АҚШнинг қирувчи самолётлари ортилган Абраҳам Линкольн авиаташувчиси Яқин Шарққа кирди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги хабар берди.
“Авраам Линкольн” келиши билан Яқин Шарқда бир вақтнинг ўзида иккита Америка авиаташувчиси пайдо бўлди, чунки у ерда аллақачон “Теодор Рузвельт” бошчилигидаги гуруҳ мавжуд эди. Янги келган гуруҳ эса унинг ўрнини эгаллаши керак.
“F-35C ва F/А-18 Блок III қирувчи самолётлари билан жиҳозланган “Авраам Линкольн” (CVN 72) самолёт ташувчи кемаси АҚШ Марказий қўмондонлиги масъул ҳудудга кирди”, дейилади баёнотда.
Оқ уйга кўра, АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашган. Улар АҚШнинг Исроил мудофаасини Эроннинг барча таҳдидларидан, жумладан ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” ва ҳусийлардан ҳимоя қилиш бўйича фаол ва давом этаётган саъй-ҳаракатларини муҳокама қилган.
“Авраам Линкольн” гуруҳи етиб келгунига қадар минтақадаги кескин вазият сабабли АҚШнинг 12 та ҳарбий кемаси Яқин Шарқда бўлган. Шунингдек, АҚШ Аляскадан Яқин Шарққа, эҳтимол Иорданияга 12 та бешинчи авлод Ф-22 Raptor қирувчи самолётларини жўнатгани ҳақида маълумотлар бор.
Изоҳ (0)