Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг Hanjin agrisulture and industry Co.Ltd компанияси раҳбари Жу Сён Гу бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Жанубий кореялик ҳамкорларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тақдим қилинган.
Учрашувда хорижий компания раҳбари Гулистон туманида Жанубий Корея технологиялари асосида лойиҳа қиймати 10 миллион долларга тенг «ақлли» иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган. Томонлар ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришган.
Изоҳ (0)