Чехия президенти Петр Павел Россиянинг Украинага қарши урушини тугатишнинг бир нечта вариантлари мавжудлигини айтди. Бу ҳақда Novinky хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш ҳар икки томон ўз сиёсий мақсадларига ҳарбий йўл билан эришиш мумкин эмас деган хулосага келмагунча давом этади.
Менимча, бир неча йилдан сўнг икки томон ҳам бундан кейин олдинга силжишнинг имкони йўқлигини англаб етади ва музокаралар бошланади. Дунё давлатлари, хусусан, нафақат АҚШ, балки Хитой ҳам бу жараёнга салмоқли ҳисса қўшиши лозим. Улар икки мамлакатни сиёсий, иқтисодий ва дипломатик йўллар билан музокараларга ундаши керак, деди Павел.
Шу билан бирга, у Европа Иттифоқи катта иқтисодий ва сиёсий кучга эгалигини таъкидлади.
Бироқ у ўз кучи билан таъсир ўтказа олмайди, шунинг учун унга АҚШ ва дунёнинг барча демократик мамлакатлари билан ягона ёндашув зарур, дея изоҳ берди сиёсатчи.
Петр Павел можаро қайноқ босқичдан “йиллар давомида чўзилиши мумкин бўлган” музлатилган ҳолатга ўтиши мумкинлигини прогноз қилди.
Изоҳ (0)