• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия руслар ишламайдиган соҳаларда мигрантларга муҳтож, шунга қарамай, уларни қувишда давом этмоқда — таҳлил

    Россия ҳудудида сўнгги бир неча ой ичида Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларини мамлакатдан депортация қилиш ва уларга чекловлар жорий қилиш кучайган. Бу ҳақда IntelliNews нашри таҳлилий мақола эълон қилди.

    Фото: ponarseurasia.org

    Манбада айтилишича, мигрантларга нисбатан эълон қилинган “қувғин” сўнгги ойларда тобора инкор этиб бўлмайдиган ҳолга айланиб бормоқда. Россия, ҳаттоки “уруш иқтисодиёти” корхоналарига жиддий муаммо олиб келиши мумкин бўлган ўткир ишчи кучи танқислиги ҳолатига қарамай, қимматли ресурс бўлган марказий осиёлик муҳожирларни мамлакатдан ҳайдаб чиқаришда давом этмоқда.

    Маълумки, жорий йилнинг март ойида Crocus City Hall савдо мажмуасида тожикистонлик тўрт нафар қуролли шахс томонидан даҳшатли теракт содир этилган эди. Шундан сўнг мамлакатда ксенофобия тўлқини кучайиб, мигрантларга нисбатан норозилик очиқча тус олган.

    Февраль ойида IntelliNews нашри Брюс Панниэрнинг Россиядаги ўзбек муҳожирлари ҳақидаги мақоласини чоп этган. Мақолада Россия меҳнат бозори сўнгги ўзгаришлар оқибатида Ўзбекистондан келаётган улкан меҳнат ресурсларидан қай тариқа маҳрум бўлаётганини ёритишга ҳаракат қилинган. Брюс Пенниэрга кўра, Россия меҳнат бозори борасидаги жозибадорлигини Crocus City Hall воқеаларидан олдин йўқотиб бўлган. Мамлакатни кўплаб мигрантлар тарк этган ва ҳозирда мавжудлари ҳам асосан мавсумий ишламоқда.

    Ўзбекистонда туғилган журналист ва тадқиқотчи Галия Ибрагимова 1 август куни Берлиндаги Карнеги Россия-Евросиё марказида меҳнат бозори хусусидаги таҳлилларини ошкор қилган. Унда айтилишича, Марказий Осиё муҳожирлари учун меҳнат миграцияси йўналиши аллақачон ўзгара бошлаган.

    “Бир неча йил аввал юз минглаб марказий осиёликларнинг Осиё қитъасининг Россиядан бошқа мамлакатларига иш излаб боришини тасаввур қилиб бўлмас эди. Ҳозир эса бу оддий ҳол, ўн минглаб мигрантлар Осиё мамлакатларига, ҳатто Европага иш излаб кетмоқда. Бу эса Россия, ҳеч шубҳасиз, минтақа учун жозибадорлигини йўқотганини англатади. Буларнинг барчаси Украина уруши билан боғлиқ”, деган Галия Ибрагимова.

    Ибрагимованинг таъкидлашича, апрель ойидан буён Санкт-Петербургда Тожикистондан келган мигрантлар сони 60 фоизга, ўзбекистонликлар сони эса 40 фоизга камайган. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Россиянинг ўндан ортиқ минтақаларида меҳнат чекловлари кучайтирилган.

    “Оқибатда Россияда буғдой, маккажўхори, кунгабоқар ва шоли етиштириш бўйича етакчи бўлган Краснодар ўлкаси қишлоқ хўжалигида ишчилар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Урал тоғларида заводлар, жумладан, ҳарбий техника ишлаб чиқарадиган заводларда ҳам худди шундай вазият ҳукмрон. Россиянинг узоқ шимолидаги Ёқутистонда муҳожирларга такси ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш тақиқланган. Доғистон ҳудудида эса чиқиндиларни утилизация қилиш учун ишчилар етмаяпти”, деган Галия Ибрагимона.

    Таҳлилчи Россия учун Марказий Осиё меҳнат муҳожирларининг муҳимлигини, айниқса, урушни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни қайта тиклаш билан боғлиқ тангликлар юз берган пайтда қўшимча ишчи кучи талаб этилишини билган ҳолда Кремль нима учун муҳожирларни қувишда давом этаётгани борасида бир қанча мулоҳазаларини очиқлаган.

    “Одатда мигрантларга чеклов қўйишга туртки вилоят расмийларидан келади. Уларнинг даъво қилишича, муҳожирлар Россия фуқароларининг меҳнат бозорини эгаллаб олган, бу эса фуқароларнинг маошларига таъсир қилган. Аслида эса бунинг ғирт тескариси: иқтисодиёт ишчиларнинг шу қадар кескин танқислигига дуч келмоқдаки, иш ҳақи тез суръатлар билан ошиб бормоқда. Муҳожирларга қарши “уруш” давом этмоқда, расмийлар томонидан бу ҳолат ватанпарварлик ифодаси сифатида қабул қилинмоқда”, дея ҳолатга муносабат билдирган журналист Ибрагимова.

    Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти маълумотларига кўра, мамлакатда айни дамда 4,8 миллионга яқин меҳнат мигрантига эҳтиёж бор. Меҳнат муҳожирлари тақчиллиги асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва қурилиш соҳаларида кузатилган.

    Хабарга кўра, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан Crocus City Hall’га ҳужум ортидан уюштирилаётган тазйиқлар борасида эътирозлар кучайиб бормоқда. Мигрантларга чекловлар мамлакатлараро пул ўтказмаларига ҳам таъсир этмоқда. Россиядан пул ўтказмалари ҳозирда Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизини, Ўзбекистон ва Қирғизистон ЯИМнинг эса 20 фоиздан ортиғини беради. 2023 йилга солиштирганда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга Россиядан пул ўтказмалари мос равишда 42, 12 ва 8 фоизга камайган.

    Марказий осиёлик муҳожирлар эндиликда доимий ҳужжатлар текшируви, иш жойидаги рейдлар, ҳибсга олишлар, парвозлар кечикиши ва Қозоғистон билан чегарада соатларга чўзиладиган навбатларга дуч келишмоқда. Агар улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўлига тушса, катта эҳтимол билан, қийноқларга дучор қилинмоқда ёки ҳарбий хизматга чақирилмоқда. Бу иккиси юз бермаган ҳолатда мигрантлар депортация қилинаётгани айтилган.

    Россиялик фахрий эксперт Марк Галеотти Москванинг норасмий чекловларига қарамай, мамлакат мигрантлар меҳнатидан воз кеча олмаслигини айтган. Чунки рус фуқаролари ишламайдиган соҳалар тўлиқ меҳнат муҳожирларига боғлиқ ва муҳтож.

    “Ҳозирда Россия Марказий Осиё меҳнат мигрантларини бегоналаштириб, ҳайдаб чиқаришга қодир эмас — Россия уларга муҳтож. Очиғини айтганда, руслар қила олмайдиган ёки руслар фаолият юритишни истамайдиган соҳаларда, ҳеч шубҳасиз, мигрантлар ишлаши керак”, деган Марк Галеотти.

    05.08.2024, 18:42   Изоҳ (0)   8627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аёлларга ҳуштак чалма, кўчада қўй сўйма: Россияда мигрантлар учун курс ишлаб чиқилди 

    17.07.2024, 11:45

    Австрия муҳожирларни ишлашга мажбур қилмоқда 

    18.07.2024, 20:20

    Россиядан рус тилини билмаган мигрантлар чиқариб юборилиши мумкин 

    23.07.2024, 15:05

    Исроилда ҳукумат аъзолари учун бункер тайёрлаб қўйилди

    05.08.2024, 18:29

    Венесуэла президенти Илон Маскни жангга чорлади

    05.08.2024, 17:58

    Молдовада депутат ари чақиши туфайли вафот этди  

    05.08.2024, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.