• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Афгонистон

    “Биз ‘Толибон’дан миннатдормиз”. Афғонистоннинг янги ҳукумати қандай ишларни амалга оширмоқда?

    “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимият тепасига келганига 3 йил бўлди. Ўша пайтдаги вазият кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. АҚШ мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетгач, Ғарб билан ҳамкорлик қилган шахслар қатағонга учрайди деган ҳадик бор эди. Қўрқув натижасида одамлар самолёт шассисига осилиб бўлса-да, мамлакатни тарк этишга ҳаракат қилганди.  

    Мазкур воқеалардан кейин орадан 3 йил ўтди. Шу давр мобайнида афғон жамиятида қандай ўзгаришлар юз берди? Афғонистон ҳали ҳам минтақа учун хавф туғдирадими? Ривожланган давлатларнинг бу ўлкада қандай манфаатлари бор? “Дарё” ана шу мавзуда сиёсатшунос Абдували Сойибназаров билан суҳбатлашди. 

    Ўтган йиллар мобайнида Афғонистон ҳукумати жиддий ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Биринчидан, мамлакат анча тинч, хавфсиз ва барқарор. Иккинчидан, иқтисодий барқарорлик юзага келмоқда. Бир вақтлар советлар қурган завод-фабрикалар қайта тикланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, иш ўринлари яратилмоқда. Бу миллий валютанинг барқарорлашувига олиб келди. 

    Абдували Сойибназаров:

     — “Толибон” коррупцияни бирмунча жиловлашга муваффақ бўлди. Коррупция ботқоғига ботган сиёсатчиларми, амалдорларми – ким бўлишидан қатъи назар, панжара ортига ташланмоқда. Порахўрлик, таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчиликка қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Аммо айрим Ғарб ташкилотлари буни Афғонистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши, деб баҳолаяпти”.

    Катта давлатларнинг Афғонистондаги манфаатлари масаласига келадиган бўлсак, мисол учун АҚШнинг мақсади Марказий Осиёда ўз таъсир доирасини кучайтириш. Афғонистон эса минтақанинг қоқ марказида жойлашган, унинг ҳудуди орқали қулай транзит йўлаклар ўтказиш мумкин. Шу сабаб Қўшма Штатлар раҳбарияти Марказий Осиёга оид сиёсий ёндашувларни ишлаб чиқиш чоғида масалага бу ердаги мамлакатларнинг бошқа катта давлатлар, яъни Россия ва Хитой таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик концепциясидан ёндашди.

    Хитой эса табиий бойликларни ўзлаштиришга сармоя киритмоқда. Бу ерда жуда катта маблағ ҳақида гап кетяпти – тахминан 2 триллион доллар. Аммо Хитой доимгидек, сабрли сиёсат олиб бормоқда, яъни шошмасдан, аста-секинлик билан кириб бориш. Ёдингизда бўлса, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида Покистонга катта маблағ киритган эди, аммо гувоҳи бўлаётганимиздек, бу ерда хитойлик ишчиларга тез-тез ҳужумлар содир бўлмоқда. Хитой ман шу тажрибадан келиб чиқиб, Афғонистонда ўз сиёсатини олиб боради.   

    АҚШ ва Ғарб шу вақтга қадар афғон халқига тегишли бўлган 10 миллиард доллар маблағни қайтаришдан бош тортяпти. Тошкентда иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларига бағишлаб ўтказилган анжуманда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий қизиқ гапни айтган эди. Яъни, Афғонистонни кўкариб турган дарахтга қиёсласак, унинг тагига сув қуйилмаса, албатта қуриб қолади.

    Шунинг учун биз афғон халқининг фаровонлигини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо Ғарбда сақланаётган маблағларсиз иқтисодиётни кўтаришга қийналяпмиз.  

    Агар Афғонистонда иқтисодий-ижтимоий барқарорлик қарор топмаса, мамлакатда ишсизлик кучаяди, оқибатда одамлар қўлига қурол олади, мамлакат яна уруш ва ўзаро қирғинбаротга қайтади. Афсуски, Украина ва Яқин Шарқдаги зиддиятлар туфайли Афғонистонда юз бериши мумкин бўлган мана шундай нохуш сценарийлар жаҳон ҳамжамиятининг эътиборидан четда қолмоқда. 

    Шу билан бирга Афғонистонда “Толибон”нинг ҳокимият тепасига келганига уч йил тўлиши муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадлар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мамлакатда ҳукм сураётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга қарамасдан, “Толибон” қуролли кучлар сонини муттасил ошириб бормоқда, АҚШ маблағлари эвазига “жиҳод мактаблари” қурилмоқда, деган гап-сўзлар тез-тез янграб турибди. Хўш, бу Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси учун қанчалик хавфли? Афғонистон биз учун ҳамкордан хатарга айланиши мумкинми?

    Абдували Сойибназаров:

    — “Назаримда, бундай гаплар провокациядан бошқа нарса эмас. “Толибон” вакиллари улар тарафидан Ўзбекистонга ҳеч қандай хавф бўлмаслиги юзасидан кафолат берган. Ўзбекистон аввалбошда “Толибон” билан ўзаро манфаатли алоқалари ривожлантириш йўлидан борди. Гарчи дунё мамлакатлари “Толибон”ни тан олмаётган бўлса-да, афғон халқи бизнинг азалий қўшнимиз, битта дарёдан сув ичамиз, ўртада умумий чегара бор. Шунинг учун яхши қўшничилик алоқаси икки томон учун ҳам энг мақбул йўл”.     

    Катта давлатларнинг манфаатлари тўқнашаётган Афғонистон ўзининг сиёсий-иқтисодий мустақиллигини, мавқеини сақлаб қолишда Ўзбекистонга бемалол суяна олади. Биринчидан, биз мустақилликнинг илк йилларида бундай “ўйин”ларни кўрдик, иккинчидан, Ўзбекистон раҳбарияти Афғонистоннинг турли халқаро форумларда иштирок этиб, жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзосига айланиши учун саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. 

     

    “Толибон” ҳаракати ҳокимиятга келганидан бери хавфсизлик таъминланди, ўғрилар йўқ. Баъзи муаммолар бор эди, лекин ҳозир улар ҳам яхши. Биз “Толибон”дан миннатдормиз. Фақат иш билан боғлиқ муаммолар мавжуд, лекин бошқа масалалар яхши”, дейди маҳаллий фуқаролардан бири.

     

     

    “Худога шукур, бизнес қилишга имконият яратилган, уруш йўқ, қаерга саёҳат қилсангиз ҳам, сизни ҳеч ким безовта қилмайди. Кечаси соат ўн иккида ҳам истаган жойингизга боришингиз мумкин, ҳеч ким эътироз билдирмайди. Биз “Толибон” ҳукуматидан мамнунмиз”, дейди маҳаллий тадбиркор.
    16.08.2024, 22:13   Изоҳ (0)   15582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нега “Толибон” Афғонистонда ИШИД борлигини инкор этади?

    29.07.2024, 20:20

    “Толибон” Афғонистоннинг Ғарбдаги элчихоналарини тан олишдан бош тортди 

    30.07.2024, 20:50

    “Толибон” Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларни қайта белгиламоқчи 

    07.08.2024, 17:45

    Марказий Осиё диаспоралари ҳисобига ИШИД афғон бўлими янада кучаймоқда — БМТ  

    12.08.2024, 19:35

    “Хитойнинг ‘Бир макон, бир йўл’ лойиҳаси Марказий Осиё давлатларининг бирлашиши учун хизмат қилмайди” — сиёсатшунос

    13.08.2024, 14:10

    Афғонистон БМТнинг навбатдаги сессиясида иштирок эта олмайди  

    13.08.2024, 20:40

    Турки ал аш-Шейх Наоя Иноуэ билан ишламоқчилигини маълум қилди 

    16.08.2024, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.