Сирдарё вилояти ҳокими Япониянинг Harada Internattional Law Office вa Kaнаданинг New Silk Way компанияси раҳбарларидан иборат инвесторлар гуруҳи ҳамда уларнинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда вилоят ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган йирик логистика маркази лойиҳаси муҳокама этилган.
Ташаббускорларнинг таъкидлашича, марказнинг умумий майдони 800 гектар бўлиб, уни ташкил этишга 10 миллиард доллар миқдорида инвестиция маблағи йўналтирилади.
Сирдарё вилояти ҳокими таклиф этилаётган лойиҳа вилоят иқтисодиёти учун ниҳоятда муҳим эканини қайд этиб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида лойиҳани жойлаштириш учун мавжуд имкониятлар ўрганиб чиқилгач, кейинги ташкилий масалалар юзасидан муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)