• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    3 йил ўтиб: “Толибон” ўз ваъдасини бажардими?

    Афғонистонда “Толибон”ҳокимиятининг уч йиллиги нишонланаётган бир пайтда мамлакат ҳали ҳам иқтисодий муаммолар, гуманитар инқирозлар ва халқаро ўзгарувчан ўсишни бошидан кечирмоқда. Аслида “Толибон” мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ва қишлоқ хўжалигидаги муваффақиятлари билан мақтанса-да, экспертлар ва афғон фуқаролари жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган режим остида ҳали ҳам ўз ўрнини топишга қийналаётган юртни эътироф этмоқда.

    Фото: AFP

    Иқтисодий ўсишми ёки статистик манипуляция?

    “Толибон” 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2,7 фоизга ошганини, шу билан бирга, қишлоқ хўжалига ҳам сезиларли ўсиш амалга ошганлигини эълон қилган эди. Тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, буғдой етиштириш 13,2 фоизга, пахта етиштириш эса 68,9 фоизга ошган. Бироқ экспертлар ушбу рақамларга шубҳа билан қарамоқда. “Илм карвони” таҳлилий маркази директори Фарҳод Толипов рақамларнинг нимага асосланлиги ҳақида ўз фикрини билдирди:

    “Толибон” томонидан ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ҳақидаги маълумотлар бор-йўғи умумий макростатистик маълумотлар, холос. Бу рақамлар нимага асосланганлиги номаълум. Халқаро чекловлар ва музлатилган молиявий активларни ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодий ўсиш қандай содир бўлиши мумкин?

    Толипов “Толибон”нинг молиявий манбалардан фойдаланиш имконияти чеклангани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

    Бу мулоҳазаларни халқаро ташкилотлар ва Афғонистон ҳукуматида катта тажрибага эга собиқ афғон ҳукумати амалдори доктор Нажибулла Вардак ҳам тасдиқлаган.

    Ҳақиқат “Толибон” таърифлаганидан йироқ. Агар гап ялпи ички маҳсулотнинг 2,7 фоизга ўсиши ҳақида кетаётган бўлса, бу шунчаки кулгили рақам бошқа нарса эмас. Тўғри, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ўсди, лекин бу айниқса, савдо тақчиллиги кенгайиб, одамларнинг харид қобилияти сезиларли даражада камайган вазиятда ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиши суръатини англатмайди, дейди Вардак.

    Вардак бунга қўшимча равишда мамлакатнинг иқтисодий аҳволи йил сайин ёмонлашаётганини ҳам таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, импорт даражаси ошган, аммо экспорт миқдори пасайган, бунинг натижасида савдо тақчиллиги кўтарилмоқда. Шунингдек, афғонлар орасида харид қобилияти тақчиллиги сабабли 8 фоизлик дефляция кузатилмоқда.

    Аҳоли оддийгина товарлар сотиб олишга қурби етмайди, бу эса гуллаб-яшнаётган иқтисодиёт эмас, балки муваффақиятсизлик белгисидир, дейди у.

    Вардак “Толибон”назоратга даъво қилса-да, вазият барқарорлигича қолаётганини таъкидлайди. “Толибоннинг Афғонистон устидан назорати мутлақ эмас. Сўнгги йигирма йил давомида “Толибон”курашининг бир қисми бўлган 24 та гуруҳ ҳали ҳам мавжуд ва бу гуруҳлар ҳозирги режимга тўлиқ қўшилмаган. Бу нафақат Афғонистон, балки бутун минтақа учун жиддий хавф эканлигини англатади.

    Гуманитар инқироз: фақат рақамларда эмас

    “Толибон” иқтисодий статистикани олдинга сурса-да, оддий аҳоли орасидаги вазият бошқа нарсани ҳикоя қилмоқда. Афғонистон аҳолисининг ярми инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, учдан бир қисмидан кўпроғи эса озиқ-овқат таъминотидан маҳрум, дея хабар беради Меrcy Corps.

    Кобулда фаолият юритувчи афғон тадбиркори Ваис Қайс халқга яхши шароитни таъминлаш Афғонистон қишлоқ хўжалиги сектори учун муҳимлигини айтади:

    Агросектор Афғонистоннинг заиф қатламига даромад келтирувчи асосий элементлардан биридир. Аммо бунинг учун халқаро ёрдам дастурлари ижтимоий заиф қатламларга қаратилиши ва қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш учун зарур ресурслар билан таъминлаши керак.

    Қайс ички истеъмолга ҳам, экспортга ҳам стратегик эътибор қаратиш зарурлигини қайд этган.

    Тўғри, ички истеъмол муҳим, аммо экспорт ҳам бирдек муҳим аҳамиятга эга. Халқаро бозордаги экинлар савдоси мамлакатга жуда катта даромад келтириши мумкин. Аммо бунинг амалга ошиши учун Афғонистон инфратузилмасини яхшилашга эътибор қаратилиши ва ҳукуматнинг экспорт, импорт ва транзит тўловлари бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак, дейди у.

    Қайс, шунингдек, яқинда “Толибон”нинг ҳокимиятга қайтиши муносабати билан ўтказилган байрам пайтида Кобулдаги ҳолат ҳақида фикр юритган:

    “Кеча Кобул бўйлаб байрамлар бўлиб ўтди ва одамлар уларни кўриб, маълум даражада қувонди. Аммо одамлар бу турдаги байрамлардан тўйган. Улар озиқ-овқатга муҳтож. Бу сиёсий байрамлар Афғонистонда анчадан буён ўтказилади, лекин одамлар ҳақиқатан ҳам кўришни истаган нарса байрамлар эмас, келгусидаги ўзгаришлардир.
    Фото: Reuters

    Аёллар ҳуқуқлари: даҳшатли ҳақиқат

    Эҳтимол, “Толибон”ҳокимиятга қайтганидан бери энг муҳим ва ҳалокатли ўзгаришлардан бири – бу аёллар ҳуқуқларидаги регрессия бўлгандир. “Толибон”ҳукмронлиги остида аёллар мунтазам равишда таълим олиш, ишлаш ва сиёсатда иштирок этиш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган. “Толибон” барча учун мўтадил позицияни ваъда қилганига қарамай, аслида ҳақиқат бутунлай бошқача бўлди.

    Фото: CNN

    БМТнинг Афғонистондаги Аёллар ваколатхонаси раҳбари Алисон Давидиан “Толибон”ҳукмронлигида аёллар ҳуқуқлари таҳқирланаётганлигини айтиб, вазиятни афғон аёллари президентликка номзод бўлиши мумкин бўлган уч йил олдинги ҳолат билан солиштирган. Кобулдан сўзлаган Давидиан Афғонистонда ҳозирда сиёсий таъсирга эга бўлган раҳбарлик лавозимида ҳеч қандай аёл йўқлигини ва “Толибон” тузилмаларига биринчи навбатда аёлларга нисбатан камситувчи фармонларни амалга ошириш вазифаси юкланганини қўшимча қилган.

    Унинг огоҳлантиришича, “Толибон”нинг аёллар ва қизларга қўйган чекловлари давомий муаммоларга олиб келади. Прогнозларга кўра, 2026 йилга бориб 1,1 миллион нафар қизнинг мактабдан, 100 минг нафар аёлнинг университетдан четлаштирилиши эрта туғилишнинг 45 фоизга, оналар ўлимининг 50 фоизгача кўпайишига олиб келади. Давидианнинг таъкидлашича, жаҳон ҳамжамияти афғон аёлларига эътиборсиз бўлмаслиги керак, чунки уларнинг аҳволи аёллар ҳуқуқлари учун курашишга эслатмадир.

    Фарҳод Толиповнинг фикрига қараганда, “Толибон” ҳаракатининг аёллар ҳуқуқлари борасида берган ваъдаларини бажармагани ушбу режимнинг халқаро миқёсда тан олинмаслигига асосий сабабдир.

    “Толибон” ҳокимиятга келганида берган ваъдаларидан бири аёлларнинг ишлаши ва қизларнинг мактабга киришига рухсат бериш эди. Бу ваъдаларнинг ҳеч бири амалга ошмади. Бу эса халқаро ҳамжамият “Толибон”режимини тан олмаганининг асосий сабабларидан бири бўлса керак.

    Вардак ҳали ҳам фаол бўлган жиддий чекловларни тан олиб, мавжуд вазиятни шундай ёритди. “Аёллар учун вазият жуда ҳам аянчли - жуда кўп чекловлар мавжуд. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, аёллар соғлиқни сақлаш ва таълим каби баъзи соҳаларда, хусусан, қишлоқ жойларда ҳамон меҳнат қилмоқда. Қизлар мактабда 6-синфгача ўқиши мумкин, ҳаттоки аёллар томонидан бошқариладиган кичик корхоналар ва кўргазмалар ҳам йўқ эмас.

    Геосиёсий муаммолар ва минтақавий муносабатлар

    “Толибон” ҳукмронлигининг геосиёсий оқибатлари Афғонистон чегараларидан ташқарига, минтақавий барқарорлик ва халқаро муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Толиповнинг таъкидлашича, Афғонистон тарихан геосиёсий курашлар маркази бўлиб, кўпинча “империялар қабристони” деб ҳам аталади. Бироқ ҳозирги шароит бу тушунчанинг аксини кўрсатмоқда.

    Афғонистон ҳозир қайси буюк давлатларнинг диққат марказида турибди? Агар бу жуда муҳим бўлса, нега тинчликпарвар қўшинлар уч йил олдин чиқиб кетишди? Бу АҚШ учун муҳим эмасми?, дейди эксперт.

    Толипов шунингдек, “Толибон”назорати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлайди. Хусусан, ҳаракат томонидан бутун ҳудуд назорат қилинаётгани ёки ҳамон экстремистик гуруҳларнинг фаолияти давом этаётгани жавоб талаб қиладиган муҳим саволлардир.

    Олдинга йўл: тан олиш ва жалб қилиш

    Халқаро ҳамжамият охир-оқибат “Толибон”ни тан оладими, деган савол мунозаралигича қолмоқда. Толиповнинг фикрига кўра, бу ҳаракатнинг ўз ваъдаларини бажариши, жумладан, инклюзив ҳукумат яратиш ва аёл-қизлар ҳуқуқларини таъминлашдан бошланади.

    Ушбу ваъдаларнинг ҳеч бири амалга ошмади. Бу, эҳтимол, халқаро ҳамжамият “Толибон”режимини тан олмаганининг сабабларидан биридир, дейди Толипов.

    “Толибон” юритаётган сиёсат сабабли Афғонистон БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган 79-сессиясида иштирок эта олмайди. Ҳаракатнинг Қатардаги сиёсий бюроси раҳбари Суҳайл Шоҳин ушбу четлатилишга норозилик билдириб, буни адолатсизлик деб атаган. У Афғонистон ўрнини Афғонистон Ислом Амирлигига топширишни талаб қилган. БМТ махсус қўмитасининг декабрь ойидаги “Толибон” ҳукуматини тан олишни кечиктириш ҳақидаги қарори Кобул томонидан кескин танқидга учраган.

    Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 август куни Кобулга ташрифи чоғида Афғонистон Бош вазири в.б. Абдул Ғани Барадар ва бошқа муҳим расмийлар билан олий даражадаги музокаралар ўтказди. Мулоқотда дўстлик, ҳамкорлик ва қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Афғонистон ҳукумати билан биринчилардан бўлиб конструктив мулоқот ўрнатган Ўзбекистон Афғонистонни Марказий Осиё келажагининг ҳал қилувчи қисми деб билади. Муҳокамаларда савдо алоқаларини кенгайтириш, энергетика, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, 2024 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга ва яқин келажакда эса 3 миллиард долларга етказиш режалари муҳокама қилинди.

    Афғонистонда “Толибон” ҳукмронлигининг уч йиллиги нишонланар экан, мамлакатнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Иқтисодий беқарорлик ва гуманитар инқирозлардан тортиб, геосиёсий таранглик ва халқаро тан олиш масаласигача бўлган муаммолар ҳануз мавжудлигича қолмоқда.

    Бироқ Вардак таъкидлаб ўтганидек, “Агар аниқ чоралар кўрилмаса, вазият тобора ёмонлашиб бораверади. Мамлакатнинг қайта тикланиши, афғон ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилади”.

    19.08.2024, 20:59   Изоҳ (0)   9063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда 18 йилдан сўнг тўқимачилик фабрикаси фаолияти тикланди 

    06.08.2024, 19:00

    Афғонистон БМТнинг навбатдаги сессиясида иштирок эта олмайди  

    13.08.2024, 20:40

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистонга ташриф буюрди 

    17.08.2024, 13:46

    “Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади” — Лазиз Қудратов икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ҳақида

    19.08.2024, 20:20

    “Биз ‘Толибон’дан миннатдормиз”. Афғонистоннинг янги ҳукумати қандай ишларни амалга оширмоқда? 

    16.08.2024, 22:13

    “Толибон” Афғонистоннинг Ғарбдаги элчихоналарини тан олишдан бош тортди 

    30.07.2024, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.