Свен-Ёран Эрикссон видолашув мактубини ёзди: “Мени самимий инсон сифатида эслаб қолинг”
Свен-Ёран Эрикссон барча учун хайрлашув мурожаатини ёзди.
Англия терма жамоаси ва кўплаб клублардаги фаолияти билан машҳур бўлган швециялик мутахассисга январь ойида саратон касаллигининг терминал босқичи ташхиси қўйилган эди.
“Яхши ҳаёт кечирдим. Ўйлашимча, ҳаммамиз оламдан ўтадиган кунимиздан қўрқамиз, лекин, ҳаёт — бу ўлим ҳам демакдир. Биз уни борича қабул қилишни ўрганишимиз керак.
Сиз мени қўлидан келган барча ишни қилишга уринган самимий инсон сифатида эслаб қоласиз, деб умид қиламан. Хафа бўлманг, табассум қилинг. Ҳаммаси учун раҳмат, мураббийлар, футболчилар, мухлислар. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзингиз ва ҳаётингиз учун ғамхўрлик қилинг ва унда яшанг. Хайр!” деб ёзди мураббий.
Маълумот учун, мураббий 1948 йили 5 февраль куни Швецияда туғилган. Фаолияти давомида “Бенфика”, “Рома”, “Манчестер Сити” каби 10 дан ортиқ клублар ва Англия, Мексика терма жамоаларини бошқарган.
Изоҳ (0)