Қозоғистонда иккита қотиллик ва талончилик жинояти учун қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонда қўлга олинди. Бу ҳақда “Upl.uz”га таяниб, Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида қўшма операцияни муваффақиятли ўтказган. Натижада қидирувда бўлган шахс қўлга олинган. У ўн икки йил давомида қочиб юрган.
Қўлга олинган шахс ваколатли органларга топширилади (жиноят ишини кўриб чиқиш ва суд қарорини қабул қилиш учун).
Аввалроқ Олмаотада 15 йилдан бери жазодан қочиб юрган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ушланганди.
Изоҳ (0)