Қозоғистон ҳудудига 21 августдан бошлаб буғдой олиб киришга тақиқ жорий этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, биринчи ярим йилликда буғдой импорти 1,3 миллион тоннани ташкил этди, бу 2023 йилдаги йиллик импорт ҳажмига деярли тенг, Қозоғистон ички бозорида эса ўтган йилги буғдой захираси етарли.
Бу йил ғалла ҳосили мўл бўлиб, ўтган йилдан қолган захиралар билан биргаликда дон бозорида талаб-таклиф мувозанатини бузадиган даражада ортиқча маҳсулот пайдо бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли Қозоғистон ҳудудига учинчи мамлакатлардан ва Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан барча турдаги транспорт воситалари орқали буғдой олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи 21 августдан кучга киради ва 2024 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Изоҳ (0)