Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Бобур Хўжамов Хитойнинг Сямэнь шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Хуан Фэнсянь бошчилигидаги расмийлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мулоқот чоғида икки томонлама шерикликнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари, хусусан, вилоят ҳудудида Хитой юқори технологиялар саноат парки ташкил қилиш ва унда саноатнинг муҳим йўналишларида инвестицион лойиҳаларни жойлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Якунда томонлар ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш учун фаол мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олди.
Изоҳ (0)