Москва—Тошкент рейсини амалга ошираётган самолёт Урганчга шошилинч қўнди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports ахборот хизмати.
Унга кўра, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва—Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга қарор қилди.
Тошкент вақти билан 16:59 да самолёт Урганч аэропортига қўнди. Йўловчи 1978 йилда туғилган эркак самолёт бортида вафот этган. Соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учди.
Изоҳ (0)