Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Актриса Зулфия Раимқулова 35 дақиқа “морг”да ётишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
Хонанда Лола 2020 йилнинг 30 март куни вафот этган отаси, таниқли продюсер Равшан Йўлдошевни хотирлади. “Бугун онамнинг туғилган ва отамнинг тупроққа қўйилган куни. Биз ҳар йили онамнинг туғилган кунига йиғилган қариндошларимиз билан бирга отамни хотирлаймиз. Ҳатто шу ерда ҳам тақдир уларни мангуга боғлади”, деб ёзади хонанда.
Таниқли кинорежиссёр Зебо Наврўзова машинада ўғли Шоҳруххоннинг клипини томоша қилиб кетаркан, Яратгандан унга шифо сўради. “Аллоҳим севган инсонига синовлар бераркан. Тангрим, ўтиниб сўрайман шифо бер ўғлимга”, деб ёзади Зебо Наврўзова.
“Қаҳқаҳа” кулги жамоаси актёри Соҳиб Ҳасанов набиралари сони яна биттага кўпайгани ҳақида ёзди.
31 март санасида таниқли хонанда Жасур Умиров 38 ёшни қарши олди.
Таниқли турк актрисаси Мерьем Узерли тадбирда иштирок этиш учун Тошкентга келди. Дурдона Қурбонова фурсатдан фойдаланиб севимли актрисаси билан учрашди.
Луиза Расулова Лондон саёҳатидан лавҳаларни саҳифасига жойлади.
Таниқли блогер Жаҳонгир Латипов онасининг энг катта орзуларидан бирини амалга ошириб, унга Голливуд юлдузлариникидек гардероб совға қилди.