Россия билан қарама-қаршилик Европа учун “кундалик ҳаёт”нинг бир қисмига айланади. Бу фикрни Чехия президенти Петр Павел билдирди.
Биз Россия билан узоқ муддатли қарама-қаршилик даврининг бошида турибмиз. Гарчи бу қарама-қаршилик ҳар доим ҳам ҳарбий характерга эга бўлмаса ҳам, кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланади, — деди сиёсатчи Die Presse газетасига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Россия эндиликда Европа билан ҳамкорликка интилмаяпти.
Биз Россия билан узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёр бўлишимиз керак. Москва бизни ҳурмат қилишга мажбур бўладиган кучга айланишимиз керак, — деди Чехия президенти.
Изоҳ (0)