АҚШ ҳукумати савдо келишуви доирасида Саудия Арабистонига 2,8 миллиард долларлик қурол етказиб беради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотига асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, АҚШ Давлат департаменти узоқ муддат муҳокама қилинган ҳарбий савдо пакетини тасдиқлаган. Келишув доирасида Саудия ҳукуматига янги техникалар топширилиши билдирилган.
Расмийлар 2,8 миллиард долларлик шартномада тизимли логистика ва барқарор ҳарбий таъминот қурилмалари етказиб берилиши кўзда тутилганини билдирган. Келгусида бу каби шартномалар кўпайиши ҳам айтилган.
23 июль куни эълон қилинган Пентагон баёнотига кўра, сўнгги савдо пакети Саудия Арабистонининг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларни олдини олиш қобилиятини оширади. Мамлакат учун ҳарбий изланишлар олиб бориш имкониятларини пайдо қилади.
“Таклиф этилаётган савдо пакети Саудия Арабистони Қироллик ҳаво кучларининг мавжуд платформалари ва ҳаво кемалари паркларини моддий таъминлаш ва ўқитишни орқали мамлакатнинг жорий ва келажакдаги таҳдидларни олдини олиш қобилиятини яхшилайди”, дейилади баёнотда.
АҚШ ва Саудия Арабистони расмийлари ҳарбий пакетнинг батафсил тафсилотларини эълон қилмаган. Айнан қандай турдаги техника ва қуроллар етказиб берилиши ҳам очиқланмаган.
Изоҳ (0)