• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Американи аслида ким кашф қилган? Лекин у Колумб эмас...

    Мактаб вақтида география фанини яхши ўқиганлар Америка қитъаси 1492 йилда Христофор Колумб томонидан кашф қилинганини яхши билса керак. Бироқ нима учун қитъа Колумб деб эмас, балки Америка деб аталади. Америка номи қандай пайдо бўлган? Янги материкни ростдан ҳам европаликлар биринчи бўлиб кашф қилганми? Ушбу мақолани охиргача ўқиб, Американи ким биринчи кашф қилгани-ю, Америка номи қаердан келиб қолганлигини билиб оласиз.

    Европаликлар томонидан Осиёга Ўрта ер денгизи орқали ўзлаштирилган савдо йўллари, қуруқликдан ўтувчи карвон йўллари, жумладан, Буюк Ипак йўли 1453 йилда Константинополни забт этган турклар томонидан ёпиб қўйилди. Ўрта асрларда Осиё бу йўллар орқали Европани мато, қанд, бўёқлар, мурч, занжабил ва зираворлар билан таъминлаб турган. Зеро, XVI асрда мурч олди-сотдида пулнинг ўрнини босар ва келин учун бериладиган сеп сифатида қўлланилар эди.

    Бу ҳол европалик савдогарларни Ҳиндистонга, “Зираворлар ороли”га ва европаликларга маълум бўлмаган, аммо афсоналарга кўра жуда бой деб қаралган Хитой ва Японияга янги йўлларни кашф этишга мажбур қилди. Бундан ташқари, ўша вақтда пул зарб қилишда қимматбаҳо металлар етишмасди. Янги “валюта” ҳисобланган олтин захираларини топиш савдогар, зодагон ва ҳатто қиролларнинг ҳам пайтавасига қурт туширган эди.

    Ҳиндистонга йўл очиш шундай режалардан бири бўлган. Аслида бу ғоя янги эмасди. Чунки мусулмонлар уйғониш даврида араб-мусулмон алломаларнинг китобларидан бундай ғояларни топиш мумкин. Хусусан, буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний биринчилардан бўлиб океан ортида янги қитъа борлигини ўзининг “ал-Қонун ал-Масъудий” (Масъудий Қонуни) деб номланган китобида ёзиб ўтган. Беруний биринчи бўлиб 16 қадам (4,8 м) лик Ер курраси хусусиятларини кўрсатувчи глобусни яратди, бу нарса ҳатто XVI асрда Европада юз берган Уйғониш даврига қадар бирор кимсанинг ақлига келмаган эди.

    АҚШдаги Jons Hopkins университети профессори, Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари институти таъсисчи директори Фредерик Старрнинг шарҳлашича, ўрта осиёлик мусулмон олим Абу Райҳон Беруний ўз дарсхона-ҳужрасини тарк этмаган ҳолда Колумбдан бир неча аср аввал Американи кашф этган.

    Марказий Осиёлик яна бир олим Аҳмад ал-Фарғоний IX асрда экватор узунлигининг бир даражасини ҳисоблаб, шу асосда Ер куррасининг айланасини топган. Унинг ҳисоб-китоблари Берунийникичалик аниқ бўлмаса-да, бироқ у қадимги юнон олимларининг ҳисоб-китобларидан анча афзал эди. Ал-Фарғоний ўз ҳисоб-китобларини “Юлдузлар илмининг тўпламлари” деб номланган китобига жамлади. Китоб босилгач, ундаги маълумотлар кўплаб ўқувчиларни ҳайратда қолдирди.

    Ҳиндистонга янги йўл очиш орзусида юрган генуялик Христофор Колумб ўша вақтда ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний қаламига тегишли бўлган “Юлдузлар илмининг тўпламлари” китобининг лотинча таржимасини ўқиб қолади. Шундан сўнг Колумб ал-Фарғоний маълумотларига таяниб, ер куррасининг ҳажми кичик эканлиги ва уни айланиб сузиб ўтиш мумкинлигини айтиб, Англия, Португалия ва Франция қироллари ҳузурига бориб ўз режасини таклиф қилади. Ҳа, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов “Колумбда бор аламим маним” деб бекорга ёзмаган экан-да?

    Португалияликлар бу даврга келиб Африка орқали Ҳиндистонга йўл очиш арафасида турган эди. Шу сабабли Португалия қироли Колумбга рад жавобини беради. Франция ва Англия эса экспедиция юбориш учун етарли денгиз флотига эга эмасди.

    Ниҳоят, 1492 йилда Испания қироллик оиласи Колумб билан шартнома тузади ва экспедиция учун пул ажратади. 1492 йил 3 август куни Хирстофер Колумб бошчилигида “Санта Мария”, “Пинта” ва “Иния” кемалари Испания қирғоқларидан йўлга чиқади. Ўша кезларда Атлантика океанини европаликлар “Зулмат денгизи” деб аташар, шу боисдан ҳам унда сузишга унча-мунча денгизчи журъат эта олмасди.

    Атлантика океанида 70 кун сузган Колумб, ниҳоят 1492 йил 12 октябрь куни Кариб денгизидаги Багама оролларидан бирини топди. Оролни Колумб “Сан-Салвадор” (Муқаддас Халоскор) деб атайди ва бу оролда Испания байроғини кўтаради. Шундан сўнг у Гаити ва Куба оролларини кашф этди. Ушбу ороллар Ҳиндистон эканлигига Колумбнинг ишончи комил эди. Шунинг учун бу ердаги туб аҳолини “ҳиндулар” деб атади.

    Колумб янги қитъани кашф этган бўлса-да, бу материкка унинг номи берилмади. Боиси денгизчи Ҳиндистон, Хитой ва Японияни кашф қилдим деб қаттиқ туриб олган эди. Христофор Колумб кашф этган ерлар кўп ўтмай Испания қиролининг хафсаласини пир қилди. Чунки топилган ерларда олтин ва кумуш тахмин қилинганидан анча кам бўлиб чиқди. Тез орада Колумб қиролнинг ғазабига учрайди. У 1506 йил Испаниянинг Валядолит шаҳрида ўта қашшоқликда ва ҳамманинг назаридан бир четда вафот этади. Буюк денгиз саёҳатчисининг вафот этгани ҳақидаги хабар орадан 27 йил ўтганидан кейин эълон қилинади.

    XVI аср бошларида флоренсиялик денгизчи ва астроном Америка Веспучи португалияликлар экспедицияси таркибида Бразилия қирғоқларини тадқиқ этади ва Христофор Колумб очган ерлар Ҳиндистон эмас, балки янги материк деган хулосага келади. Шундан сўнг янги очилган қитъа “Америка” деб атала бошланди. 1515 йилда янги ерлар Америка деб аталган биринчи глобус Германияда пайдо бўлди. Кейинчалик шу номдаги атлас ва хариталар ҳам чиқарилди.

    Сардор Али Нурматов тайёрлади

    25.11.2023, 20:00   Изоҳ (0)   52443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канада Украинага 9 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар етказиб берди

    25.11.2023, 19:40

    Ёшликдаги нафақа, Чаплин ҳомийси ва қоидаларга бўйсунмаган шахс — АҚШнинг энг яхши банкири Жаннини ҳақида

    25.11.2023, 19:00

    Австралияда кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида 18 та уй ёниб кетди

    25.11.2023, 16:45

    Украина ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатга рекорд даражада камикадзе дронлари ҳужуми уюштирилганини маълум қилди

    25.11.2023, 16:33

    Олий Рада вакили Россия 2022 йилги музокараларда қандай шарт билан урушни тугатмоқчи бўлгани ҳақида айтиб берди

    25.11.2023, 15:46

    Афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдирган полициячи қамоқхонада пичоқланди

    25.11.2023, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.