• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўғрилик қилиб 17 ёшида озодликдан маҳрум этилган маҳкум надоматлари (фото, видео)

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши Фарғона вилоятида дунёга келган. Оиланинг кенжа фарзанди бўлган йигит ҳеч қандай қийинчиликсиз улғайган. Афсуски, ота-онаси болани еб-ичиришдан ташқари, тарбия бериш ҳам кераклигини унутдими ёки кенжа фарзанд деб эркалади, хуллас 13-14 ёшдан бошлаб унинг қадам олиши ўзгарди. Ҳаммаси мактабга бормаслик ва кўчада беҳуда вақт ўтказишдан бошланди. Икки йил ичида бола ўғрилик қилишга, энг ёмони умр заволи бўлган гиёҳванд ва психотроп моддалар истеъмол қилиш даражасига етди.

    Маҳкум — 17 ёшда, у Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан уч йилга озодликдан маҳрум этилган.

    У 16 ёшдан жиноий шериклари билан ўғрилик қилишни бошлаган. Бундан ташқари, психотроп ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган.

    — Дадам ҳайдовчилик қиларди, онам эса уй бекаси. Оилада учта фарзандмиз, мен кенжасиман. Эркатой ва иш қилишни ёқтирмайдиган бола эдим. Ўртоқларим билан кўчада юришни яхши кўрардим. Кечаси кўчага чиқиб, анча вақтгача гаплашиб ўтирардик. Бир куни “Юр, айланиб келамиз”, дейишди. Ўшанда вақт анча кеч эди. У ўртоқларим мендан бир неча ёш катта, машина ҳайдашни билишарди. Соат 23:00 да Фарғонанинг Ўзбекистон туманига борганмиз. “Нега бу ерга келдик?” деб сўраганман. Чунки у ерга нима мақсадда борганимизни билмасдим. Кейин билсам, у ерга ўғирликка борган эканмиз. Notebook’ни ўғирладик ва эртаси куни уни 800 минг сўмга пулладик. Ўша пулдан менга 300 минг сўм улуш беришди. Орадан 2-3 ойча вақт ўтиб, тергов ишлари бошланди, билсам мен кузатув камерасига тушиб қолган эканман. Аввалига 10-сонли тергов ҳибсхонасига олиб боришди, кейин Тарбия колониясига олиб келишди, — дейди маҳкум.

    Фото: “Дарё”

    Суҳбат аввалида маҳкум биринчи ўғриликдаёқ қўлга тушганини ва шериклари қамалмай, фақатгина у озодликдан маҳрум этилгани ҳақида гапирди. Аммо кўп ўтмай бу илк ўғрилик бўлмаганини тан олди.

    — Noutbook биринчи ўғрилик бўлмаган. Ундан аввал кабел аппаратлари ва телефонларни ҳам ўғирлаганмиз. Бу ишни қилишимга психотроп таблеткаларни истеъмол қилишим сабаб бўлган. Ўғрилик қилаётганда таблетка таъсирида бўлардим, нима қилаётганимни билмасдим, — дейди маҳкум.

    Суҳбат давомида психотроп таблеткаларни истеъмол қилишни унга ким ўргатгани ва қаердан сотиб олганига ҳам қизиқдик.

     

    — Ўртоқларим чекишарди, улардан кўриб ўрганганман. Таблеткани ичардик, баъзан бурнимизга сепиб кайф қилардик. Ўғирлик қилиб топган пулимизга таблетка олардик ва чеккароқ, одамлардан ҳоли жойга бориб истеъмол қилардик. Уни чеккандан кейин нима қилаётганимизни билмай қолардик. Уни ҳар куни истеъмол қилардим, кайфим тарқагунча кўчада айланиб юрардим. Шунинг учун анча вақтгача уйдагиларим таблетка истеъмол қилаётганимни билмаган. Бир куни ўзимни билмай, уйга кириб келганман. Ўшанда кўзларим қизариб кетганидан ота-онам таблетка ҳақида билиб қолишган. Акам роса урган, қайтиб бу ишни қилмасликни тайинлаган. Ўртоқларимга қўшилмаслигим учун бир ойга яқин уйдан кўчага чиқаришмаган. Қочиб кетаверганимдан кейин оёғимдан занжирлаб, боғлаб қўйишганди. Аммо хумор тутганда занжирни узиб ҳам қочиб кетганман, — дейди маҳкум.

    Маҳкумга нисбатан тўртта ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. У ҳозирда икки эпизод бўйича (169-моддаси 3-қисми) уч йилга озодликдан маҳрум этилгани ва яна икки ҳолат бўйича тергов жараёнлари давом этаётгани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — 16 ёшдан ўғрилик қилишни бошлаганман. Ҳозир иккита эпизод (ўғирлик бўйича) жазо муддатимни ўтаяпман. Яна иккита эпизод бўйича тергов жараёнлари давом этяпти. Суд қарорига кўра, жазо муддатим яна кўпайиши мумкин, — дейди маҳкум.

    17 ёшида озодликдан маҳрум этилиб, ўғри ва гиёҳванд дея таърифланаётган маҳкумнинг ота-онаси тарбияда қандай хатога йўл қўйди?

    — Ака-опамнинг тарбияси яхши, улар институтда ўқишган. Мен жуда эрка бўлганман. Кунига 50 минг сўмдан пул беришарди. Ҳар доим яхши еб-ичишимни исташарди. Хатом шуки, ўзимдан катта болаларга қўшилиб қолдим. Улар психотроп таблеткалар сотиладиган дорихоналарни кўрсатишди, пулим йўқлигида эса ўғриликка ўргатишди. Агар вақт ортга қайтганида, бундай қилмасдим. Аммо энди кеч, — дейди маҳкум.

    Видеони тўлиқ ҳолда YouTube’даги “Дарё медиа” каналида томоша қилишингиз мумкин.

    25.04.2024, 13:10   Изоҳ (0)   11690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур спортчининг ўлими кимга керак эди? — Ушу-саньда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимовга уюштирилган суиқасд сабаб 9 йилга қамалган йигит надомат...

    27.03.2024, 15:40

    “Маишатга берилиб, онамнинг умрини едим” — сохта тадбиркорлик ортидан қамалган ака-укалар тақдири (видео)

    06.04.2024, 21:15

    Ота-онаси ажрашганидан сўнг жиноят йўлига кирган, 17 ёшида бир инсон ўлимига сабабчи бўлган йигит надоматлари (видео)

    16.04.2024, 18:21

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    25.04.2024, 12:55

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.04.2024, 12:41

    Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

    25.04.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.