• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт Афгонистон

    “Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади” — Лазиз Қудратов икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ҳақида

    Жорий йил 17 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонда бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон–Афғонистон бизнес-форуми ташкил этилди. Форумда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов нутқ сўзлаб, икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми яқин истиқболда 3 миллиард долларга етказилишини маълум қилди.

    “Бу борада жорий йил 1 октябрдан бошлаб икки мамлакат ўртасида имтиёзли савдо келишув битими ишга тушади. Битим доирасида келишилган қатор маҳсулотларга, шу жумладан, Афғонистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гиламларга, айрим қурилиш материалларига импорт божлари бекор қилинади. Бу экспортёрлар учун қулайлик яратади”,  деди вазир “РТА Узбек” телерадиоси саҳифасига жойланган видеода.

    Лазиз Қудратовнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги Айритом–Ҳайратон чегара постида божхона тизими 24 соатлик иш режимига ўтказилди.

    Лазиз Қудратов
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
    “Бундан буён мамлакатлар ўртасидаги автомобиллар қатнови тун–у кун амалга оширилади. Бу икки давлат тадбиркорлари иш фаолиятида қўшимча имконият яратади. Ўзаро савдо ҳажмларини янада ривожлантиради. Биродар афғон халқига қулайлик яратиш мақсадида яқин кунларда Ўзбекистон жанубида “Халқаро Термиз савдо маркази” фаолияти тўлиқ ишга турилади. Марказга ташриф буюрувчилар учун 15 кунлик визасиз режим жорий қилинди. Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади”, дея маълум қилди вазирлик раҳбари.
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Лазиз Қудратов икки давлат ҳукуматлари инвесторларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолаганини ҳам айтиб ўтди.

    “Мамлакатлар ўртасида савдо–иқтисодий, транспорт–логистика, тоғ–кон саноати ва геология, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда божхона йўналишларида қўшма комиссия ва қуйи қўмиталар шакллантирилди. Бундан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги мавжуд масалаларни доимий равишда муҳокама қилиб бориш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича жойида чоралар кўришдан иборат. Мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича қуйи қўмиталар ҳар чоракда камида бир марта йиғилиб, аниқ ечимлар ишлаб чиқади”, деди вазир. 

    Шу билан бирга, Лазиз Қудратов бир неча йилдан бери қурилиши айтилаётган трансафғон темирйўли масаласига ҳам қисқа тўхталди.

    “Ҳозирда трансафғон темирйўл линияси қурилишини бошлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур темирйўл барча тадбиркорларимизга катта имконият эшикларини очади, ўзаро савдода қулай муҳит яратишга имкон беради. Бу лойиҳа доирасида амалий ишлар бошланади”, деди вазир.

    Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 август куни Кобулга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, қатор масалалар муҳокама қилинган.

    19.08.2024, 20:20   Изоҳ (0)   7280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Афғонистондаги вазиятга жиддий эътибор қаратиш лозим” — Тўқаев

    23.05.2024, 14:31

    Қўштепа канали йилига ўртача 500 млн доллар фойда келтириши мумкин

    06.06.2024, 13:47

    Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга оширмоқчи

    17.08.2024, 21:50

    Сентябрь ойида Қорақалпоғистонда йирик Инвестиция форуми ўтказилади

    19.08.2024, 19:57

    “Охирги вақтларда маданий тадбирлар кўпайиб кетди” — Озодбек Назарбеков

    19.08.2024, 19:40

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси устидан назорат Саида Мирзиёева ва Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилди

    19.08.2024, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.