Россия Давлат думаси мамлакатда гўшт нархи ошишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Говорит Москва” хабар берди.
Рақобатни ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Лисовскийга кўра, бу гўшт маҳсулотини қайта ишлаш ва мамлакат бўйлаб етказиб беришдаги катта харажатлар билан боғлиқ.
Эҳтимол, бу юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлардир: чорвачилик, гўштни қайта ишлаш, чунки гўшт ишлаб чиқариш жуда катта харажатларни, замонавий технологияларни талаб қилади. Бизнинг монополист хизматларимиз, масалан, газ, энергетика, транспорт, хусусан, Россия темирйўллари орқали юк ташишнинг бари қимматлашмоқда. Табиийки, бир неча ой ичида бу нархга таъсир қилади.
Шунинг учун озиқ-овқат нархларининг ўсишини тўхтатиш учун, энг аввало, монополистларимизнинг иштаҳасини чеклаш керак. Лекин, афсуски, уларни ҳеч ким чекламайди, кейин эса бизда озиқ-овқат нархи ошаётганига ҳамма ҳайрон қолади. Танқислик бўлмайди. Россия етарли даражада кўп озиқ-овқат ишлаб чиқаради. Бизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, деди Сергей Лисовский.
Аввалроқ “Коммерсант” нашри Россияда озиқ-овқатларнинг харид нархлари ошишини хабар қилганди. Ишлаб чиқарувчилар август—сентябрь ойларида уларнинг нархини 5-40 фоизга оширади. Бунга юқори инфляция, қиммат кредитлар, логистика, ходимлар, қадоқлаш ва хом ашё харажатлари сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, нархларнинг ўсиши одатий эмас ва мавсум билан боғлиқ эмас, деб таъкидлайди газета.
Изоҳ (0)