Венесуэла президенти Николас Мадуро Илон Маскни жангга чорлади.
Америкалик миллиардер ижтимоий тармоқларда Венесуэладаги охирги президентлик сайловлари натижалари сохталаштирилгани ҳақида ёзган.
Сайловда ғалаба қозонган 61 ёшли Мадуро телевидение орқали Маскни жангга чақирди. Тадбиркор чақирувни қабул қилди ва бир шарт қўйди: агар у ғалаба қозонса, Мадуро ўз лавозимини тарк этади, агар президент ғалаба қозонса, унга Марсга бепул парвоз ташкиллаштириб берилади.
Июль ойининг охирида Венесуэлада амалдаги президент Николас Мадуро учинчи муддатга ўз лавозимига сайланди. Марказий сайлов комиссияси Мадурони сайловларда 51,2 фоиз овоз билан ғолиб деб эълон қилганидан кейин мамлакатда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат ўз номзоди Гонсалес кўп овоз билан ғалаба қозонганини таъкидлаган. Қўшма Штатлар Гонсалесни сайлов ғолиби деб тан олган ва Лотин Америкасининг кўплаб давлатлари овозларни қайта санашга чақирган.
Изоҳ (0)