20 август куни Остонада Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш масаласи жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда ядро саноатининг етакчи экспертлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди. Асосий эътибор технологик хавфсизлик, лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва мамлакатнинг келажакдаги энергетика хавфсизлиги масалаларига қаратилди.
Муҳокамалар чоғида Атом саноатини ривожлантириш ассоциацияси раиси Алдияр Тўқтаров мамлакат энергетика соҳасини ривожлантириш учун АЭС қуриш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Тараққиёт учун энергия керак, мен бу ерда ўзим учун ҳам, бошқа тенгдошларим учун ҳам истиқболларни кўряпман, дейди Тўқтаров.
У, шунингдек, Қозоғистоннинг АЭС лойиҳасини амалга оширишдаги иштироки даражасига қизиқиш билдирган.
“Қозоғистон АЭСлари” АЖ директори Тимур Жантикиннинг таъкидлашича, лойиҳа максимал даражада маҳаллийлаштиришни назарда тутади. У, шунингдек, қурилиш ва фойдаланиш босқичида маҳаллий ядро ёқилғисидан фойдаланиш ва қозоғистонлик мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилганини қайд этган.
Жантикиннинг қўшимча қилишича, айни дамда 600 га яқин қозоғистонлик мутахассислар Туркияда АЭС қурилишида ишламоқда, Қозоғистон жамоаси эса Россияда БН-800 атом реакторини қуришда иштирок этган.
Изоҳ (0)