Дубай—Тошкент авиарейсида учиб келган аёл аэропортда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов буни рад этди.
Тармоқда тарқалган хабарларда аёл божхона текширувидан ўтаётганида вафот этгани айтилган.
“Аэропортда бир аёл вафот этгани ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Ҳаёт Шамсутдинов берган ахборотда.
Унинг билдиришича, 8 октябрь куни Дубай—Тошкент авиарейсида учиб келган 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиғи ёмонлашган. Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу каби ҳолат май ойида ҳам кузатилганди. Тошкент аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетганди. Божхона назоратига ўтиш жойида йўловчилар тўпланиб қолган. Тегишли хизматлар маълумотларига кўра, Божхона қўмитаси ходимлари томонидан фуқароларга бир неча бор қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилганига қарамай, кўп миқдорда юки бўлган бир неча йўловчилар тижорат мақсадида олиб келинган товарларни божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришдан бош тортган.
Изоҳ (0)