Россиялик марҳум муҳолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальная Россия президенти Владимир Путин ҳокимиятда қолар экан, мамлакатда тинчлик ҳам, тараққиёт ҳам, эркинлик ҳам бўлмаслигини айтди.
7 май куни, Путиннинг бешинчи инаугурацияси куни Навальная уни аввалги ваъдаларини бажармаганликда айблаб, бу сафар ҳам улар бажарилмаслигига ишонч билдирган.
Унинг ваъдалари нафақат қуруқ, балки ёлғон ҳам. 25 йил давомида шундай давом этмоқда. Бундан кейин нима бўлишини тасаввур қилиш қўрқинчли, — дейди Навальная.
Шу билан бирга, у 2018 йилда президентликка киришганида Путин Россиянинг тинч ва фаровон келажагини ўз президентлигининг энг муҳим мақсади деб атаганини эслади.
Путиннинг тўртинчи президентлик муддати Украинага кенг кўламли босқиннинг бошланиши билан нишонланди, бу кўп сонли одамларнинг ўлимига олиб келди, — дея таъкидлади Навальная.
Навальнаянинг таъкидлашича, шу вақт ичида Россияда “ғайриинсоний шароитларда” жазони ўтаётган юзлаб сиёсий маҳбуслар пайдо бўлган.
Шахсан мен учун Путиннинг олти йил фаолиятида – ҳалол ва жасур инсон, ҳақиқий ватанпарвар бўлган турмуш ўртоғим Алексей Навальний таъқибга учраган, кимёвий заҳарланган, судланган, уч йил қамоқда қийноққа солинган, кейин эса ўлдирилган. Бу ҳам Путиннинг иши, — дея қўшимча қилган Навальная.
Изоҳ (0)