• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Эрон Исроилга жавоб қайтарса, глобал уруш бошланади” — сиёсатшунос

    Жорий йилнинг 30 июль куни ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Эронда пойтахти Теҳрон шаҳрида Исроил томонидан ўлдирилганидан сўнг, Яқин Шарқдаги мавжуд ҳарбий-сиёсий вазият янги “фаза”га кўтарилди. Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга тўғридан-тўғри зарба беришни буюрди.

    CCН Пентагонга таяниб хабар беришича, Эрон ва унинг иттифоқчилари яқин 72 соат ичида Исроилга қарши кенг кўламли ҳужумни бошлайди. Хўш, Эрон Исроилга қарши қандай жавоб қайтаради? “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунос Фарҳод Каримов билан суҳбатлашди.

    Сиёсатшунос фикр билдиришича, агар Эрон Исроилнинг провокацияларига алданиб, ҳаракат қилса – глобал уруш бошланиш эҳтимоли ошиб кетади.

    “Бугун Яқин Шарқ минтақасида ҳар қачонгидан ҳам кескин вазият содир бўлмоқда. Ҳозирги сиёсий кескинлик 7 октябрда бошланган уруш оқибатида вужудга келди. Фаластинни ҳимоя қилиб чиққан мамлакатлар ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайиб кетди. Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан, Эрон Исроилга қақшатқич зарба беришини маълум қилди. Бунга жавобан Исроил ва АҚШ минтақадаги кучларини бир ерга жамлаб, Эроннинг жавобига тайёргарлик кўрмоқда. Агар жараёнга Эрон аралашса – бу бутун дунёда бўлинишлар ва глобал можарога сабаб бўлади. Чунки Эрон Ҳизбуллоҳ ва ҲАМАСга ўхшаган гуруҳ эмас!

    Ўйлайманки, Эрон бу борада босиқлик билан прагматик сиёсат юритади. Агарда Эрон Исроилнинг провокацияларига алданиб, ҳаракат қилса – уруш бошланиш эҳтимоли ошиб кетади. Балки Исроилга шу нарса керакдир?! Шу тарзда Исроил ушбу урушга АҚШни жалб қилади. Натижада глобал уруш бошланиб кетади”, – дейди сиёсатшунос.

    Фарҳод Каримов шунингдек, Эронни катта урушга кириши Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон манфаатларига зид келишини айтди.

    “Марказий Осиё мамлакатлари учун эса бу катта муаммо келтириб чиқаради. Чунки Ўзбекистон асосан денгизга чиқишни Эрон орқали амалга оширмоқда. Агар Эрон урушга тортилса, портлар ёпилишига сабаб бўлади. Оқибатда Ўзбекистон денгизга чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлиб қолади".
    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос
    Фото: Дарё

    — Маълумотларга кўра, куни кеча Жо Байден Исроил бош вазири билан телефон орқали мулоқотни амалга оширган. Ва бу мулоқот вақтида Байден томонида Исроил Ҳаниянинг ўлдирилишини нотўғри вақтда амалга оширилганини қайд этган. Бундан ташқари Байден Теҳрондаги Ҳаниянинг йўқ қилиниши Яқин Шарқда кенг кўламли урушни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотир билдирган. АҚШ Яқин Шарқдаги можаронинг катта бўлиб кетишидан нега бунчалик хавотирда?

    Ҳал қилувчи позиция АҚШга тегишли. Исроил эса бу жараёнларга Қўшма Штатларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча Америка президенти Жо Байден Исроил унга ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши ҳақида хабар бермаганини маълум қилди. Умуман олганда, АҚШ минтақадаги можаро катта эсколация жараёнига айланиб кетишини истамайди. Сабаби, АҚШ агар бу ерда катта уруш бошланиб кетса, бошқа йирик кучлар ҳам можарога аралашиб кетишини билади. Масалан, Эрон Россия ва Хитойнинг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Улар Эронга ҳарбий жиҳатдан ёрдам бериши мумкин. Шу сабабдан ҳам АҚШ урушни хоҳламайди.

    Бир нарсани билишимиз керакки, Эрон минтақавий давлат. Яқинда президентлик сайлови ўтказилди. Янги президентдан Эрон халқи кўп нарсаларни кутади. Шунинг учун Эронни ичидаги вазият ўзгариши мумкин. Ҳозир Эрон жавоб берса ҳам қийин вазиятга тушади, бермаса ҳам. Яъни Исроил ва Ғарб Эронни иложсиз ҳолатга олиб келиб қўйди.

    —  Исроил Эронга қарши уришмоқчими? У бунга қанчалик тайёр?

    — Исроилни ўзи Эрон билан урушга тайёр эмас. Шунинг учун бир неча йиллардан буён бу урушга АҚШни тортишга интилиб келади. Америка агар бу можарога қўшилса, унга ҳам катта зарар етади. НАТОдаги барча мамлакатлар ҳам бу урушни қўллаб-қувватламайди.

    — Ҳозирда бир қанча ОАВлар Эрон бугун Исроилга жавоб зарбасини йўллашини ёзмоқда. Эрон томонидан бериладиган жавоб зарбаси қандай кўринишида бўлиши мумкин?

    — Эроннинг жавоби 5 август куни бўлиши кутилмоқда. Лекин менимча, Эронни Исроилга ракета ҳужумлари орқали жавоб қайтаради. Яъни қуруқликда Исроил билан тўғридан-тўғри уруш эҳтимоли жуда паст. Эрон урушга қанчалик тайёр? Чунки Эрон узоқ вақтдан бери санкциялар гирдобида яшамоқда. Россия ва Хитой фақат Эронга қурол масаласида ёрдам бериши мумкин. Улар можарога тўғридан-тўғри аралаша олмайди. Агар уруш масштаби Эрон ерларига кўчса, Эрон ўз ҳудудий яхлитлигини қайта тиклай олмаслиги мумкин.

    Сардор Али суҳбатлашди

    05.08.2024, 18:55   Изоҳ (0)   9296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон олий раҳнамоси Сайид Али Хоманаий Теҳронда Сурия президенти Башар Асадни қабул қилди

    30.05.2024, 20:40

    АҚШ ва Исроил ҳафта бошида Эрон ҳужумини кутмоқда — Axios

    04.08.2024, 09:25

    Блинкен G7 га Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужум санасини маълум қилди 

    05.08.2024, 10:30

    Россия руслар ишламайдиган соҳаларда мигрантларга муҳтож, шунга қарамай, уларни қувишда давом этмоқда — таҳлил

    05.08.2024, 18:42

    Исроилда ҳукумат аъзолари учун бункер тайёрлаб қўйилди

    05.08.2024, 18:29

    Венесуэла президенти Илон Маскни жангга чорлади

    05.08.2024, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.