи синфда ўқиётганимда онам гитара тўгарагига олиб борган. Беш йил давомида мусиқа мактабида ҳам таҳсил олганман. Кейин баскетбол билан шуғулландим. Ўша пайтда озгина “кўча ҳаёти”га қизиқиб қолдим ва янги танишлар орттирдим, — дейди маҳкум.

    “Сен шундай инсон билан дўст бўлгинки, унда ақл, хушфеъллик ва солиҳлик бўлсин. Агар дўст деб билган кишингда бу хислатларни учратмасанг, ундан қоч. У сени зулматга ғарқ этади”. Қаҳрамонимиз бошқаларга нисбатан бу жумлаларнинг моҳиятини яхшироқ англайди. Чунки у дўст деб билган инсони сабаб бугун панжара ортида.

    — 2021 йилнинг июль ойида “Виктория” деган қаҳвахонада яқин дўстим Яҳё ўтирган вақтида спортчи Элбек Раҳимов ошналари билан кириб келган. Арзимас сабаб билан дўстимни уришган, Нишон туманидаги четроқ ерга олиб бориб таҳқирлашган. Бир неча кундан кейин аҳволини кўриб “Нима бўлди?”, десам аввалига айтмади. 

    Фото: “Дарё”

    17 август куни доимгидек тонг саҳарда югуришга чиқдим. Дўстим бозорда ишларди, “Янги моллар келганди, кўтаришга ёрдам бероласанми?” деб чақирди. Борсам ёши каттароқ танишимиз ҳам ўша ерда экан. “У билан гаплашиб келайлик”, деди. Аввалига ҳеч қаердан машина тополмадик, чунки биз 8 киши эдик. Охири битта Gentra автомобилини топиб, Элбек Раҳимов турган “дом”нинг ёнига бордик. У 9:00ларга яқин чиқиб келди. Аввал машинасини ўт олдириб, кейин бизнинг ёнимизга келди. Ёши каттароқ танишмиз “Элбек, кел гаплашиб олайлик” деганимизда кийимининг олдини ечиб, пневматик қуролдан ўқ узди. Биз уни қувлаб кетдик, у панжарадан ўтаётганида йиқилиб тушди. Биз уни ураётган вақтимизда битта шеригимиз оёғига пичоқ санчиб олди. Шовқиндан атрофга одамлар йиғила бошлади, шунинг учун уни машинага ўтқазиб, чеккароқ жойга олиб бормоқчи бўлдик. Йўлда мен машинадан тушиб қолдим. Бир неча соатдан кейин шаҳарда “Элбек Раҳимовни ўлдириб кетишибди” деган гап тарқалди. Аввалига ишонмадим, шерикларга қўнғироқ қилсам, ҳаммасининг телефони ўчирилган экан. Кейин Instagram’да хабарлар тарқала бошлади. Шу пайт отам келди, унга ҳаммасини айтиб бердим. “Қилган ишингга яраша жавоб беришинг керак”, деб ўзи ички ишлар бўлимига етаклаб олиб борди. Элбек Раҳимов урилган вақти боши ёрилган ва кўп қон йўқотганидан вафот этган. Биринчи ёрдам кўрсатиш учун қишлоқ касалхонасига олиб боришган экан, — дейди маҳкум.

    2022 йил 5 май куни ўқилган суд ҳукмига кўра:

    Судланувчиларнинг барчаси Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, уларнинг уч нафари вояга етмаган шахс, уч нафари эса ички ишлар органларининг собиқ ходимлари ҳисобланади.

    Суд ҳукмига кўра, судланувчиларнинг 19 нафарига 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 1 нафарига 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, вояга етмаган шахсларга 5 йил-у 6 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; ички ишлар органларининг собиқ ходимларига 3 йилдан 8 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суҳбатдошимиз эса суд ҳукмига кўра 9 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум этилган. У жиноятни содир этганида бор йўғи 16 ёшда эди.

    — Ҳар доим тонг саҳарда югуришга одатлангандим. Жиноят содир этилган кун, 17 августда ҳам жуда кеч уйга қайтдим. Бор-йўғи икки соат ухлагандим. Уйдагилар ҳам “Чарчагансан, ухлаб дамингни ол”, дейишди. Ростини айтсам ўзимнинг ҳам оёғим тортмади. Ичимда “қайт” деган овоз эшитилди, аммо дўстим учун боришга қарор қилдим. Вазият бундай тус олиши хаёлимга ҳам келмаган. Чунки менда одам ўлдириш нияти бўлмаган, шунчаки очиқчасига гаплашиб олинади, деб ўйлагандим.

    Фото: “Дарё”

    Операция қилишганига эндигина 6 ой бўлганди, ҳатто машинага ўтириб кетаётганимизда йўлда тушиб қолсамми, деб ҳам ўйлаганман. Аммо дўстимни деб фикримдан қайтдим. Дўстим ҳам қамалган, фақат муддати меникидан кўпроқ, — дейди маҳкум.

    Энди афсус надоматлардан фойда йўқ. Ўлган инсон қайтиб келмайди. Бугун тўрт девор орасида ёшлигини ўтказаётган маҳкум қилган ишидан афсусланадими?

    — Аввалдан ўзидан кичик ёшдаги болаларни уриб, сўкишгани ёқмасди. Элбек Раҳимов ҳам дўстимнинг телефонини олиб, уни чеккага олиб бориб видеога олиб таҳқирлаган. Биз шунчаки у билан очиқчасига гаплашиб, узр сўратмоқчи эдик. Уни ўлдириш ниятимиз бўлмаган, — дейди маҳкум.

    Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Ўзига тўқ, яхши оиланинг фарзанди нега кўча ҳаётига кириб қолди. Наҳотки, ота-онаси унинг қадамлари ўзгараётганини сезмади. Ахир ота-она ҳамиша фарзанди учун масъул-ку. Айниқса, ўсмир ёшда назоратни янада кучайтириш, уларни ташқи омиллардан ҳимоя қилиш керак. Наҳотки, бир том остида яшаётган ота-оналар ярим тунгача уйга қайтмаётган ўғлидаги ўзгаришларни пайқамаган бўлса? Фарзандлари кимлар билан дўст тутиняпти, вақтини нималарга сарфлаяпти деб қизиқмаган бўлса?

    — Ота-онамга қулоқ солмадим, отам ишлагани учун тарбиямиз билан кўпроқ онам шуғулланарди. Кўчага қизиқиб қолдим, дўстимни ўйладим-у, ота-онамни ўйламадим. 15 ёшимда катта жанжалга аралашиб қолганимда дадам “Олдингда иккита йўл бор, бирини танласанг ўқиб, оила қурасан, фарзандли бўлиб яхши ишда ишлайсан. Иккинчисини танласанг, узоғи 30-35 ёшга бориб, қамаласан ёки ўлиб кетасан”, деган. Ҳаммаси у айтганидан ҳам тезроқ содир бўлди. Ичмасдим, табиатан бундай инсонлардан нафратланаман. Ўқишим ҳам ёмон эмасди, спорт билан мунтазам шуғулланардим. Фақатгина қисқа вақтда тўғри қарорни қабул қилмаганим ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.

    Элбек Раҳимовнинг ота-онасига ачинаман, боласининг қилиб юрган ишлари учун улар айбдор эмас. Аммо унинг нималар қилганини эсласам, қайтар дунё бўлдимикан дейман.

    Фото: “Дарё”

    Суд залида онам “Бўлди энди ёшлигинг қолмади”, деди. Ҳақиқатан ҳам эрта улғайдим. Жазо муддатини ўтаб чиққанимдан кейин ҳаммасини бошидан бошлаш ниятидаман. Ўқиб, ишламоқчиман. Спортни давом эттириб, мусобақаларда иштирок этиш ниятим бор.

    Тенгдошларимга ҳар қандай қарорни чиқаришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўришни, қизиққонлик қилмасликни маслаҳат бераман. Бу ишларнинг охири вой экан. Буни панжара ортида ўтириб янада чуқурроқ ҳис қиляпман, — дейди маҳкум.

    27.03.2024, 15:40   Изоҳ (0)   14073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Надомат” — 56 ёшида норкобизнесга аралашиб қолиб, 10 йилга озодликдан маҳрум бўлган аёл қисмати (фото, видео)

    19.03.2024, 18:45

    Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахс давлатга салкам 800 млн сўм зарар етказди

    27.03.2024, 15:25

    Ангор ҳокими “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан Captiva-5 олгани бўйича ўрганиш натижалари эълон қилинди

    27.03.2024, 14:47

    Тошкентда қалбаки 28,3 минг долларни сотишга уринган шахслар ушланди 

    27.03.2024, 14:37

    Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

    27.03.2024, 14:10

    UzFood кўргазмасида Москвада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилади

    27.03.2024, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.